Темирбаев Бегис Жумабаевич | Қарақалпақстан Республикасы Мәденият министри | |
Мәнзил: | 230100, Нөкис қаласы, А.Досназаров көшеси 62-жай | |
Телефон: | 0 (361) 222-25-19 | |
E-mail: | ||
Қабыллаў күнлери: | Сийшемби, жума саат 15:00 – 17:00 |
Қарақалпақстан Республикасы Мәденият министриниң орынбсары | ||
Мәнзил: | 230100, Нөкис қаласы, А.Досназаров көшеси 62-жай | |
Телефон: | 0 (361) 222-24-50 | |
E-mail: | ||
Қабыллаў күнлери: | Дүйшемби, Жума саат 15:00 -17:00 |
|
Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлигининг
НИЗОМИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йиль 15 февралдаги “Маданият ва спорт соҳасида бошқарув тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-4956 сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йиль 15 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги фаолиятини ташкиль қилиш тўғрисида” ПҚ-2778-сон Қарорига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлигининг (бундан буён матнда вазирлик деб юритилади) мақоми, вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва жавобгарлигини белгилайди.
Вазирлик Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг ваколати доирасига кирувчи вазифаларни Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида амалга оширувчи бошқарув органи ҳисобланади.
Вазирлик фаолияти юзасидан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигига, Қорақалпоғистон Республикаси Жуқорғи Кенгесига, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига ҳисобот беради.
Вазирлик ўзининг фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг Ҳай’ат қарорлари, буйруқлари, кўрсатмалари, топшириқларига, шунингдек мазкур Низомга амаль қилади.
Вазирлик тизимига туман, шаҳар Маданият бўлимлари, Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат Академик мусиқали театри, Қорақалпоқ давлат ёш томошобинлар театри, Қорақалпоқ давлат қўғирчоқ театри, “Айқулаш жулдизлари” қорақалпоқ давлат миллий-фолклор ансамбли, “Аму толқини” қорақалпоқ давлат фолклор-етнографик ансамбли, “Гу’лзар” қорақалпоқ давлат фолклор ансамбли, Ўзбекистон давлат ва сан’ат институти Нукус филиали, Ўзбекистон Республикаси Маданий ме’рос обиектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармасининг Қорақалпоғистон Республикасидаги минтақавий инспекцияси, Қорақалпоғистон Республикаси бадиий експертиза бўлими, “Ўзбекконцерт” давлат муассасасининг Қорақалпоғистон Республикаси бўлими, Ўзбекистон бадиий жамоалари ижодий бирлашмасининг Қорақалпоғистон жамоаси, Қорақалпоғистон Республикаси И.В.Савицкий номидаги давлат сан’ат музейи, Қорақалпоқ давлат Улкашунослик музейи, Қорақалпоқ давлат Шухрат мизейи, Кўзи ожизлар кутубхонаси, маданият ва истироҳат бўғлари, болалар мусиқа ва сан’ат мактаблари, Нукус маданият ва сан’ат коллежи, Елликқала педагогика ва сан’ат коллежи ҳамда бошқа маданият, маърифий муассасалар киради.
Вазирликнинг туман (шаҳар) бўлимлари (кейинг ўринларда матнда ҳудудий бўлинма деб юритилади) вазирликка ва маҳаллий давлат ҳокимияти органига ҳисобот берадилар. Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари молия органлари томонидан белгиланган ҳажмлар ва муддатларда бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар бўйича ҳаражатлар сметасининг ижроси бўйича тегишли молия органларига ҳисобот тақдим етадилар ҳамда нусхасини вазирликка топширадилар.
Вазирлик тасарруфидаги барча ташкилот, муассасаларнинг фаолият юритиши учун мас’уль ҳисобланади.
Вазирлик, унинг ҳудудий бўлинмалари фаолиятини молиялаштириш Давлат бюджети маблағлари, бюджетдан ташқари маблағларни жалб қилишдан тушган маблағлар, ҳомийлар маблағлари, грантлар, шунингдек қонун ҳужжатларида таъқиқланмаган бошқа маънбалар ҳисобига амалга оширилади.
Вазирлик, унинг ҳудудий бўлинмалари, вазирлик тизимига кирувчи ташкилотлар юридик шахс ҳисобланадилар, улар Ўзбекистон Республикаси давлат герби туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга, тўрт бурчакли махсус штамбга, махсус бланкка, мустақиль балансга, ғазначилик бўлимларида тегишли ҳисоб варақларига, банкларда валюта ҳисоб рақамига ҳамда турли атрибутларига ега бўладилар.
Норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларга асосан юридик шахс сифатида ташкиль қилинмаган, ташкилот, муассасалар бундан мустасно.
Қуйидагилар вазирликнинг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари ҳисобланади:
Маданият соҳасида бошқарувни амалга ошириш, миллий маданий ва маънавий меросни асраб-авайлаш ва кўпайтириш, сан’ат ва бадиий ижодни ҳар томонлама ривожлантириш, халқимизнинг маънавий-аҳлоқий ва маданий даражасини янада юксалтиришни рағбарлантириш, уни миллий ва жаҳон маданиятининг енг яхши намуналаридан баҳраманд етиш борасида тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;
аҳоли кенг қатламлари, айниқса, ёшлар қалби ва онгига мустақиллик, юксак маънавият, инсонпарварлик ан’аналарига садоқат, миллий ўзликни аҳглаш ғояларини янада чуқур сингдириш, радикализм ва екстремизмдек ёт ғояларга қарши иммунитетни мустаҳкамкаш, жамиятнинг муттасиль ортиб бораётган интеллеcтуал, естетик ва маънавий еҳтиёжларини қондиришга йўналтирилган оммавий-маданий тадбирларни ўтказишга қаратилган маърифий ишларни амалга ошириш;
бадиий ижод, шу жумладан, театр, мусиқа, хореография, естрада ва халқ амалий сан’атини янада ривожлантиришни рағбарлантириш, халқимиз тарихи ва бугунги ҳаётининг енг ёрқин саҳифаларини, мамлакатимизнинг йеркин демократик тараққиётини акс еттирувчи асарлар яратишда ижодий жамоаларга, айниқса, ижодкор ёшларга ҳар томонлама кўмаклашиш:
маданият муассасалари, жумладан, театрлар, маданият ва аҳоли дам олиш марказлари, маданият ва истироҳат боғлари, музейлар ҳамда бошқа маданий-маърифий муассасаларнинг моддий техник базасини мустаҳкамлаш, уларнинг фаолият самарадорлигини ошириш, маънавий етук, интеллектуаль баркамоль ва юксак маданиятли шахсларни тарбиялаш ишида ушбу муассасалар имкониятларидан янада тўлиқ фойдаланиш;
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, жумладан, маҳаллий ҳокимият идоралари, жамоат ташкилотлари, ўқув юртлари, ижодий уюшмалар ва бошқа ташкилотлар билан фаолиятнинг асосий вазифа ҳамда юналишларини, маданий-маърифий тадбирларни амалга оширишда, маданият ва ижодий муассасалар ишининг самарадорлигини таъминлашда мустаҳкам ҳамкорликни юлга қўйиш;
маданият соҳасида кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш жараёнини миллий ва умуминсоний қадриятлар, инсонпарварлик ва юксак маънавият руҳида такомиллаштириш, бунда замонавий педагогик ва ахборот технологияларидан, илғор халқаро тажрибалардан фойдаланиш, маданий-маърифий муассасалар ва ўқув юртларини юқори малакали кадрлар билан таъминлаш;
мамлакатимизнинг маданий меросини, мамлакатимиз ижодий жамоалари ва муаллифлари асарларини, жумладан, конференциялар ва кўргазмалар, маданий тадбирлар ва анжуманлар ўтказиш йўли билан кенг тарғиб қилиш;
маданият соҳасига хорижий инвестициялар ва грантлар жалб етиш, шунингдек, белгиланган тартибда маданият соҳасига оид оммавий адабиётларни чоп етиш, видео ва кино материаллар тайёрлаш;
турар жойлар, маҳаллаларда бевосита иш жойларида маданий-маърифий тадбирлар ташкиль етиш асосида аҳолини маданий жиҳатдан тарбирлашни;
маданий, маърифий муассасаларни моддий-техника базасини ривожлантириш ҳамда мустаҳкамлаш, улардан самарали фойдаланишни таъминлаш;
маданият, сан’ат соҳасида кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлашни ташкиль етиш;
Вазирлик ва унинг тизимидаги ташкилот ва муассасаларда ижро интизомини мустаҳкамлаш;
профессионал, халқ ва ҳаваскорлик ижодиётини, маданий-маърифий ҳамда дастурларни кенг кўламда тарғиб қилиш;
вилоятда маданий соҳасидаги матбуот нашрларига обуна ташкиль етишда матбуот тарқатувчиларга кўмаклашиш ва қонун ҳужжатларига асосан Вазирликка юклатилган бошқа вазифаларни бажариш.
Вазирлик ўз зиммасига юклатилган вазифаларни тўла бажариш учун қўйидаги функцияларни амалга оширади:
вазирлик, идоралар, муассасалар ва бошқа ташкилотларнинг маданият ва сан’ат соҳасидаги ишларини мувофиқлаштиради;
вазирлик ваколатига таъллуқли масалалар бўйича қонун ҳужжатларига риоя қилиш мониторингини олиб боради, уни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади ва уларни кўриб чиқиш учун белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Маданият Вазирлигига, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига тақдим етади;
маданият ва сан’ат соҳасида ҳамкорлик бўйича лойиҳаларни ишлаб шиқади ҳамда бажарилишини таъминлайди;
театр, мусиқа, хореография, естрада, халқ амалий сан’атини ривожлантиришни таъминлайди, халқимиз тарихининг енг ёрқин саҳифаларини, унинг ҳозирги ҳаётини, мустақиль ривожланиш тажрибасини акс еттирувчи асарлар яратишда ижодий жамоаларга ҳар томонлама ёрдам беради;
кадрларни миллий ва умуминсоний қадриятлар, инсонпарварлик ва юксак маънавият руҳида тайёрлаш жараёнини ташкиль қилади;
кишиларнинг ўзининг умумтаълим ва маданий савиясини оширишга интилишини рағбатлантириш, уларни миллий, жаҳон маданияти ва сан’атининг енг яхши намуналаридан баҳраманд етиш ишларини амалга оширади;
вазирлик тизими кадрлари малакасини оширишни, уларни қайта тайёрлашни, тажриба орттиришларини таъминлайди;
музейларда миллий мустақиллик ғояларига ҳамоҳанг бўлган, ўзбек халқининг бой маданий меросини, унинг инсоният тарихидаги роли ва аҳамиятини, унинг ривожланиш босқичларини ҳаққоний акс еттирувчи експозицияларнинг ташкиль етилишини амалга оширади;
ҳудуд аҳолисини Ўзбекистон халқлари тарихи тўғрисида хабардор қилувчи қадимий буюмлар, шунингдек мамлакатимиз музейларида намойиш қилинаётган ноёб експонатлар билан кенг таништириш воситасида одамларда умуминсоний қадриятларни, бой миллий маданий меросни ҳурмат қилиш ва е’тироф етиш туйғусини тарбиялашга кўмаклашади;
Миллий музей фонди ҳолати юзасидан, шунингдек маданий ва археологик мерос об’ектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш бўйича қонун ҳужжатларининг юридик ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши устидан назоратини амалга оширади;
маданий ва археологик мерос об’ектларини муҳофаза қилиш, қўриқлаш, тарғиб қилиш ва улардан фойдаланиш бўйича дастурларни ишлаб чиқишда қатнашади;
маданий бойликларнинг Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқилиши, вақтинча олиб чиқилиши, шунингдек вақтинча олиб чиқилганидан кейин қайтариб олиб келинган маданий бойликлар бўйича ишларни тасарруфидаги ташкилотлар орқали таъминлайди;
вазирлик тизимига кирувчи ташкилотларнинг жамоалари ва яккахон ижрочиларининг гастрол-концерт фаолиятини ташкиль қилади;
профессиональ сан’ат ва ҳаваскорлик сан’ати фестиваллари, кўрик-танловлари, шунингдек кўргазмалар ўтказилишини ташкиль қилади;
Миллий естрада сан’атини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш кенгаши билан биргаликда республика концерт саройлари, концерт заллари ва стадионларида ўтказиладиган маданий-маърифий ҳамда концерт тадбирларининг тематик, репертуар режалари ва дастурларини такомиллаштиришга доир ишларнинг мувофиқлаштирилишини таъминлайди;
таълим муассасаларида дарс бериш ва маҳорат дарсларини ўтиш учун таниқли ижрочиларини ҳамда маданият ва сан’ат арбобларини, етук педагог-мутахассисларини таклиф қилади;
самарали ижодий фаолият кўрсатаётган ижодкор ёшларнинг республикада ўтказиладиган кўриклар, танловлар ҳамда фестивалларда қатнашишини таъминлайди;
иқтидорли ёшлар ва сан’ат арбобларининг ижодий сафарларини ташкиль қилишни ҳамда уларнинг республика миқёсида маданият ва сан’ат соҳасида ўтказиладиган кўриклар, танловлар, фестивалларда, бошқа анжуманларда иштирок етишини таъминлайди;
културология, театршунослик, сан’атшунослик, мусиқашуносликни ва ушбу соҳадаги бошқа илмий юналишларни ривожлантириш, таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот муассасаларида илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш чора-тадбирларини кўради;
драматик, мусиқали, мусиқали-драматик асарлар, тасвирий ва амалий сан’ат ва ҳайкалтарошлик асарлари яратишга давлат буюртмаларини амалга оширилишини таъминлайди;
ижодий жамоалар, маданият ва сан’ат мутахассисларини, арбобларини уларнинг идоравий мансублигидан қат’ий назар, танловлар, фестивалларда бошқа тадбирларда қатнашиш учун тайёрлашни, жўнатишни ва қабуль қилинишини таъминлайди;
манфаатдор идоралар, ташкилотлар билан биргаликда маданият ва сан’ат соҳасида илмий тадқиқотлар ривожланишига кўмаклашади, илмий тадқиқотлар натижаларини амалиятга жорий етади ва ушбу ишлар олиб борилишини мувофиқлаштиради;
маданият ва сан’ат бўйича ўқув дастурлари, қўлланмалар ва бошқа илмий-методик адабиётларни ишлаб чиқишда иштирок етади, шунингдек ўрнатилган тартибда тасдиқланишини таъминлайди;
маданият ва сан’атни ривожлантириш бўйича мақсадли дастурларни, маданият ва сан’ат соҳасига таъллуқли дастурий-методик ҳужжатларни ишлаб чиқади ҳамда белгиланган тартибда тасдиқланишини, уларнинг тўғри бажарилишини таъминлайди;
ташкилотлар, муассасалар ва бошқа органлари билан биргаликда маданият ва сан’ат арбобларини ижтимоий муҳофаза қилиш масалаларини ҳаль етади;
аҳолининг кенг қатламлари орасида маданий ва концерт-томоша тадбирларини ташкиль етиш ва ўтказишда давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотларига кўмаклашади;
идоравий мансуб ташкилотларнинг моддий-техника базасини ривожлантиришда ва уларни ахборот билан таъминлашда, маслаҳат бериш, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашда ҳамда бошқа ёрдам турларини кўрсатишда уларга кўмаклашади;
барча мавжуд маданият иншоотлари, кутубхоналар, театрлар, маданият ва аҳоли дам олиш марказлари, маданият саройлари, истироҳат боғлари, музейлар ва бошқа маданий-маърифий муассасаларни хатловдан ўтказилишини таъминлайди;
маданият ва сан’ат соҳасидаги улкан ютуқлар учун мукофотлар таъсис етиш ва Ўзбекистон Республикаси фахрий унвонларини бериш тўғрисидаги таклифларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда киритади;
маданият алоқаларини амалга оширади ва ривожлантиради.
Вазирликка юкланган ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бевосита, шунингдек ўзининг ҳудудий бўлинмалари, ўзига идоравий мансуб бошқа ташкилотлар орқали амалга оширади.
Вазирликнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари:
Вазирлик ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни амалга оширишда қуйидаги ҳуқуқларга ега:
вазирлик, идоралар, ташкилотлар ва муассасалардан Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикалари Давлат статистика қўмиталари томонидан тасдиқланган ҳисобот шаклларида назарда тутилган, вазирлик ваколатига таъллуқли масалалар бўйича маълумотларни олиш;
тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда вазирлик тизимига кирувчи ташкилотлар тоифасини ўзгартириш бўйича таклифлар тайёрлаш ҳамда уларни кўриб чиқиш учун белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига киритиш;
белгиланган тартибда умумхалқ байрамлари, юбилейлар, маданий тадбирларини ташкиль етиш;
вазирлик тасарруфига кирувчи театр-томоша ташкилотлари, маданий-маърифий, таълим муассасаларини жиҳозлаш учун зарур бўлган ёритиш ва овоз кучайтириш асбоб-ускуналарини, мусиқа асбобларини, бошқа зарур жиҳозларни сотиб олиш;
музей фондларини ва асарлар кўргазмаларини тўлдириш учун тарихий-бадиий қимматга ега бўлган тасвирий ва декоратив-амалий сан’ат асарлари ҳамда материалларини, ноёб қадимий буюмларни, шунингдек сахна ва мусиқа асарларини, қўшиқларни аниқлаш ва қонун ҳужжатларига мувофиқ сотиб олишни амалга ошириш;
ҳудудда фаолият юритаётган театр, бадиий ва академик жамоалари ишини мувофиқлаштиради ва замон талабларига мос сахна асарларини харид қилиш, маҳаллий драматургларни қўллаб-қувватлаш, ёш талант егаларини жалб етиш ва уларга шарт-шароитлар яратиб бериш;
ҳудудда ўтказиладиган танловлар, кўриклар, фестиваллар ва бошқа тадбирларда қатнашувчи алоҳида ижрочи ва жамоаларни таклиф етиш;
бадиий ҳаваскорлик жамоаларини, маданият муассасаларини “Халқ ҳаваскорлик жамоаси”, “Болалар намунали жамоаси” ва бошқа белгиланган унвон ва тоифалар беришга, дипломлар, ёрлиқлар ҳамда совринлар билан мукофотлашга тавсия етиш;
вазирликка ажратиладиган, шунингдек қонун ҳужжатларида таъқиқланмаган мавжуд бюджетдан ташқари молиявий маблагларни унинг томонидан ўтказиладиган маданий тадбирларни ташкиль етишга, маданият, сан’ат арбобларини турли танловларда қатнашишга тайёрлаш;
енг иқтидорли, алоҳида фидокорлик ва меҳнацеварлик фазилатларини намоён қилган маданият, сан’ат соҳаси ходимлари номзодларини мукофотлашга белгиланган тартибда тақдим етиш;
вазирлик қонун ҳужжатларида назарда титлиган бошқа ҳуқуқларга ҳам ега.
Вазирлик зарур ҳолларда, бошқа вазирлик, идоралар ва ташкилот, муассасалар билан биргаликда қўшма қарорлар ва бошқа ҳужжатлар қабуль қилиш ҳуқуқига ега.
Вазирлик маданият, сан’ат соҳасида ўзига юкланган вазифаларнинг самарали бажарилишини таъминланиши учун жавобгар ҳисобланади.
Вазирлик фаолиятини ташкиль етиш.
Вазирликка Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги билан келишилган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод қилинадиган Вазир раҳбарлик қилади.
Вазирнинг бир нафар ўринбосари бўлади, вазир ўринбосари вазирнинг тавсиясига асосан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири томонидан лавозимига тайинланади ва лавозимидан озод етилади.
Вазир:
вазирлик фаолиятига якка бошчилик асосида умумий раҳбарлик қилади ҳамда вазирликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
вазир ўринбосари ва вазирлик тизимидаги бошқа мансабдор шахсларнинг ваколатларини, вазирлик фаолиятига раҳбарлик қилиш юзасидан тасарруфидаги ташкилот, муассасалар иши юзасидан шахсий жавобгарлиги даражасини белгилайди;
ўз ваколати доирасида вазирлик фаолиятига оид буйруқлар чиқаради ва топшириқлар беради;
вазирлик тасарруфидаги ташкилот, муассасалар уставларини, марказий аппарат бўлинмалари низомларини, шунингдек туманлар (шаҳарлар) маданият бўлимларининг низомларни белгиланган тартибда тасдиқлайди;
ўрнатилган тартибда вазирликнинг штат жадвалини, шунингдек ҳаражатлар сметасини тасдиқланишини таъминлайди;
вазирлик аппарати ходимларини, ҳудудий бўлинмалар, шунингдек вазирлик номенклатурасидаги бошқа ташкилотлар ва муассасалар раҳбарларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;
вазир қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
Вазирликда вазир раислигида, вазир ўринбосари, вазирлик фаолиятининг асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи вазирликнинг таркибий бўлинмалари раҳбарларидан иборат таркибда Ҳай’ат ташкиль етилади.
Ҳай’атнинг аъзолари сони ва шахсий таркиби вазирнинг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири томонидан тасдиқланади.
Ҳай’ат қўйидагилар билан бўғлиқ масалаларни кўриб чиқади:
қонун ҳужжатларида белгиланган маданият соҳасидаги ҳудудда амалга оширилишини янада такомиллаштириш бўйича вазирлик фаолиятининг асосий концептуаль йўналишларини тайёрлаш ва амалга ошириш;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигига, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва бошқа юқори турувчи ташкилотлар томонидан белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли амалга оширишни таъминлаш учун ижро интизомини мустаҳкамлаш, вазирлик марказий аппарати раҳбарлари, мас’уль ходимлари, шунингдек, тасарруфидаги ташкилот муассасалар раҳбарларининг шахсий мас’улиятини ошириш.
Ҳай’ат вазирлик ваколатига таъллуқли бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқиш ҳуқуқига ега.
Ҳай’ат мажлисига вазирлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича вазирлик, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа ташкилот, муассаса раҳбарлари таклиф етилиши мумкин.
Ҳай’ат фаолияти тартиби унинг Ҳай’ат тасдиқлайдиган регламентида белгиланади.
Вазирликни фаолиятини тугатиш ва қайта ташкиль етиш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.