- "Фуқароларнинг мурожаатларини кориб чиқиш" хизмат-регламенти (pdf 253 KB)
-
1. Вазирлар Кенгаши аппаратида фуқароларнинг оғзаки, ёзма шаклдаги ариза ёки електрон (хат билан arza@karakalpakstan.uz електрон почтага ёки «Мурожаат килиш» сайт бўлимидан), таклиф ва шикоятлар билан ишлаш хамда фуқароларни қабул қилиш Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуни ва Қорақалпоғистон Республикаси «Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуни асосида амалга оширилади.
2. Фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш учун масъулият Вазирлар Кенгаши Раис ива унинг ўринбосарлари, умумий бўлим, гурух ва бошқарма раҳбарлари, котибият мудирлари зиммасига юкланади.
3. Вазирлар Кенгашида фуқаролар Вазирлар Кенгаши Раиси, Раис ўринбосарлари, Вазирлар Кенгаши котибиятлари, бўлим, бошқарма ва гуруҳ раҳбарлари томонидан фуқароларни қабул қилиш хонасида қабул қилинади. Фуқароларни қабул қилиш жадвал асосида амалга оширилади. Қабул жадвали фуқаролар эътиборига етказилади.
4. Вазирлар Кенгаши Раиси ва Раис ўринбосарлари томонидан худудларда фуқаролар учун махсус жадвал асосида сайёр қабул қилинади.
5. Ҳар бир фуқаронинг қабулидан сўнг қабул варақалари расмийлаштирилади. Унда қабул қилинган фуқаронинг фамилияси, исми, отасининг исми, аник истиқомат қиладиган жойи, мурожаатнинг қисқача мазмуни ёзиб қўйилади. Қабул варақаси умумий бўлимда рўйхатдан ўтказилади. Қабулда кўтарилган муаммо ҳал етиш учун тегишли ижрочиларга юборилади ва унинг назорати Вазирлар Кенгаши аппаратининг тегишли бўлинмаси ва умумий бўлим раҳбарлари томонидан шахсан назорат қилинади.
6. Фуқароларни қабул қилишни ташкил этиш учун масъулият Вазирлар Кенгаши аппарати ишлар бошқарувчиси ҳамда умумий бўлим мудири зиммаларига юклатилади.
7. Умумий бўлим мудири Вазирлар Кенгашига келган фуқароларнинг мурожаатларини қабул қилиб олади, мазмунига қараб Вазирлар Кенгаши Раиси топшириғи лойиҳасини тайёрлайди ва шахсан Вазирлар Кенгаши Раиси кўриб чиқиши учун такдим этади. Вазирлар Кенгаши Раиси томонидан мурожаатни ўрганиш бўйича берилган топшириқ умумий бўлимда рўйхатдан ўтказилади ва тегишли ижрочиларга етказилади. Ушбу жараён умумий бўлим мудири томонидан шахсан назорат қилинади. Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосарлари ёки Вазирлар Кенгаши аппаратининг умумий бўлими, гурух ва бошқарма раҳбарлари, котибият мудирлари номига келган мурожаатлар ҳам умумий бўлим мудири томонидан худди шу тартибда расмийлаштирилади ва назоратга олинади.
8. Фуқароларнинг мурожаатларини ўрганиб чиқиш учун Вазирлар Кенгаши Раиси ёки ушбу мурожаатни кўриб чикиш учун юборилган Раис ўринбосари томонидан тегишли мутахассислардан иборат ишчи гуруҳ тузилиши мумкин.
9. Фуқароларнинг таклифлари тушган кундан эътиборан бир ойгача бўлган муддат ичида кўриб чиқилади, кўшимча ўрганиш талаб этиладиган таклифлар бундан мустасно ва бу ҳақда таклиф киритган шахсга ўн кунлик муддат ичида маълум қилинади.
10. Ариза ва шикоятлар Вазирлар Кенгашига тушган кунидан эътиборан бир ойгача бўлган муддат ичида, қўшимча ўрганишни ва текширишни талаб этмайдиган ариза ва шикоятлар эса ўн беш кундан кечиктирмай кўриб чиқилади.
11. Ариза ёки шикоятни кўриб чиқиш учун текшириш ўтказиш, қўшимча материаллар талаб қилиб олиш ёки бошқа чора-тадбирлар кўриш зарур бўлган ҳолларда, ариза ёки шикоятни кўриб чиқиш муддати Вазирлар Кенгаши Раиси томонидан истисно тариқасида узоғи билан бир ойга узайтирилиши мумкин ва бу ҳақда ариза ёки шикоят берган шахсга маълум қилинади.
12. Вазирлар Кенгашига қабулга келган фуқароларга мурожаатлари бўйича ўша пайтда тушунтириш берилади, масаланинг моҳиятига қараб унинг кўриб чиқилиши натижалари тўгрисида мурожаат муаллифларига ёзма шаклда хабар берилиши ҳам мумкин.
13. Фуқаронинг фамилияси (исми, отасининг исми), яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилмаган ёки у ҳақда сохта маълумотлар кўрсатилган, шунингдек имзо қўйилмаган ёзма мурожаатлар аноним деб ҳисобланади ва кўриб чиқилмайди.
14. Фуқароларнинг мурожаатларида қўйилган масалаларни ҳал этиш Вазирлар Кенгашининг ваколатига кирмайдиган бўлса, узоғи билан беш кунлик муддат ичида тегишли органларга жўнатилади ва бу ҳақда фуқарога хабар қилинади.
15. Умумий бўлим мудири ҳар куннинг охирида фуқароларнинг мурожаатларини рўйхатдан ўтказиш ва улар билан олиб борилган ишларни таҳлил қилади, қонун бузилиш ҳолатларига йўл қўймаслик чораларини кўради. Ой якунлари бўйича Вазирлар Кенгашига фуқаролардан келган мурожаатларни умумлаштиради ва уларни мазмуни бўйича таҳлил қилади.
Фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўйича масъул шахс:
Аметов Джандос Сарсенбаевич
Вазирлар Кенгаши аппарати умумий бўлимининг етакчи мутахассиси Мазкур вазифада 2018 йилдан буён фаолият кўрсатади.
Манзил: Нукус шаҳри, Ғарезсизлик кўчаси, 50 уй
Телефон: 0 (361) 222 26 14
Е-маил: arza@karakalpakstan.uz