21.12.2024, Шанба

Қорақалпоғистон Республикасида Хитой Халқ Республикаси експертлари иштирокида семинар-тақдимот бўлиб ўтди.



Авваль хабар қилганимиздек, бугун Хитой Халқ Республикасининг балиқчилик соҳасидаги експертлари иштирокида «Интенсив усулда балиқ етиштириш бўйича Хитой тажрибаси» мавсусида Қорақалпоғистон Республикасида семинар-тақдимот бўлиб ўтди.
Ушбу семинар-тақдимотга, Хитой Халқ Республикасидан келган експертлари жаноб Шу, Жанг ва Янг хоним ҳамда «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари Р.Қурбанов,  «Андижонбалиқсаноат» МЧЖ раҳбари Б.Арипов, «Хоразмбалиқсаноат» МЧЖ раҳбарининг ўринбосари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича котибияти бошлиғи А.Уразимбетов, «Қорақалпоқ-балиқсаноат» МЧЖ раҳбари А.Бекниязов, Тошкент давлат Аграр университетининг Нукус филиали директори Е.Торениязов, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти балиқчилик хўжаликлари иштирок етти.
Мазкур семинар-тақдимотда, балиқчилик соҳасида инновацион ғояларни қўллаш орқали юқори натижага еришиш усуллари тўғрисида експертларнинг маърузалари тангланди, савол-жавоб кўринишида   муаммоли масалалар муҳокама етилди ва келгусида ҳамкорликни йўлга  қўйш бўйича музокаралар олиб борилди.
Шунингдек, ушбу ташаббус доирасида, балиқ етиштиришда илғор технологиялардан, шу жумладан, интенсив усулда фойдаланишнинг афзаллик томонлари тўғрисида батафсиль маълумотлар бериб ўтилди.