21.12.2024, Шанба

Коррупцияга қарши курашиш

172-13-0-Q-21.pdf


Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш Миллий кенгашининг 2022 йил 5 апрелдаги 7-сонли баённомаси 1-иловасининг 26-банди ижроси юзасидан жорий йилнинг 20 май куни “Коррупциянинг табияти” мавзусида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ходимларининг этика ва коррупцияга қарши курашиш соҳасида ўқитилиши ташқил қилинди.


Тадбирга Вазирлар Кенгашининг жами 75 нафар масъул ходимлари иштирок этди. Тадбир давомида Вазирлар Кенгашида коррупциявий хавф-хатарлар ва инсон омилини қисқартириш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 майдаги “Давлат бошқаруви соҳасида коррупциявий хавф-хатарларни бартараф этиш механизмларини такомиллаштириш ва ушбу соҳада жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-240-сонли қарори мазмун-моҳияти юзасидан тушинтириш ишлари олиб борилди.



Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши томонидан коррупцияга қарши кураш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида МАЪЛУМОТ

 

 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашида коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни олдини олишга қаратилган асосий вазифаларни белгилаш, жамиятда коррупцияга қарши курашиш маданияти даражасини ошириш учун Вазирлар Кенгаши давлат хизматчиларининг юқори аҳлокий меъёрларга содиқдигини, шунингдек, улар томонидан ўз фаолиятида коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар содир этилишига йўл қўймаслик ва бу борада самарали тизимни шакллантириш максадида, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2021 йил 4 декабрдаги 172-13-0-Q/21 - сонли қарори билан “Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг коррупцияга қарши ички назорат бўлими фаолиятига доир ҳужжатлар тўплами”  тасдиқланиб, вазифалар белгилаб олинди.

Мазкур қарор ижроси юзасидан Вазирлар Кенгаши ходимларининг фаолиятида коррупцион ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва уларга барҳам беришга йўналтирилган асосий принцип ва талабларни белгиловчи муҳим ички идоравий ҳужжатлар тўплами ҳисобланишидан келиб чиққан ҳолда, уларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш, давлат органларида йўл қўйилаётган коррупцион ҳолатларга муросасиз муносабатни шакллантириш мақсадида доимий равишда профилактик тадбирлар ўтказилмоқда.

Ходимларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари юзасидан келиб тушган ҳар кандай тусдаги эътироз (мурожаат)лар тўлақонли ўрганиб чиқилиб, тасдиқланган ҳолатлар бўйича масъул ходимларга нисбатан жазо чоралари кўрилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Пезидентининг 2021 йил 6 июлдаги  “Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 5177-сонли қарори ижроси юзасидан қабул қилинган Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг 2021 йил 6 октябрдаги 481-сонли Президиум қарорига асосан, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши бошқарув аппаратининг тузилмасида коррупцияга қарши ички назорат бўлими жорий қилинди.

Бугунги кунда ички назорат бўлими бошлиғи лавозимига номзодларни очиқ танлов асосида ишга қабул қилиш ишлари ташкил этилмоқда.

 Ҳисобат даврида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашида коррупцион хавфга кўпроқ учрайдиган соҳа (функция, йўналиш)ларни аниқлаш мақсадида тизимли таҳлил ишлари ўтказилди.

 

Таҳлиллар натижалари, коррупция хавф-хатарига энг кўп дуч келадиган давлат хизматчиларининг фаолият соҳалари ва лавозимлари аниқланмади.   

Шунингдек, Вазирлар Кенгашининг “Ишонч телефони”га коррупцияга оид мурожаатлар келиб тушмади.

Давлат органлари коррупцияга қарши курашишни назорат қилиш                                  ва тартиб‑таомилларнинг самарадорлиги, жумладан, уларнинг аниқланган хавф даражасига мутаносиблиги, давлат органлари ходимлари учун қатъийлиги                            ва аниқлиги, кенг жамоатчилик учун шаффофлигини таъминлайди.

Бу борада амалга оширилаётган профилактик ва назорат тадбирлар тўғрисида оммавий ахборот воситаларида кенг турда ёритилиб келинмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашида ҳисобот даврида  жами   4 та профилактик тадбирлар ўтказилди.

Ушбу тадбирларда 81 нафар давлат хизматчилари, 4 нафар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари қатнашди.

Шунингдек, Вазирлар Кенгашида коррупциявий хавф-хатарларни дастлабки баҳолаш натижалари асосида коррупциявий хавф-хатарларнинг бирлашган харитаси ва коррупцияга қарши курашиш бўйича дастури ишлаб чиқилди, коррупция хавф-хатарига энг кўп дуч келадиган давлат хизматчилариинг фаолият соҳалари                            ва лавозимлари рўйхати шакиллантирилди.

Коррупциявий хавф-хатарларни минималлаштириш бўйича кўрилаётган чоралар тўғрисидаги ахборотлар доимий равишда расмий веб-асйтга жойлаштирилиб келинмоқда () .

Ҳозирги кунда Вазирлар Кенгашида коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни олдини олишга қаратилган асосий вазифаларни белгилаш, жамиятда коррупцияга қарши курашиш маданияти даражасини ошириш бўйича ишлар давом этмоқда.