19 декабрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи
Кенгесининг ўн биринчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессияга Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси М.Камалов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммвий коммуникациялар агентлиги директори А.Ходжаев, Олий Мажлис Сенати аъзолари, туман ва шаҳар ҳокимлари ва сектор рахбарлари қатнашди.
Шунингдек сессияга «Ел хызметинде» газетаси редактори Д.Тажимуратов, «zaman.uz» сайти администратори П.Ажимуратов, блогер С.Зияев «uza.uz» сайти мухбири Д.Абибуллаев, «kar24» сайти администратори Қ.Бегниязова, «O’zbekiston 24» канали ва маҳаллий телевидение мухбирлари билан газета журналлардан журналистлар қатнашди.
Сессия кун тартибидаги масала бўйича Қорақалпоғистон
Республикасини 2020 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари ҳамда келгуси
йилги режалар тўғрисида Вазирлар Кенгашининг Раиси Қ.Сариевнинг
мурожаатномаси тингланди.
Сессия якуни бўйича ОАВ вакиллари ва блогерлар учун матбуот анжумани ташкиллаштирилди. Унда Вазирлар Кенгашининг Раиси Қахраман Сариев ва сектор рахбарлари, вазирлик ва бошқармалар рахбарлари қатнашди.
Уч соат давом етган матбуот анжумани савол-жавобларга бой бўлди. Журналист ва блогерлар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоблар олди. Якунда Вазирлар Кенгашининг Раиси Қахраман Сариев журналист ва блогерлер билан бундан кейин ҳам ҳамкорлик қилишга тайёрлиги билдирди.