21.12.2024, Шемби

Қорақалпоғистон Республикасида Хитой Халқ Республикаси экспертлари иштирокида семинар-тақдимот бўлиб ўтди


Аввал хабар қилганимиздек, бугун Хитой Халқ Республикасининг балиқчилик соҳасидаги экспертлари иштирокида «Интенсив усулда балиқ етиштириш бўйича Хитой тажрибаси» мавсусида Қорақалпоғистон Республикасида семинар-тақдимот бўлиб ўтди.

Ушбу семинар-тақдимотга, Хитой Халқ Республикасидан келган экспертлари жаноб Shu, Jang ва Yang хоним ҳамда «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари Р.Қурбанов,  «Андижонбалиқсаноат» МЧЖ раҳбари Б.Арипов, «Хоразмбалиқсаноат» МЧЖ раҳбарининг ўринбосари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича котибияти бошлиғи А.Уразимбетов, «Қорақалпоқ-балиқсаноат» МЧЖ раҳбари А.Бекниязов, Тошкент давлат Аграр университетининг Нукус филиали директори Е.Торениязов, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти балиқчилик хўжаликлари иштирок этти.

Мазкур семинар-тақдимотда, балиқчилик соҳасида инновацион ғояларни қўллаш орқали юқори натижага эришиш усуллари тўғрисида экспертларнинг маърузалари тангланди, савол-жавоб кўринишида   муаммоли масалалар муҳокама этилди ва келгусида ҳамкорликни йўлга  қўйш бўйича музокаралар олиб борилди.

Шунингдек, ушбу ташаббус доирасида, балиқ етиштиришда илғор технологиялардан, шу жумладан, интенсив усулда фойдаланишнинг афзаллик томонлари тўғрисида батафсил маълумотлар бериб ўтилди.