21.12.2024, Шанба

Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги





Темирбаев Бегис Жумабаевич

Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазири

 Манзил:

230100, Нөкис шаҳри, А.Досназаров кўчаси 62-уй

 Телефон­

 0 (361)  222-25-19

 E-mail:

 min.kultura@umail.uz

 Қабул  кунлари:

Сийшемби, жума саат 15:00 – 17:00 




Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирининг ўринбосари

 Манзил:

230100, Нөкис шаҳри, А.Досназаров кўчаси 62-уй

 Телефон­

 0 (361)  222-24-50

 E-mail:

 min.kultura@umail.uz

 Қабул  кунлари:

Дүйшемби, Жума саат 15:00 -17:00 




Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йиль 15 февралдаги “Маданият ва спорт соҳасида бошқарув тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-4956 сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йиль 15 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги фаолиятини ташкиль қилиш тўғрисида” ПҚ-2778-сон Қарорига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлигининг (бундан буён матнда вазирлик деб юритилади) мақоми, вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва жавобгарлигини белгилайди.
Вазирлик Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг ваколати доирасига кирувчи вазифаларни Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида амалга оширувчи бошқарув органи ҳисобланади.
Вазирлик фаолияти юзасидан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигига, Қорақалпоғистон Республикаси Жуқорғи Кенгесига, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига ҳисобот беради.
Вазирлик ўзининг фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг Ҳай’ат қарорлари, буйруқлари, кўрсатмалари, топшириқларига, шунингдек мазкур Низомга амаль қилади.
Вазирлик тизимига туман, шаҳар Маданият бўлимлари, Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат Академик мусиқали театри, Қорақалпоқ давлат ёш томошобинлар театри, Қорақалпоқ давлат қўғирчоқ театри, “Айқулаш жулдизлари” қорақалпоқ давлат миллий-фолклор ансамбли, “Аму толқини” қорақалпоқ давлат фолклор-етнографик ансамбли, “Гу’лзар” қорақалпоқ давлат фолклор ансамбли, Ўзбекистон давлат ва сан’ат институти Нукус филиали, Ўзбекистон Республикаси Маданий ме’рос обиектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармасининг Қорақалпоғистон Республикасидаги минтақавий инспекцияси, Қорақалпоғистон Республикаси бадиий експертиза бўлими, “Ўзбекконцерт” давлат муассасасининг Қорақалпоғистон Республикаси бўлими, Ўзбекистон бадиий жамоалари ижодий бирлашмасининг Қорақалпоғистон жамоаси, Қорақалпоғистон Республикаси И.В.Савицкий номидаги давлат сан’ат музейи, Қорақалпоқ давлат Улкашунослик музейи, Қорақалпоқ давлат Шухрат мизейи, Кўзи ожизлар кутубхонаси, маданият ва истироҳат бўғлари, болалар мусиқа ва сан’ат мактаблари, Нукус маданият ва сан’ат коллежи, Елликқала педагогика ва сан’ат коллежи ҳамда бошқа маданият, маърифий муассасалар киради.
Вазирликнинг туман (шаҳар) бўлимлари (кейинг ўринларда матнда ҳудудий бўлинма деб юритилади) вазирликка ва маҳаллий давлат ҳокимияти органига ҳисобот берадилар. Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари молия органлари томонидан белгиланган ҳажмлар ва муддатларда бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар бўйича ҳаражатлар сметасининг ижроси бўйича тегишли молия органларига ҳисобот тақдим етадилар ҳамда нусхасини вазирликка топширадилар.
Вазирлик тасарруфидаги барча ташкилот, муассасаларнинг фаолият юритиши учун мас’уль ҳисобланади.
Вазирлик, унинг ҳудудий бўлинмалари фаолиятини молиялаштириш Давлат бюджети маблағлари, бюджетдан ташқари маблағларни жалб қилишдан тушган маблағлар, ҳомийлар маблағлари, грантлар, шунингдек қонун ҳужжатларида таъқиқланмаган бошқа маънбалар ҳисобига амалга оширилади.
Вазирлик, унинг ҳудудий бўлинмалари, вазирлик тизимига кирувчи ташкилотлар юридик шахс ҳисобланадилар, улар Ўзбекистон Республикаси давлат герби туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга, тўрт бурчакли махсус штамбга, махсус бланкка, мустақиль балансга, ғазначилик бўлимларида тегишли ҳисоб варақларига, банкларда валюта ҳисоб рақамига ҳамда турли атрибутларига ега бўладилар.
Норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларга асосан юридик шахс сифатида ташкиль қилинмаган, ташкилот, муассасалар бундан мустасно.
Қуйидагилар вазирликнинг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари ҳисобланади:
Маданият соҳасида бошқарувни амалга ошириш, миллий маданий ва маънавий меросни асраб-авайлаш ва кўпайтириш, сан’ат ва бадиий ижодни ҳар томонлама ривожлантириш, халқимизнинг маънавий-аҳлоқий ва маданий даражасини янада юксалтиришни рағбарлантириш, уни миллий ва жаҳон маданиятининг енг яхши намуналаридан баҳраманд етиш борасида тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;
аҳоли кенг қатламлари, айниқса, ёшлар қалби ва онгига мустақиллик, юксак маънавият, инсонпарварлик ан’аналарига садоқат, миллий ўзликни аҳглаш ғояларини янада чуқур сингдириш, радикализм ва екстремизмдек ёт ғояларга қарши иммунитетни мустаҳкамкаш, жамиятнинг муттасиль ортиб бораётган интеллеcтуал, естетик ва маънавий еҳтиёжларини қондиришга йўналтирилган оммавий-маданий тадбирларни ўтказишга қаратилган маърифий ишларни амалга ошириш;
бадиий ижод, шу жумладан, театр, мусиқа, хореография, естрада ва халқ амалий сан’атини янада ривожлантиришни рағбарлантириш, халқимиз тарихи ва бугунги ҳаётининг енг ёрқин саҳифаларини, мамлакатимизнинг йеркин демократик тараққиётини акс еттирувчи асарлар яратишда ижодий жамоаларга, айниқса, ижодкор ёшларга ҳар томонлама кўмаклашиш:
маданият муассасалари, жумладан, театрлар, маданият ва аҳоли дам олиш марказлари, маданият ва истироҳат боғлари, музейлар ҳамда бошқа маданий-маърифий муассасаларнинг моддий техник базасини мустаҳкамлаш, уларнинг фаолият самарадорлигини ошириш, маънавий етук, интеллектуаль баркамоль ва юксак маданиятли шахсларни тарбиялаш ишида ушбу муассасалар имкониятларидан янада тўлиқ фойдаланиш;
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, жумладан, маҳаллий ҳокимият идоралари, жамоат ташкилотлари, ўқув юртлари, ижодий уюшмалар ва бошқа ташкилотлар билан фаолиятнинг асосий вазифа ҳамда юналишларини, маданий-маърифий тадбирларни амалга оширишда, маданият ва ижодий муассасалар ишининг самарадорлигини таъминлашда мустаҳкам ҳамкорликни юлга қўйиш;
маданият соҳасида кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш жараёнини миллий ва умуминсоний қадриятлар, инсонпарварлик ва юксак маънавият руҳида такомиллаштириш, бунда замонавий педагогик ва ахборот технологияларидан, илғор халқаро тажрибалардан фойдаланиш, маданий-маърифий муассасалар ва ўқув юртларини юқори малакали кадрлар билан таъминлаш;
мамлакатимизнинг маданий меросини, мамлакатимиз ижодий жамоалари ва муаллифлари асарларини, жумладан, конференциялар ва кўргазмалар, маданий тадбирлар ва анжуманлар ўтказиш йўли билан кенг тарғиб қилиш;
маданият соҳасига хорижий инвестициялар ва грантлар жалб етиш, шунингдек, белгиланган тартибда маданият соҳасига оид оммавий адабиётларни чоп етиш, видео ва кино материаллар тайёрлаш;
турар жойлар, маҳаллаларда бевосита иш жойларида маданий-маърифий тадбирлар ташкиль етиш асосида аҳолини маданий жиҳатдан тарбирлашни;
маданий, маърифий муассасаларни моддий-техника базасини ривожлантириш ҳамда мустаҳкамлаш, улардан самарали фойдаланишни таъминлаш;
маданият, сан’ат соҳасида кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлашни ташкиль етиш;
Вазирлик ва унинг тизимидаги ташкилот ва муассасаларда ижро интизомини мустаҳкамлаш;
профессионал, халқ ва ҳаваскорлик ижодиётини, маданий-маърифий ҳамда дастурларни кенг кўламда тарғиб қилиш;
вилоятда маданий соҳасидаги матбуот нашрларига обуна ташкиль етишда матбуот тарқатувчиларга кўмаклашиш ва қонун ҳужжатларига асосан Вазирликка юклатилган бошқа вазифаларни бажариш;