14 январь - Ватан ҳимоячилари куни
Мустақил Ўзбекистонда ушбу байрам ўз қуролли кучларини ташкил этишга бағишланган. 1992 йил 14 январда мамлакат парламенти мамлакат ҳудудидаги ҳарбий ўқув юртлари ва бошқа ҳарбий шаклларининг барча қисмлари ва бирлашмаларини Ўзбекистон Республикаси юрисдикция қарамоғига ўтиши тўғрисида қарори қабул қилинди.1993 йилда 29 декабрда 14 январ - Ватан ҳимоячилари куни деб эълон қилинди.
8 март - Халқаро хотин-қизлар куни
Ўзбекистонда ушбу байрам севги, меҳрибонлик ва гўзаллик байрами сифатида нишонланади, шунингдек, "оналар куни" сифатида ҳам таниқлидир. 8 март Ўзбекистонда дам олиш куни деб белгиланган.
21 Март – Наврўз байрами
Наврўз қадимий миллий байрами (форс тилидан таржима қилинганда "янги кун" маъносини англатади) 21 март куни нишонланади. Ушбу кун кеча билан кундузнинг тенглашган пайтидир. Ушбу байрамнинг кириб келиши билан кўпгина Ўзбек оилалар Сумалак, Халим, Кўк сомса, Ош каби турли миллий таомларни тайёрлайдилар. Мазкур таомлар одамзод организмига фойдали бўлган кўп витаминларга бойдир.
Мамлакатимиз мустақилликка эришгандан сўнг Ўзбек халқининг қадимий урф-одатлари ва анаъналари кучга кирди, жумладан Наврўз байрамини нишонлаш ўзига хос тусга эга бўлди. Бу байрам барча халқларнинг дўстлик ва бирлик рамзига эга бўлган умумхалқ байрамдир. Бугунги кунда Наврўз байрами Алишер Навоий майдонида тантанали равишда нишонланади.
9 май - Хотира ва қадрлаш куни
1999 йили 9 май куни Ўзбекистон пойтахтида Хотира майдони очилди ва шу кундан буён 9 май Хотира ва қадрлаш куни деб нишонланмоқда. Ушбу байрам кенг маънога эга бўлиб, у мустақил Ўзбекистонда асрлар давомида қаҳрамона, ўлкамизни ҳимоя қилган, унинг эркинлиги, мустақиллиги ва халқининг тинчлиги учун курашган ватандошлар хотирасига бағишланиш билан бир қаторда у умумхалқ ҳотираси ва инсонни қадрлаш куни ҳамдир. Хотира ва қадрлаш куни чинакам миллий-умумхалқ байрамидир, бу кунлари кишилар узоқ-яқинда яшовчи яқинларини ҳолидан хабар оладилар, катта ёшлиларни зиёрат қиладилар ва уларга алоҳида иззат кўрсатилади.
1 сентябрь - Мустақиллик куни
Ўзбекистон Республикасининг асосий миллий байрами - Мустақиллик кунидир. Ушбу байрам 1 сентябрь куни маросимли ва ранг-баранг шаклда нишонланади. Миллий байрам дўстлик, хайрия ва ҳар томонлама ҳурматга таянган ўзбек халқининг барча орзуларини намоён этадиган байрамдир.
Ўзбекистонда истиқомат қилаётган турли миллатлар вакиллари миллати, дини ва ирқидан қатъий назар Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида фаол нишонлайдилар.
1 октябрь - Устоз ва мураббийлар куни
Ҳар йили Ўзбекистонда Устоз ва мураббийлар куни кенг нишонламоқда. Қадим замонлардан устозга бўлган чуқур ҳурмат ва эътибор сақланиб қолган. "Домла", "Муаллим", "Устоз" каби сўзлар ўз устозлардан нафақат билимларни ва аҳолига бўлган ҳурмат муносабати ва Ватанга бўлган меҳрига эга бўлган ўқувчилар асрлар давомида миннатдорчилик ва иззат билан мурожаат этганлар.
Мактаб ва ўқув муассасаларнинг ўқувчилари ҳаётнинг илк билимларини берган устозларга чуқур иззатдадирлар. Ушбу кунда ўқитувчиларни миннатдорчилик билан, гуллар ва совғалар билан ҳаёт йўлида машаққатли меҳнати учун чин юракдан табриклашади.
8 декабрь - Конституция куни
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси Парламент томонидан 1992 йил 8 декабрда қабул қилинган. Ушбу байрам бутун Ўзбекистон бўйлаб кенг нишонланади.
Рамазон Ҳайити байрами
Ушбу байрам Рўза ҳайити сифатида танилган ва мусулмон (Хижрий) календарининг 9-ойига тўғри келади. Байрам 30 кундан иборат бўлиб, руҳий ҳамда маънавий тозаланиш анъанаси ҳисобланади. Унинг шартлари қуйидагича: кун чиқишдан то кун ботганга қадар овқат ва сув истеъмол қилмаслик; ёмон ўйлардан сақланиш; атрофдагиларга ҳурматда бўлиш ва уларга имконият даражасида яхшилик қилишдан иборатдир.
Ушбу шартларни бажаргандан сўнг уч кундан иборат бўлган Рамазон Ҳайити бошланади. "Рамазон Ҳайити" биринчи куни дам олиш куни ҳисобланади.
Қурбон Ҳайити
Қурбон Ҳайити Мусулмонлар томонидан нишонланадиган дунёдаги энг катта диний байрамлардан биридир. Бу байрамнинг негизи, ўз ўғлини Оллоҳ йўлида қурбон қилишга тайёр бўлган Пайғамбар Иброҳим (а.с.) билан боғлиқ бўлган тарихий воқеага тақалади, шунда унинг ҳаракати Оллоҳ томонидан тўхтатилиб ўрнига ҳайвон (қўй, туя ва бошқа жонлиқ) қурбон қилиш буюрилади. Байрам уч кун давом этади ва мусулмонлар бу кунларни оила ва қариндошлар даврасида ўтказадилар. Байрам кунлари кишилар узоқ-яқинда яшовчи яқинларини ҳолидан хабар оладилар, муҳтожларга ёрдам берадилар. "Қурбон Ҳайити"нинг биринчи куни дам олиш куни ҳисобланади.