Қорақалпоғистон Республикаси Ўзбекистоннинг шимоли-ғарбий бўлимида, Амударёнинг қуйи қисми, Орол денгизининг жанубий соҳилида жойлашган. Республика жанубий-ғарбий томондан Қорақум саҳросига туташган. Ўнинг шимоли-ғарбида Устюрт паст текислиги, шимоли-шарқий томонида еса Қизилқум саҳроси ястаниб ётибди. Орол денгизининг жанубий ҳудуди қорақалпоқ заминида жойлашган. Қорақалпоғистоннинг умумий йер майдони 166,6 минг квадрат километрдан иборат бўлиб, у ҳудудининг катталиги жиҳатидан Ўзбекистон Республикаси вилоятлари ўртасида биринчи ўринда туради. Хоразм, Навойи ва Бухоро вилоятлари билан шегарадош.
Республиканинг маъмурий-ҳудудий тузилмаси 16 та туман ва 1 та шаҳардан иборат. Амударё, Беруний, Қораўзак, Кегейли, Бўзатов, Қўнғирот, Қонликўл, Мўйноқ, Нукус, Тахтакўпир, Тўрткўл, Хўжайли, Тахиатош, Чимбой, Шўманой, Элликқалъа туманлари ва Нукус шаҳри шулар жумласидандир.
Қорақалпоғистон Республикаси картаси