Президентимиз Хоразм вилоятига сафари давомида Амударё устида Хоразмни Қорақалпоғистон билан боғлайдиган 413 метрлик кўприк, Қораўзак туманидан Шовот туманигача 79 километрлик темир йўл қурилишини айтган еди. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай бул қурилиш бошланди.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятини боғловчи кўприкнинг қозиғини қоқиш маросимига Ўзбекистон Республикаси Бош Вазири ўринбосари А.Раматов, Хоразм вилояти ҳокими Ф.Эрманов, Қорақалпоғистион Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси М.Камалов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Қ.Сариев ва бир қанча нуронийлар қатнашди.
Сўзга чиққанлар бу кўприкнинг мамлакатимизнинг иқтисодий ва
ижтимоий ривожланишидаги аҳамиятига алоҳида тўхталиб ўтди.
Аввало ҳайирли ишга ривож, халқимизга омонлик тилаб қуръон тиловат қилинди.
Янги кўприкнинг қозиғини қоқишни Қорақалпоғистион Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси М.Камалов бошлаб берди.
Маълумот ўрнида айтиш жоизки, бу кўприк Амударё туманига 1980
йилда ўрнатилган понтон кўприкнинг ёнига қурилади.
Узунлиги 413 метрни ташкил қиладиган бу кўприк орқали автомобил ва темир йўл ўтиши режалаштирилган.
Янги кўприк қурилгач, автомобил ва темир йўллар орқали
ташиладиган юкларнинг манзилга етиб бориш вақти 6 соатга қисқаради.
ҚР Вазирлар Кенгаши Ахборот хизмати