16.10.2024, Чоршанба

Туризм потенциали

Қорақалпоғистон Республикаси туризм салохияти


Бугунги кунда Қорақалпоғитон Республикаси ҳозирги давр ва қадим ўтмишни боғловчи тирик риштадир. Бунинг исботи сифатида 131 археологик изланишлар натижасида топилган объектлар, 25 архитектура намуналари, 89  монументал санъат ёдгорликларива 40 га яқин диққатга сазовор жойларни келтириш мумкин.



Хозирда 40 дан зиёд туристик ташкилот Қорақалпоғистон Республикасида фаолият юритиб келмоқда, бу эса Қорақалпоғистон Республикасининг туристик салохияти нақадар юқори эканлигини қўрсатиб келмоқда. Республика ҳудудида жойлашган қарийб 18 асрлик тарих ҳақида сўзловчи Аязқалъа, ўз архитектурасини яхши сақлаб қолган ва милодий 4-асрга тегишли бўлган Тупроққалъа ва Орол денгизини тараннум этувчи Мўйноқ ўлкашунослик музейи ва Орол денгизи сувларида сузиб ҳозирда фақатгина денгиз ҳақида бизга сўзловчи «Кемалар қабристони» каби диққатга сазовор жойлари чет эллик сайёҳларни ўзига жалб қилиб келмоқда.

Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюрган ҳар бир сайёҳ, албатта И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоқ Давлат санъат музейига кириб у ердаги экспонатларни томоша қилиб кетиши одат тусига кирган. Музейда халқ амалий санъати, қадимий ва ўрта асрлар Хоразм санъати, 1920-30йиллар ўзбек ва рус тасвирий санъати, қорақалпоқ замонавий ранг-тасвир ва ҳайкалтарошлиги, илмий-маърифий бўлимлар, 1920-30-йилларда яратилган заргарлик, ёғоч ўймакорлиги, каштадўзлик, тўқимачилик ва миллий кийимлар каби 90 мингдан зиёд экспонатлар ҳозирда туристлар эътибори марказидадир.


Қадимги карвон саройлар ўрнини эгаллаб келаётган меҳмонхоналарга ҳам ҳозирда талаб юқори бугунги кунда Қорақалпоғистон Республикасида 30 га яқин меҳмонхона ва меҳмон уйлар келган маҳаллий ва хорижий туристларга замонавий хизмат кўрсатиб келинмоқда. Биргина 201йилнинг I-чорагига кўра меҳмонхоналаримизда 7541туристларга хизмат кўрсатилган бўлиб, шулардан 942 таси чет эллик туристларни ташкил қилади.Шунинг ўзиёқ туризм салоҳиятининг нақадар юқорилигидан далолат беради.


Транспорт соҳасига назар ташлайдиган бўлсак қадимдагидай манзилга етгунча бир неча ойлаб вақт эмас балки бир неча соатни ташкил этмоқда. Ҳозирги кунда туристик фирмалар махсус автобус ва микроавтобуслар билан таъминланган. Орол денгизига саёхатни ташкиллаштиришда туристик фирмалар йўл танламаслардан фойдаланиб келмоқдалар.


Қорақалпоғистон Республикаси фақатгина тарихий ва афсонавий шаҳарлари билангина эмас балки экотуризм ҳам ривож топмоқда. Ҳозирги кунда Қорақалпоғистон Республикасида 11 минг 568 гектар қўриқхона зонаси мавжуд, бу қўриқхоналарда 826 бош Бухоро буғуси, сув ҳавзаларида эса 43 турдаги балиқлар, судралиб юрувчиларнинг 11 тури, тулки шоқол каби 10дан ортиқ ҳайвон турлари мавжуд. Элликқалъа тумани Навоий овулида «Бўстон страус» фермер хўжалигида сақланаётган туяқушларни, Элликқалъа тумани марказидаги Амир Темур ботаника боғида дунёнинг турли минтақаларида ўсадиган 200 туп дарахт, 200 тупга яқин буталарва 80дан ортиқ турфа гуллар парваришланиб келмоқда.