16.10.2024, Чоршанба

Байроқ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ДАВЛАТ БАЙРОҒИ



Давлат байроғи Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 18 ноябрдаги 407-XII-сонли «Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида»ги Қонуни билан тасдиқланган.

Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи Ўзбекистон Республикаси давлат суверенитетининг рамзидир.

Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи халқаро муносабатларда Ўзбекистон Республикасининг тимсоли бўлади.

Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи — байроқнинг бутун узунлиги бўйлаб ўтган тўқ мовий ранг, оқ ранг ва тўқ яшил рангли учта эндан таркиб топган тўғри тўртбурчак шаклидаги матодир.



ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН  РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ДАВЛАТ БАЙРОҒИ




«Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида» Қонун 14-декабр 1992-йилда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг ХI сессиясида қабул қилинган.

Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат байроғи Қорақалпоғистон Республикасининг суверен давлат эканлигини билдиради.

Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат байроғи мовий ранг, сариқ ва яшил ранглардан иборат бўлиб, марказида сариқ рангни оқ ва қизильрангли йўлаклар ажратиб туради.

Байроқнинг мовий ранги баҳор ёшлиги – сувнинг мангу тимсоли ҳисобланади. Сариқ ранг еса, Қорақалпоғистон аймоғининг улкан қисми саҳролардан иборат еканлигини билдиради. Яшильранг еса табиатнинг янгиланишининг, маънавий яшариш, ишончининг ва қуёшнинг белгиси. Байроқтаги енди туғилган ой мусулмонларннинг муҳаддас тимсоли бўлса, беш юлдузнинг расми Қорақалпоғистонининг қадимий ва навқурон беш шаҳрининг – қорақалпоғистонлиларнинг турмуш ва ишонч қўрғонларининг тимсоли ҳисобланади. Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат байроғи Қорақалпоғистон Республикасининг расмий вакилларининг чет ельсафарларига, халқаро анжуманларда, кўргазмаларда ва спорт ўйинларида Қорақалпоғистон Республикасини жаҳонга танитади. Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат байроғи халқаро майдонда бошқа давлатларнинг байроқлари билан тенг туради.

Қорақалпоғистон Республикасининг фухоралари ва бу ерда яшайдиган бошқа инсонлар Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат байроғини ҳурмат қилиши шарт.