Беруний тумани ҳокимлиги маъмурияти
Хидиров Икром Торебаевич
|
Беруний тумани
ҳокими |
|
Mанзил: |
230200, Беруний тумани, Халқлар дўстлиги кўчаси 11 уй |
|
Teлефон: |
0 (361) 524-21-45 |
|
Факс: | 0 (361) 524-25-42 | |
E-mail: |
beruniy.t@exat.uz |
|
Қабул кунлари: |
Жума 11:00-13:00 |
Матирзаев Умиджан Гулимбаевич |
Беруний тумани ҳокимининг иқтисодиёт ва
тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари |
|
Mанзил: |
230200, Беруний тумани, Халқлар дўстлиги кўчаси 11 уй |
|
Teлефон: |
0 (361) 524-42-24 |
|
E-mail: |
zamhokim.b@exat.uz |
|
Қабул кунлари: |
Душанба ва Сешанба, соат 10:00 – 13:00 |
Қаҳрамон Қошанов |
Беруний тумани ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал
хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари |
|
Mанзил: |
230200, Беруний тумани, Халқлар дўстлиги кўчаси 11 уй |
|
Teлефон: |
0 (361) 524-95-35 |
|
E-mail: |
|
|
Қабул кунлари: |
Пайшанба ва Жума, соат 10:00 – 13:00 |
Усманов Умар Қутлимуратович |
Беруний т |
|
Mанзил: |
230200, Беруний тумани, Халқлар дўстлиги кўчаси 11 уй |
|
Teлефон: |
0 (361) 524-26-77 |
|
Факс: | ||
E-mail: |
invest.b@exat.uz |
|
Қабул кунлари: |
Душанба ва Чоршанба, соат 10:00 – 13:00 |
|
Беруний тумани ҳокимнинг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар
бўйича ўринбосари |
|
Mанзил: |
230200, Беруний тумани, Халқлар
дўстлиги кўчаси 11 уй |
|
Teлефон: |
|
|
Факс: | ||
E-mail: |
||
Қабул кунлари: |
Сешанба va Пайшанба, соат 10:00 –
13:00 |
Казакбаев Айбек Нуруллайевич |
Беруний тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича
ўринбосари вазифасини вақтинча бажарувчи |
|
Mанзил: |
230200, Беруний тумани, Халқлар дўстлиги
кўчаси 11 уй |
|
Teлефон: |
|
|
E-mail: |
||
Қабул кунлари: |
Чоршанба ва Шанба, соат 10:00 – 13:00 |
Козиева Сайёра Рустамовна |
Беруний тумани ҳокимининг ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи |
|
Mанзил: |
230200, Беруний тумани, Халқлар дўстлиги
кўчаси 11 уй |
|
Teлефон: |
0 (361) 524-89-30 |
|
E-mail: |
Beruniy.t@exat.uz |
|
Қабул кунлари: |
Чоршанба ва Шанба, соат 11:00 – 13:00 |
Қорақалпоғистон Республикаси Беруний тумани ҳокими А.Сапарбаев томонидан 2019 йил давомида Беруний туманида жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари билан учрашувлар ўтказиш мақсадида ташкил қилинган сайёр ва оммавий қабуллар жадвали
Қорақалпоғистон Республикаси Беруний тумани ҳокимининг функционал вазифалари:
Туман ҳокими Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон
Республикаси Конституциялари ҳамда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги
Қонунлари асосида фаолият олиб боради;
туман иқтисодиётининг, ижтимоий ва маънавий
соҳаларининг самарали фаолиятига раҳбарликни амалга оширади;
туманда Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Ўзбекистон
Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси
Президенти Фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
ва фармойишлари, Қорақалпоғистон Республикаси қонунлари, Қорақалпоғистон
Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Президиумининг қарорлари, Вазирлар Кенгашининг
қарорлари ва фармойишлари ижросини ташкил этади;
Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Ўзбекистон
Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси
Президенти Фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
ва фармойишлари, Қорақалпоғистон Республикаси қонунлари, Қорақалпоғистон
Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Жўқорғи Кенгес Президиумининг қарорлари,
Вазирлар Кенгашининг қарор ва фармойишлари асосида ҳамда бошқада туман ҳудудида
ижро қилиниши шарт бўлган қарорлар ва фармойишлар чиқаради;
жамоат тартибига риоя этилиши ва жиноятчиликка қарши
кураш, фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш
ва саломатлигини муҳофаза этиш билан боғлиқ чора-тадбирлар кўради, табиий
офатлар, эпидемиялар ва бошқа фавқулодда ҳолларда тегишли ишларни ташкил этади;
туманни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг
асосий йўналишларини, туман бюджетининг асосий кўрсаткичларини ва уларнинг
ижросига доир ҳисоботларни халқ депутатлари туман Кенгашининг тасдиғига тақдим
этади;
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисига
туман ҳокими ўринбосарларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш
тўғрисида таклифлар беради;
ўз ўринбосарлари ва ижроия ҳокимияти структура
бўлинмаларининг раҳбарларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш
тўғрисидаги қарорларни халқ депутатлари туман Кенгаши тасдиғига тақдим этади;
туман ҳокимлиги фаолиятига раҳбарлик қилади ва унинг
ўз ваколотларини самарали амалга ошириш учун чора-тадбирлар белгилайди;
туман ҳокими ўринбосарлари орасида вазифаларни тақсимлайди;
туман қишлоқ ва сув хўжалиги мажмуасига раҳбарлик
қилади ва уларнинг ишларини мувофиқлаштиради;
туман ҳокимлиги мажлисларига раҳбарлик қилади;
туман ҳокимлигининг тегишли комиссиялари ва
кенгашларига раҳбарликни амалга оширади ва уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириб
боради;
“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғисида”ги Ўзбекистон ва
Қорақалпоғистон Республикаси Қонунларига асосан Халқ депутатлари туман
Кенгашига раҳбарлик қилади;
давлат мукофотлари билан тақдирлашга доир
илтимосномаларни қараб чиқади ва Жўқорғи Кенгесга таклифлар киритади;
режалаштириш, бюджет, молия, ҳисоб-китоб, туман
мулкини бошқариш, мулкчиликнинг турли шаклига мансуб корхоналар, муассасалар ва
ташкилотлар билан ҳамжиҳатлик қилиш, қишлоқ хўжалиги, ер ва бошқа табиий
ресурслардан фойдаланиш, табиатни муҳофаза қилиш, қурилиш, транспорт, йўл
хўжалиги ва алоқа, аҳолига коммунал, савдо ва ижтимоий-маданий хизмат кўрсатиш,
аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, қонунийлик, ҳуқуқ-тартибот ва хавфсизликни
таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш соҳасида қонун
ҳужжатларида ўз ваколатига берилган бошқа масалаларни ҳам ҳал этади.
Туман ҳокими қуйидаги муассаса, корхона ва ташкилотлар фаолиятини
мувофиқлаштиради, уларда ишларнинг аҳволини таҳлил қилади ва биргаликда иш олиб
боради:
- туман ички ишлар бўлими;
- туман фавқулодда вазиятлар бўлими;
- туман мудофаа ишлари бўйича бўлими;
- туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими;
- туман фермерлар Кенгаши;
- туман ветеринария бўлими;
- туман ветеринария лабораторияси;
- туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими;
- “Беруний пахта тозалаш” АЖ;
- “Тўрткулдонмаҳсулотлари” АЖ “Берунийдон” филиали;
- “Беруний пилла” МЧЖ;
- “Қорақалпоқ агросервис” МТП МЧЖ Беруний туман
филиали;
- “Бош Беруний агротехсервис” МТП МЧЖ;
- "Қорақалпоқагрокимёҳимоя" ХАЖ туман
филиали;
- Беруний давлат ўрмон хўжалиги;
- Беруний тумани Агромониторинг маркази МЧЖ;
- “Темур-Баракат” агрофирмаси;
- туман уруғчилик инспекцияси;
- сув назорати инспекцияси;
- пахта уруғчилиги лабораторияси;
- ўсимликлар карантини инспекцияси;
- “Пахтарна Найман” ирригация тизимлари бошқармаси;
- Беруний тумани Қирғоқларни химоялаш дамбалари ва
ўзанларни тартибга солиш иншоотлари бошқармаси;
- Қуйи-Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси
қошидаги Беруний Насос станциялари, энергетика ва алоқа бошқармаси;
- Қорақалпоғистон гидрогеолого-мелиоратив
экспедицияси Беруний мелиоратив тизими;
- туман “Давтехназорат” инспекцияси инспектори;
- муқобил машина трактор парклари;
- фермер хўжаликлари.
Туман ҳокими раҳбарлик қиладиган комиссиялари ва кенгашлари:
кадрлар тайёрлашнинг
Миллий
дастурини амалга ошириш бўйича туман комиссияси;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 25
майдаги “Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш
борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-3434-сонли Фармони ижросини
таъминлаш чора-тадбирлари дастури амага оширилишини мувофиқлаштириш бўйича
туманда доимий ишловчи комиссияси;
туманда она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш,
соғлом авлодни шакллантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар ҳамда соғлом авлод
туғилиши ва уни тарбиялашнинг устувор йўналишларини амалга ошириш бўйича туман
комиссияси;
қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни
чуқурлаштириш бўйича туман комиссияси;
туман ҳокимлиги ҳузуридаги гиёҳванд моддаларни
назорат қилиш комиссияси;
географик объектларни номлаш ва қайта номлаш
масалалари бўйича туман комиссияси;
туман эпидемияга қарши курашиш фавқулодда комиссияси;
ОИВ/ОИТС инфекцияси тарқалишига қарши курашишга доир
тадбирларни мувофиқлаштириш бўйича туман комиссияси;
туман ҳокимлиги ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари
бўйича комиссияси;
туманда тошқин сувлари, сел, кўчки ҳодисаларининг
олдини олиш ва оқибатларини бартараф қилиш комиссияси;
назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштириш
бўйича туман комиссияси;
туман сув хўжалиги Кенгаши;
ер ажратиш, эгалик қилиш, фойдаланишга ва ижарага
бериш масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман доимий комиссияси;
туманда қурилиш эҳтиёжлари учун ер танлаш ва ажратиш
доимий комиссияси;
меҳнат жамоалари томонидан давлат мукофотларига
тавсия қилинган фуқароларнинг ҳужжатларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссияси;
ёшлар масалалари бўйича Беруний тумани идоралараро
Кенгаши;
Мустақиллик ва “Наврўз” умумхалқ байрамларини
нишонлашни ташкил этиш бўйича доимий ишлайдиган туман комиссияси ишларига
раҳбарлик қилади.
Қорақалпоғистон Республикаси Беруний тумани ҳокимининг иқтисодиёт ва
тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосарининг функционал вазифалари:
Ўзбекистон Республикаси Қонунларида ҳамда Ўзбекистон
Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган
ҳужжатларда белгиланадиган иқтисодий ва тадбиркорлик соҳасининг энг муҳим
устувор вазифаларига мувофиқ ҳудудни комплекс ривожлантириш бўйича таклифлар
ишлаб чиқиш;
туман миқёсида ишлаб чиқилган ва тасдиқланган
мақсадли дастурларнинг ижросини таъминлаш;
макроиқтисодий кўрсаткичларини шу жумладан, ялпи
ҳудудий маҳсулот, саноат, инвестиция, хизмат кўрсатиш, чакана савдо айланмаси,
экспорт, инфляция, аҳолининг бандлиги, маҳаллий бюджетнинг ҳар йилги прогноз
параметрларини асосланган ҳолда ишлаб чиқиш ва унинг ижросини самарали ташкил
қилиш, дебитор-кредитор қарздорликларнинг юзага келишини олдини олиш юзасидан
тизимли ишларни амалга ошириш ва қарздорликни бартараф қилишнинг самарали
усулларини жорий этиш;
иқтисодиёт масалалари бўйича тумандаги корхона,
ташкилот ва муассасалар, тижорат банклари иш фаолиятини мувофиқлаштириш,
аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш мақсадида улар билан тижорат банклари
ўртасида мулоқот ўрнатиш учун ҳар бир хонадонга банк ва молиявий хизматларни
таклиф қилиш орқали имтиёзли кредитлаш дастурларини ишлаб чиқиш ва сўзсиз
амалга ошириш;
тармоқ ва ҳудудий бошқарув органлари узвий
ҳамкорлигини йўлга кўйиш, иқтисодиётнинг барча тармоқларини, шу жумладан,
базавий тармоқларининг узвий ривожланишини ишлаб чиқариш ва меҳнат ресурсларини
оқилона жойлаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш, рақобатбардош маҳсулотлар
ишлаб чиқариш учун ишлаб чиқаришни модернизациялаш, таркибий ўзгартириш ва
диверсификациялашни амалга ошириш, инвестицияларни, шу жумладан тўғридан-тўғри
хорижий инвестицияларни молиявий маблағ ҳамда замонавий технологиялар шаклида
жалб қилиш, корхоналар ўртасида кооперация алоқаларини кенгайтириш;
туман иқтисодиёти соҳасини комплекс ривожлантиришнинг
асосий дастурларини, шу жумладан, саноат, инвестиция, маҳаллийлаштириш, қишлоқ
хўжалигининг барча соҳасини, айниқса пахта толасини ва мева-сабзавотни қайта
ишлаш, хизматлар соҳасини ривожлантириш каби мақсадли дастурларни кафолатланган
молиявий манбааларини аниқлаган ҳолда туман маҳаллий бюджети параметрлари билан
узвий тарзда ишлаб чиқиш ва сўзсиз амалга оширишни таъминлаш;
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни
ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва
эркинликларининг кафолатларини таъминлаш, қулай ишбилармонлик муҳитини
шакллантириш, янги корхоналар, шу жумладан, кичик бизнес ва хусусий
тадбиркорлик соҳасида корхоналарни ташкил этиш дастурларини ишлаб чиқиш ва
амалга ошириш, янги иш ўринларини яратиш ва аҳолининг турли қатламлари бандлиги
масалаларини ҳал этиш орқали маҳаллий бюджетнинг даромад базасини кенгайтириш,
маҳаллий бюджетга тушумлар ҳажмини ошириш ҳисобига маҳаллий бюджет субвенцияси
ҳажмини босқичма-босқич қисқартириш ва бартараф этиш;
қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ислоҳотларни янада
чуқурлаштириш, кўп тармоқли фермер хўжаликларини молиявий қўллаб-қувватлаш, бу
соҳани индустриялашган тармоққа айлантириш мақсадида қишлоқ хўжалигининг барча
турдаги маҳсулотларини қайта ишлаш ва экспорт қилишни кескин кенгайтириш учун
махсус дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
“Ягона дарча” тамойили бўйича тадбиркорлик
субъектларига давлат хизматлари кўрсатувчи ягона марказларнинг ва давлат
хизматлари кўрсатувчи бошқа ваколатли органларнинг фаолиятини, шунингдек,
давлат органлари билан тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги ўзаро
муносабатларнинг бевосита алоқасиз шаклларини жорий этишнинг ҳолатини таҳлил
қилиш;
тадбиркорликни ривожлантиришдаги энг муҳим муаммолар
бўйича семинарлар ва давра суҳбатларини мунтазам ўтказиш, шунингдек,
тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирларнинг самарадорлиги
тўғрисидаги материалларни оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш йўли билан
тадбиркорлик субъектлари орасида ахборот ва тушунтириш ишларини ташкил этиш;
соҳага оид тегишли ташкилот ҳамда муассасаларда ижро
интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари ижросини назорат килиш, иш юритиш ва
назоратни ташкил этиш бўйича меъёрий хужжатлари талаблари асосида ишни ташкил
этиш ва ижро интизомини мустаҳкамлаш;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини
амалдаги қонунларга мувофиқ кўриб чиқиш;
туман ҳокимлиги “Ахборот
хавфсизлиги сиёсати” ҳамда интернет
тармоғидан оқилона ва самарали фойдаланиш бўйича “Йўриқнома” талабларига доимо
амал қилиш.
Қуйидаги корхона, ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиради, уларда
ишларнинг аҳволини таҳлил қилади ва биргаликда иш олиб боради:
- туман иқтисодиёт ва ҳудудни комплекс ривожлантириш
бўлими
- туман статистика бўлими;
- туман молия бўлими;
- туман ғазначилик бўлинмаси;
- бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси туман бўлими;
- туман давлат солиқ инспекцияси;
- туман бандликка кўмаклашиш маркази;
- “Ягона дарча” маркази;
- ҚР савдо-саноат палатаси қошидаги туман
ахборот-маслаҳат маркази;
- Истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш жамияти;
- АТБ “Агробанк”
Беруний тумани филиали;
- АТБ “Халқ банки” Беруний тумани филиали;
- АТБ “Қишлоққурилишбанк” Беруний тумани филиали;
- ТИФ Миллий банки Тўрткул тумани филиали Беруний
мини банки;
- АТИБ “Ипотека банк” ҚР филиали Беруний мини банки;
- “Асака банк” ҚР филиали туман мини банки;
- Беруний инкассация бўлими;
- “Ўзагросуғурта” ДАСК Беруний тумани дирекцияси;
- “Кафолат” ДАСК туман бўлими;
- “ALSKOM” СКАЖ Амударё тумани бўлими;
- “Беруний Файз” МЧЖ;
- “Шоббоз деҳқон бозори” МЧЖ;
- “Беруний савдо комплекси” МЧЖ;
- Беруний туманидаги давлат нотариал идоралари;
- туман “ҳунармандлар” уюшмаси.
Туман ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи
ўринбосари томонидан ишлари ташкил килинадиган комиссиялар ва кенгашлар:
пул-кредит сиёсати бўйича туман комиссияси;
молиявий-хўжалик фаолиятини олиб бормаётган ва
қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини ташкил
этмаган корхоналарни тугатиш бўйича махсус туман комиссияси;
истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича туман
таянч комиссияси;
муддати ўтказиб юборилган дебиторлик ва кредиторлик
қарзларни қисқартириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича туман
комиссияси;
нақд пул тушумини банк кассаларига тўлиқ
топширилишини ва белгиланган прогноз кўрсаткичларининг ўз вақтида бажарилишини
таъминлаш ҳамда назорат қилиш бўйича туман комиссияси;
туман ҳокимлиги қошидаги алкоголли маҳсулотлар билан
чакана савдо қилиш ҳуқуқини берувчи рухсатномаларни бериш бўйича махсус
комиссияси;
“Амнистия тўғрисида”ги Олий Мажлис Сенати қарорининг
ижросини таъминлаш бўйича туман комиссияси;
Қорақалпоғистон Республикаси Беруний тумани ҳокимининг саноатни
ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари
бўйича ўринбосарининг функционал вазифалари:
а) коммунал хўжалигини ислоҳ
қилиш ва ривожлантириш соҳасида;
иқтисодиётни
янада ислоҳ қилиш, таркибий ўзгартириш ва диверсификациялаш дастурига мувофиқ
коммунал хўжалиги соҳасида ислоҳотларнинг амалга оширилишини тизимли ва
комплекс ўрганишни ташкил этади ва чоралар кўради;
коммунал
хизмат кўрсатиш соҳасида ривожланиш прогнозларини ва энг муҳим дастурларини бажаришини
таъминлайди;
коммунал
соҳада мониторингни таъминлаш, ушбу соҳадаги ҳолат ва вазиятни таҳлил этади;
коммунал
хизмат кўрсатиш соҳасида ислоҳотларни чуқурлаштириш, коммунал хизмат кўрсатиш
тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш масалалари бўйича топшириқларни ижро
этиш бўйича тегишли ташкилотлар фаолияти самарали мувофиқлаштирилишини
таъминлайди;
коммунал
соҳа корхоналарида ёқилғи-энергетика ресурсларини тежашга доир ташкилий-техник
тадбирлар ва энергия сарфини камайтириш тармоқ дастурини амалга ошириш ишларини
мувофиқлаштиради;
б) транспорт ва транспорт
коммуникациялари соҳасида:
транспорт
ва транспорт коммуникацияларининг барча турлари фаолияти мониторингини
таъминлайди ҳамда таҳлил этади ва ушбу соҳаларда давлат сиёсатини, бошқарув
шакллари, усуллари ва тузилмасини такомиллаштиришга доир таклифлар ишлаб
чиқади;
транспорт
соҳасининг фаолият кўрсатиши ва транспорт коммуникацияларини ривожлантириш
масалалари бўйича қабул этилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг бажарилишини
ташкил этади;
транспорт
ва транспорт коммуникациялари соҳаси фаолияти масалаларида корхона ташкилот,
муассасалар бошқа идораларнинг ўзаро ҳамкорлигини таъминлайди;
рақобат
муҳитини шакллантириш, транспорт хизматлари бозоридан тенг фойдаланилишини
таъминлаш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;
в) капитал қурилиш ва пудрат
ишлари дастурлари соҳасида:
капитал
қурилишда, муҳим халқ хўжалиги объектлари қурилишида, шу жумладан, ижтимоий
соҳа, уй-жой ва инфратузилма объектлари қурилишида пудрат ишларини ташкил этиш
соҳасида мониторингни таъминлайди ҳамда ҳолат ва вазиятни таҳлил қилади;
капитал
қурилиш соҳасида ислоҳотларни чуқурлаштириш масалалари бўйича Ўзбекистон
Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари,
қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари,
Жўқорғи Кенгесининг қарорлари ва бошқа ҳужжатлари, Вазирлар Кенгашининг
қарорлари ва фармойишлари, туман ҳокими қарорлари, фармойишлари ва бошқа
ҳужжатлари бажарилиши бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, корхона ва
ташкилотлар фаолияти самарали мувофиқлаштирилишини таъминлайди;
қурилиш
соҳасида хусусий ва кичик тадбиркорликни, бозор инфратузилмасини ривожлантириш
бўйича ишлаб чиқилган таклифларнинг мониторингини олиб боради;
қишлоқ
жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жой, ташқи мухандислик
тармоқлари ва инфратузилма объектларини қуриш дастурини амалга ошириш ишларини
мувофиқлаштиради;
капитал
қурилиш ва архитектура соҳасида хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий
тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлайди, уларни жадал ривожлантириш
йўлидаги тусиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари дастури амалга оширилиши
мониторингини таъминлайди ва таҳлил қилади;
г) қурилиш индустрияси ва
қурилиш материаллари саноати соҳасида:
қурилиш
индустрияси ва қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш соҳасида қабул
қилинган қарорлар амалга оширилишини таъминлайди;
қурилиш
материаллари саноатини янги технологиялар, қурилиш асбоб-ускуналари, техника,
материаллар билан таъминлашнинг комплекс дастурларини шакллантиради;
қурилиш
материалларининг илғор турларини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш, қурилиш
индустрияси корхоналарида замонавий технологияларни жорий этиш бўйича таклифлар
ишлаб чиқади;
д) архитектура ва қурилиш ишларини назорат этиш соҳасида:
ягона
архитектура-шаҳарсозлик сиёсати амалга оширилишини ҳамда тегишли корхоналар
томонидан шаҳарсозлик фаолияти соҳасида ўзларига юкланган вазифаларнинг
бажарилишини таъминлайди;
аҳоли
пунктларини комплекс ривожлантириш бўйича қабул қилинаётган лойиҳа ечимларининг
даражаси ва сифатини оширади;
қурилиш
ишлари сифати юзасидан зарур даражада назорат ўрнатади.
соҳага оид тегишли ташкилот ҳамда муассасаларда ижро
интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари ижросини назорат қилади, иш юритиш ва
назоратни ташкил этиш бўйича меъёрий ҳужжатлари талаблари асосида ишни ташкил
этади ва ижро интизомини мустаҳкамлайди;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини
амалдаги қонунларга мувофиқ кўриб чиқади;
туман ҳокимлиги “Ахборот
хавфсизлиги сиёсати” ҳамда интернет
тармоғидан оқилона ва самарали фойдаланиш бўйича “Йўриқнома” талабларига доимо
амал қилиш.
Қуйидаги корхона, ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштиради, уларда
ишларнинг аҳволини таҳлил қилади ва биргаликда иш олиб боради:
- туман архитектура ва қурилиш
бўлими;
- туман йўл хўжалиги пудрат таъмирлаш фойдаланиш
корхонаси;
- туман ободонлаштириш бошқармаси;
- Беруний тумани телекоммуникациялар тармоғи;
- Беруний тумани почта алоқа тармоғи;
- “Беруний АТК-
- “Беруний Сам транс” МЧЖ;
- “Беруний Автотранс сервис” МЧЖ;
- “Шоббоз транспорт” МЧЖ;
- “Беруний Тошкент транс” МЧЖ;
- "Шоббоз Автотранс плюс" МЧЖ;
- “Беруний
автовокзал” МЧЖ;
- "Тўли Зафар" МЧЖ;
- "Ҳасан-Хусан транс" МЧЖ;
- “Оқ йўл” МЧЖ
- "№ 28 Автокорхона" МЧЖ
- МК “Ватанпарвар” ташкилоти туман Кенгаши;
- ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси;
- “Қорақалпоғистонгаз” филиали Беруний туманлараро
газ таъминоти участкаси;
- Беруний тумани электр таъминоти корхонаси;
- “Туямўйин-Нукус” сув қувурларидан фойдаланиш
бошқармаси "Беруний
туман сув
тармоқлари" филиали;
- хусусий автомобилларга ёнилғи қуйиш шаҳобчалари
(АЁҚШ, АГҚШ);
- “Беруний қурилиш материаллари” МЧЖ;
- “Мироб қурувчи” шуъба корхонаси
- “Жамшид” МЧЖ;
- “Комил сифатли қурилиш” МЧЖ
- Беруний “Агроқурилиш” МЧЖ
- “Беруний таъмир” МЧЖ
- “Таъмирлаш” МЧЖ
- «ASTERA TEKSTIL» МЧЖ шаклидаги чет эл корхонаси;
Туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш,
коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари томонидан
ишлари ташкил қилинадиган комиссиялар ва кенгашлар:
иқтисодиёт тармоқларини куз-қиш даврида барқарор
ишлашга тайёрлашни мувофиқлаштириш бўйича туман комиссияси;
йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича туман комиссияси;
иккиламчи қора ва рангли металл парчаларини, қоғоз
чиқиндиларини тайёрлаш ва қайта ишлашга топширишни назорат қилиш ва йўналтириш бўйича
туман комиссияси;
1991 йилгача қурилган кўп қаватли турар жойларнинг
умумфойдаланиш ўринлари ва муҳандислик-коммуникация тармоқларига йирик
таъмирлаш ишларини юритишни назорат қилиш комиссияси;
туман ҳудудидаги ўта муҳим ва тоифаланган
объектларнинг хавфсизлигини таъминлаш бўйича идоралараро комиссияси;
тошқин сувлари, сел оқимлари ва кўчкиларни хавфсиз
ўтказишни таъминлаш бўйича тошқинга қарши кураш бўйича туман комиссияси;
қишлоқ аҳоли пунктларини ичимлик суви ва табиий газ
билан таъминлаш дастурини амалга ошириш бўйича туман комиссияси;
“Тоза ҳаво” операциясини
ўтказиш ва якуний натижаларини кўриб чиқиш туман комиссияси;
ёнилғи-энергетика ресурсларини тежаш бўйича туман
комиссияси;
коммунал хизматлар учун тўловларнинг
ундирилиши бўйича туман комиссияси;
туманни кўкаламзорлаштириш ва аҳоли пунктларини
ободонлаштириш бўйича комиссияси;
йўналишсиз таксилар фаолиятини тартибга солиш ва
лицензиялаш комиссияси.
Қорақалпоғистон Республикаси Беруний тумани ҳокимининг инвестициялар,
инновациялар, хусусийлашти-рилган корхоналарга кўмаклашиш ва кичик саноат
зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарининг
функционал вазифалари:
Ўзбекистон Республикаси Қонунларида ҳамда Ўзбекистон
Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган
ҳуқуқий-норматив ҳужжатларда белгиланган инвестициялар, инновациялар,
хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва кичик саноат зоналари ҳамда
туризм соҳасининг энг муҳим устувор вазифаларига мувофиқ комплексни
ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонига,
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига ва Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасига ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси,
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига
кўриб чиқиш учун киритиладиган, шунингдек, халқ депутатлари томонидан
қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар
томонлама иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказилишини таъминлаш;
туман миқёсида ишлаб чиқилган ва тасдиқланган
мақсадли дастурларнинг ижросини таъминлаш;
тасарруфидаги
мутахассисларнинг ва соҳага оид тегишли ташкилот ҳамда муассасаларда ижро интизомини
мустаҳкамлаш чора-тадбирлари ижросини назорат қилиш, иш юритиш ва назоратни ташкил этиш бўйича меъёрий ҳужжатлари талаблари асосида ишни ташкил этиш ва ижро интизомини мустаҳкамлаш;
жисмоний ва юридик шахсларнинг
мурожаатларини амалдаги қонунларга мувофиқ кўриб чиқиш;
туман ҳокимлиги “Ахборот
хавфсизлиги сиёсати” ҳамда интернет
тармоғидан оқилона ва самарали фойдаланиш бўйича “Йўриқнома” талабларига доимо
амал қилиш;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа
вазифаларни ҳам бажаради.
а) инвестиция масалалари бўйича:
хорижий инвестицияларни жалб этиш, иқтисодиёт
тармоқларига инвестициялар ҳажмини кенгайтиришни рағбатлантиришга қаратилган
ягона давлат инвестицион сиёсатини шакллантириш ва амалга ошириш ишларида
қатнашиш, ҳудудда инвестицион иқлимини янада такомиллаштириш, чет эл капитали
иштирокидаги корхоналарнинг ривожланишини қўллаб-қувватлаш;
хорижий инвестицияларни жалб қилиш соҳасида ва
ҳудудда инвестицион фаолиятни кенгайтириш учун янада қулай шароитлар яратиш
бўйича норматив-ҳуқуқий базани такомилллаштиришга қаратилган таклифлар киритиш;
ҳудуднинг иқтисодиётига хорижий инвестицияларни жалб
қилиш ва қулай инвестицион шароит яратишга кўмаклашиш, инвестицион
лойиҳаларнинг мониторинг ишларини олиб бориш, хорижий инвестициялар
иштирокидаги корхоналар ташкил этишда ва самарали фаолият олиб боришда
кўмаклашиш;
чет эл инвестицияларини жалб қилишнинг асосий
йўналишларини белгилаш ва амалга татбиқ этишда, шунингдек халқаро молия
институтлари ва чет эл инвесторлари билан инвестициявий ҳамкорликни амалга
оширишда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти
органлари, Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхоналари ва
Ўзбекистон Республикасининг халқаро ташкилотлардаги доимий вакилларининг
савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчилари билан кенг фаолиятни йўлга
қўйиш;
Ўзбекистон Республикасида ва чет элларда хорижий
инвесторларга туманнинг иқтисодий ва инвестициявий салоҳияти ҳақида кенг
ахборот (каталог, брошюра, флаэр, видиоролик) бериш мақсадида халқаро
конференциялар, семинарлар, инвестиция форумларида қатнашиш орқали ўзаро
манфаатли яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш;
мазкур жараёнларда қатнашиш истагида бўлган
тадбиркорлик субъектларининг хорижий давлатларга мақсадли сафарлар (юқори
даражадаги расмий делегациялар, халқаро кўргазма, бизнес форум ва бошқалар)
уюштирилишини ташкил қилиш;
ҳар йилги ҳудудий ва минтақавий инвестиция
дастурларини, шу жумладан хорижий инвестициялар иштирокидаги лойиҳалар қисми
бўйича шакллантириш ва мониторинг қилишда иштирок этиш;
ҳудудий инвестиция дастурлари амалга
оширилишини, республика иқтисодиётини ривожлантиришнинг ўртача ва узоқ муддатли
дастурларига киритилган йирик инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга
кўмаклашиш;
саноат соҳасидаги инвестиция дастурлари, ҳудудларни
ижтимоий- иқтисодий ривожлантириш комплекс дастурлари, ишлаб чиқариш, транспорт
ва алоқа, ижтимоий инфратузилмаларини ривожлантириш комплекс дастурлари билан
бирга чет эл инвестицияларини, авваламбор тўғридан-тўғри кредитларни жалб қилиш
ва молиявий-техник ёрдам кўрсатиш;
чет эл инвестицияларини жалб қилишни тизимли
мониторинг қилиш орқали ҳудуд иқтисодиётига жалб қилинган хорижий инвестициялардан
фойдаланиш самарадорлигини ошириш, хорижий капитал иштирокидаги корхоналар
фаолиятини, шунингдек инвестор томонидан инвестиция мажбуриятларининг
бажарилишини таҳлил қилиш, чет эл инвестициялари иштирокидаги инвестиция
лойиҳаларининг ўз вақтида ва самарали амалга оширилишига тўсқинлик қилувчи
омилларни аниқлаш, маҳаллий ҳокимият органларида тезкор қарор қабул қилиш
бўйича таклифларни тақдим этиш;
ҳудуднинг ресурс базасини ҳисобга олган ҳолда
инвестиция таклифларини ишлаб чиқади.
б) инновацион фаолият бўйича
давлат органлари ва ташкилотларида инновацион
фаолиятни такомил-лаштириш бўйича таклифларни йиғади ва умумлаштиради;
илғор технологияларни биринчи даражада жорий этишни
талаб қиладиган тегишли тармоқ ва соҳаларни ривожлантиришнинг асосий
йўналишларини белгилайди;
ҳудудий иқтисодиётни модернизация қила оладиган
илмий, лойиҳа ва илмий-технологик ташкилотлари тизимини ривожлантириш,
шунингдек, истиқболда илмий-техник салоҳиятни шакллантириш бўйича дастурларни
ишлаб чиқади;
иқтисодиётнинг энергия ва ресурс сарфи ҳажмини
қисқартириш, энергия тежайдиган технологияларни ишлаб чиқаришга кенг жорий
этиш, муқобил энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш бўйича
чора-тадбирларни ишлаб чиқади;
атроф-муҳитни ифлослантириш даражасини камайтирадиган
экологик тоза технологияларни қўллаган ҳолда ишлаб чиқариш қобилиятини оширишни
назарда тутувчи «яшил иқтисодиёт» технологияларини жорий этишга;
хизматлар соҳасини жадал ривожлантиришга ва унинг
тузилмасини тубдан ўзгартиришга, энг аввало, инновацион ишланмалар ва технологияларни
жорий этиш ҳисобига унинг сифатини ва ялпи ҳудудий маҳсулотни шакллантиришдаги
ролини оширишга;
инновацион ёндашувларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш
орқали туризм соҳасининг рақобатбардошлигини оширишга;
аграр секторда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини
максимал даражада автоматлаштириш, устувор қишлоқ хўжалиги экинларининг
ҳосилдорлигини жиддий ошириш ва қишлоқ хўжалиги корхоналарининг молиявий
кўрсаткичларини яхшилаш, шунингдек, мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш
имконини берувчи инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологияларни жорий
этилишига кўмаклашади;
манфаатдор давлат органлари ва ташкилотлари билан
ўзаро ҳамкорликда узлуксиз таълим, айниқса муҳандис-техник кадрларни тайёрлаш
соҳасидаги тизимни тубдан такомиллаштириш, таълим хизматларининг ҳаммабоплиги
ва сифатини ҳамда техник йўналишдаги мутахассисликнинг нуфузини ошириш бўйича
таклифларни тайёрлайди;
таълим тизимида инновацияларни, шу жумладан
ўқитишнинг замонавий ва интерфаол методларини жорий этиш орқали тарғиб қилади,
рақамли технологиялардан кенг фойдаланишни назарда тутувчи инновацион ўқув
дастурларини ишлаб чиқишни таъминлайди;
соғлиқни сақлаш тизимини жаҳон стандартларини ҳисобга
олган ҳолда, шу жумладан касалликларни барвақт аниқлаш ва масофадан
профилактика қилиш, шунингдек, аҳолининг узоқ умр кўриши учун қўшимча шароитлар
яратиш ҳамда касаллик ва ўлим кўрсаткичларини пасайтиришни таъминлайдиган илғор
технологиялар, «Ақлли тиббиёт» ва «Ягона тиббиёт ахборот маркази»
концепцияларини жорий этиш орқали жадал ривожлантиришга кўмаклашиш;
мазкур концепцияларни ишлаб чиқишда
халқаро ташкилот ва хорижий давлат муассасаларининг гранд маблағларини жалб
қилишга эътибор қаратиш;
инсон ҳаётида экологик қулай шароитлар ва туман
ҳудудини атроф- муҳитнинг трансчегаравий ифлосланишидан ҳимоя қилиш тизимини
яратиш масалаларини тизимли ва комплекс ўрганишларни ташкил этади;
инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологияларнинг
ҳар йилги ҳудудий ярмаркаларини ташкил қилади ва ўтказади, шунингдек улар
доирасида тузилган шартномаларнинг бажарилишини мониторинг қилиш;
интеллектуал мулк объектига бўлган ҳуқуқни
тасдиқлайдиган патент ва бошқа ҳужжатларни олиш тартиб-таомилларини
соддалаштириш ва жадаллаштириш имконини берувчи қонун ва норматив-ҳуқуқий
ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этади;
в) Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш бўйича:
хусусийлаштирилган корхоналар
фаолиятининг молиявий-иқтисодий ва ишлаб чиқариш кўрсаткичларини, рақобат
қўмитаси, иқтисодиёт, кадастр, статистика ва солиқ органлари маълумотлари
асосида доимий асосда таҳлил қилиб бориш, шу асосда фаолият кўрсатмаётган, паст
рентабелли ва зарар кўриб ишлаётган корхоналарни, бўш турган ва самарасиз
фойдаланилаётган объектлар ҳамда ер участкаларини аниқлаш;
янги иш жойларини яратиш, ишлаб чиқариш
фаолияти самарадорлигини ошириш ва модернизациялаш ҳамда рақобатдош маҳсулот
ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, рухсат берувчи ҳужжатларни олишда,
коммуникацияларга уланишда ва тижорат банкларидан кредитлар ҳамда
Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармаси маблағларини ажратилишида
уларга кўмаклашиш мақсадида хусусийлаштирилган корхоналарни ривожлантириш-нинг
«йўл хариталари»ни ишлаб чиқиш ва уларни амалга оширишни таъминлаш;
мазкур йўл хариталарини ишлаб чиқишда
халқаро ташкилот ва хорижий давлат муассасаларининг гранд маблағларини жалб
қилиш ҳисобидан хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш масалаларига эътибор
қаратиш;
хусусийлаштирилган объектлар негизида
инвестиция лойиҳаларини амалга ошираётган тадбиркорларга бизнес юритиш ва
бизнес-режаларни ишлаб чиқиш асослари, тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги
қонунчилик, менежмент, молиявий бошқарув ва бошқа фанларни касб-ҳунар
коллежлари базасида ўтказиладиган курсларда ўқитишни ташкил қилиш, бунда
тажриба алмашиш учун республикамизда ишлаётган, катта муваффақиятларга эришган
тадбиркорлар ва хорижий мутахассисларни жалб этилишига кўмаклашиш;
ишини янгидан бошлаётган тадбиркорлик
субъектларига бизнес-режа тайёрлаш, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан
боғлиқ амалий масалаларни ҳал этиш ва керакли ахборотларни олишда экспертлик,
ҳуқуқий ва маслаҳат кўмаги кўрсатиш учун бизнес-инкубаторларни жалб қилади;
илгари хусусийлаштирилган бўш турган,
самарасиз фойдаланилаётган объектлар ва ишлаб чиқариш майдонлари негизида
тадбиркорликни ривожлан-тириш соҳасидаги жараёнларнинг таҳлили асосида
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига таклифлар киритади;
«йўл хариталари»ни ишлаб чиқиш ва амалга
оширишда пайдо бўладиган муаммоларни уларнинг ваколатлари доирасида ҳал қилиш
юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган талаблар юбориш йўли билан
хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш;
г) кичик саноат зоналари бўйича:
кичик саноат зоналар ҳудудида, биринчи навбатда,
кластер ёндашувлардан кенг фойдаланган ҳолда кичик саноат зоналар иштирокчилари
ўртасида яқин кооперация алоқаларини йўлга қўйиш, маҳаллий хом ашё ва
материаллар асосида рақобатбардош тайёр маҳсулотлар ва бутловчи буюмлар ишлаб
чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича юқори технологияли замонавий корхоналар
ташкил этилишини таъминлаш;
кичик саноат зоналари ҳудудида жойлашган саноат
корхоналари ва инфратузилма объектларида янги малакали иш ўринлари ташкил
этишни таъминлаш, шу асосда туман аҳолисининг бандлик даражасини ва
даромадларини ошириш;
маҳаллий минерал хом ашё ресурсларини чуқур қайта
ишлаш ва дунёда танилган брендлар остида юқори қўшилган қийматли рақобатдош
маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун ҳудудида кичик саноат зоналари ташкил қилинган
минтақалар ишлаб чиқариш ва ресурс салоҳиятидан комплекс ва самарали
фойдаланишни таъминлаш;
етакчи хорижий компания ва корпорациялар иштирокида
юқори технологияли замонавий инновацион ишлаб чиқаришларни ташкил этиш учун
хорижий инвестициялар, авваламбор, тўғридан-тўғри хорижий инвестиция-ларни жалб
қилиш бўйича энг қулай шароитлар яратиш;
ишлаб чиқариш, муҳандислик-коммуникация,
йўл-транспорт ва ижтимоий инфратузилмани янада ривожлантириш, шунингдек,
сифатли логистика хизматлари кўрсатиши учун замонавий инфратузилмани
шакллантириш бўйича зарур чора тадбирларни амалга ошириш;
кичик саноат зоналари йўналишлари бўйича кадрларга
бўлган жорий ва истиқболдаги эҳтиёжларидан келиб чиқиб ва уларнинг кичик саноат
зоналари ҳудудида жойлашган саноат корхоналари ва инфратузилма объектларида
ишлаб чиқариш амалиёти ўташини назарда тутган ҳолда, олий ва ўрта махсус
касб-ҳунар таълими муассасаларида юқори малакали мутахассислар тайёрлаш-ни
йўлга қўйишга буюртмаларни шакллантирилишини таъминлаш;
корхона ва ташкилотлар, хўжалик бирлашмалари, тижорат
банклари ҳамда кичик саноат зоналарининг самарали фаолият кўрсатиши ва уларни
ривожлан-тириш билан боғлиқ масалалар бўйича фаолиятини амалий
мувофиқлаш-тиришни таъминлашга доир комплекс ташкилий чора-тадбирларни амалга
ошириш;
барча давлат бошқаруви органлари, назорат қилувчи
органлар, тижорат банкларининг кичик саноат зоналар ҳудудида белгиланган
алоҳида солиқ, божхона ва валюта тартиб-таомиллари қўлланилиши бўйича ҳуқуқий
нормалар ва қонунчилик қоидаларининг сўзсиз бажарилиши, инвестиция лойиҳаларини
жадал илгари суриш, бюрократик тўсиқ ва ғовлар бартараф этилишини тизимли
назорат қилиш;
кичик саноат зоналар ҳудудида инвестиция лойиҳалари
амалга оширили-шини, кичик саноат зоналари иштирокчиси бўлган хўжалик
субъектларининг молиявий-хўжалик фаолияти самарадорлигини мунтазам мониторинг
қилиш, ташкилот, идора, хўжалик бирлашмалари, тижорат банклари, кичик саноат
зоналари дирекциясининг улар зиммасига юклатилган вазифаларга мувофиқ амалга
оширилаётган ишлар хусусида ҳисоботларини доимий эшитиш;
ҳар бир кичик саноат зоналарининг тармоқ
ихтисослашувини ҳисобга олган ҳолда ана шу зоналарга хорижий инвесторларни жалб
этиш бўйича «йўл хариталари»ни ишлаб чиқиш;
д) туризмни ривожлантириш масалалари бўйича:
ҳудудда туризм соҳасида давлат сиёсатини амалга
ошириш, соҳа бўйича қабул қилинган концепция ва дастурларнинг ижросини таъминлашга
қаратил-ган тадбирларни белгилаш ва амалга оширилишини мониторинг қилиш ҳамда
умумлаштиришни таъминлаш;
чет эл мамлакатлари билан туризм соҳасида, айниқса,
туристлар оқимини кўпайтириш ҳамда уларни жалб қилиш бўйича ҳамкорлик ва
келишувларни ваколатли органлар билан биргаликда амалга ошириш;
туризм соҳасининг иқтисодий, экологик, ижтимоий,
маданий ва бошқа йўналишлардаги инфратузилмасини такомиллаштириш ва туризм
йўналишида-ги диққатга сазовор жойлар, уларнинг ҳолатини яхшилаш бўйича аниқ
чора-тадбирларни белгилаш, ишлаб чиқиб, тасдиққа киритиш ҳамда амалга ошири-лишини назорат (мониторинг) қилиш;
қўшимча туризм маршрутларини ишлаб чиқиш, чет эл
ёшларини кенг жалб этиш мақсадида кўнгилочар комплекслар барпо этиш, маданий
мерос объектларида халқимизнинг тарихи, турмуш тарзи, урф-одатлари,
анъаналари-ни ўзида акс эттирган экспозицияларни ташкил этиш бўйича
чора-тадбирларни белгилаш;
туризм соҳасида туризмни ривожлантиришнинг ҳудудий
дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишни мувофиқлаштириш;
туризм соҳасидаги лойиҳаларга инвестиция жалб қилиш
учун лойиҳалар-нинг паспортларини шакллантириш ва тегишли тақдимот
материалларини давлат ва зарурий хорижий тилларда тайёрлаш ҳамда инвестиция
жалб қилиш бўйича бошқа чораларни кўриш;
масъул корхона-ташкилот, идораларнинг ҳудудий
бошқармалари иш фаолиятини туризмни ривожлантириш масалалари бўйича
мувофиқлаштириш;
туризм соҳасига замонавий ахборот-коммуникация
воситаларини жалб этиш, хорижий туроператорлар ва оммавий ахборот воситалари
билан ҳамкор-лик қилиш орқали ҳудуднинг мавжуд сайёҳлик салоҳиятини кенг ёритиш
бўйича таклифлар тайёрлаш ва амалга ошириш чораларини кўриш.
Унга юклатилган
вазифалар доирасида қуйидаги ташкилотлар билан доимий ҳамкорликда иш олиб
боради:
- Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг
Қорақалпоғистон Республикаси Ҳудудий бошқармаси;
- маданият бўлими;
- жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси;
- маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва
улардан фойдаланиш минтақавий давлат инспекцияси;
- Қорақалпоғистон Республикаси экология ва
атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси;
- Қорақалпоғистон Республикаси туризм соҳаси
субъектлари (меҳмонхона-лар, туроператорлар, турагентлар, ҳамроҳ-таржимонлар,
умумий овқатланиш шахобчалари ва б.);
- Ташқи ишлар вазирлигининг Қорақалпоғистон
Республикаси консуллик бўлими;
- “Ҳунарманд” уюшмаси;
- тумандаги касаба уюшмалари ташкилотлари;
- Қорақалпоғистон Республикаси ошпазлар уюшмаси;
- “Тасвирий ойина” ва бошқа ижодий уюшмалар;
- Халқаро аэропорт;
- Қорақалпоғистон Республикаси минтақавий
темир-йўл узели ва бошқа туризм инфратузилмасини шакллантиришда ва туристларга
хизмат кўрсатишда иштирок этувчи ташкилотлар;
Шунингдек, ҳоким ўринбосари туман ҳокимлигига тегишли
доимий комиссиялари билан хамкорликда фаолият олиб боради.
Ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажаришда
туман ҳокими-нинг кўрсатмасига асосан Ўзбекистон Республикаси Президенти
Девонининг тегишли хизматлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг
палата-лари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон
Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,
Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш давлат қўмита-сининг
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси, шунингдек бошқа давлат ва хўжалик
бошқаруви органлари ҳамда бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.
Туманнинг туризм салоҳиятини ривожлантириш, ҳудуднинг
сайёҳлик салоҳиятини дунёга кенг тарғиб қилиш, туманга ташриф буюриши
кутилаётган сайёҳларга қулай шароитлар яратиш, соҳадаги мавжуд муаммоларни
тизимли асосда ҳамда ўз вақтида бартараф этиш учун жавоб беради.
Қорақалпоғистон Республикаси Беруний тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати,
ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлари бўйича ўринбосарининг
функционал вазифалари:
а) Ёшлар сиёсати соҳасида:
ёшлар, яьни ўттиз ёшдан ошмаган шахслар, хусусан, таълим
билан қамраб олинган ёшлар, уюшмаган ёшлар, ёш мутахассислар, тадбиркор ёшлар,
ёш фермерлар, ёш оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш юзасидан
чора-тадбирларни амалга ошириш;
умумтаълим мактабларининг 9-синфлари битирувчиларини
касбга йўналтириш ва уларни кейинчалик ўрта махсус, касб-ҳунар таълим тизимида
ўқитиш билан тўлиқ қамраб олиш, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишга
жойлаштириш бўйича тизимли ишларни ташкил қилиш;
олий таълим йўналишлари ва олий маълумотли кадрлар
тайёрлаш кўрсаткичларининг ҳудудлар бўйича оптимал тақсимоти юзасидан
асосланган таклифлар ишлаб чиқиш, битирувчиларни чуқур профессионал билимларга
эга бўлишларига қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш;
таълим тизимининг барча босқичларида ўқув жараёни
сифатини, ўқувчиларнинг давоматини таъминлаш юзасидан аниқ чоралар кўриш ва
назорат қилиш, бу борада таълим муассасаси, маҳалла, нодавлат ва нотижорат
ташкилотлари, профилактика инспекторлари ва ота-оналарнинг ўзаро ҳамкорликдаги
ишларини мувофиқлаштириш;
аҳоли, ёшларнинг китобхонлик маданиятини юксалтириш,
миллий адабиётимиз ва жаҳон адабиётининг энг яхши намуналарини кенг тарғиб
қилиш, “оммавий маданият”нинг кўринишларига қарши маънавий профилактика
ишларига раҳбарлик қилиш;
таълим тизимининг барча босқичларида чет тилларига,
компьютер технологиялари ва интернет-ресурсларидан фойдаланишнинг илғор
кўникмаларига ўргатиш бўйича комплекс чора-тадбирлар бажарилишини назорат
қилиш;
ёшларни бўш вақтларини мазмунли ташкил қилиш бўйича
уларнинг мулоҳазалари ва таклифларини инобатга олган ҳолда аниқ ва манзилли
чора- тадбирлар дастурлари ишлаб чиқиш, турли тўгаракларга, шу жумладан,
болалар мусиқа ва санъат, болалар ва ўсмирлар спорт мактабларига қамраб олиш
ишларини тизимли ташкил этиш;
ёшларни юксак аҳлоқий тарбиялаш, уларни мафкуравий
таҳдидлардан ҳимоя қилиш ва жамиятда юксак маънавиятни қарор топтириш
борасидаги ишларга раҳбарлик қилиш;
ёшларни мустақил ҳаётга тайёрлаш, аҳолининг ижтимоий
фаоллигини ошириш, ёшлар тарбияси масаласида жамоатчилик назоратини ташкил
этиш, жамиятда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш соҳасидаги вазифаларни
самарали бажаришга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш;
ота-оналарнинг педагогик маданиятини юксалтиришга,
баркамол авлод тарбиясида “оила-маҳалла-таълим муассасаси” жамоат кенгаши
ишларини амалга оширишга раҳбарлик қилиш;
уюшмаган ёшларнинг манфаатларини рўёбга чиқаришда
иштирок этувчи давлат органлари, муассасалар ва нодавлат нотижорат
ташкилотларининг фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда ёшларнинг ижтимоий фаоллигини
оширишга қаратилган устувор йўналишларни белгилаш;
уюшмаган ёшларнинг муаммоларини аниқлаш ва ҳал қилиш
учун уларнинг эҳтиёжларини аниқлаш бўйича мониторинг олиб бориш ва баҳолаш,
касбга ўргатиш, ишга жойлаштириш, жумладан, кичик ва ўрта бизнес ва оилавий
тадбиркорликка кенг жалб этиш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олишга
қаратилган чора-тадбирларни белгилаш;
ёшлар тадбиркорлиги ҳамда ёш фермерлар фаолиятини
ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, ёшлар тадбиркорлигини ташкил
этишда кўмаклашиш, имтиёзли кредитлар бериш, жой ажратиш, моддий ва техник
воситалар билан таъминланишига доир дастурларни ишлаб чиқиш ва рўёбга чиқариш;
ёш оилаларни маънавий ва моддий жиҳатдан
қўллаб-қувватлаш, улар учун муносиб уй-жой ва ижтимоий-маиший шароитларни
ташкил этиш бўйича чора- тадбирлар тизимини амалга ошириш, кам таъминлаиган ёш
оилаларга қонун ҳужжатларида белгилангаи тартибда моддий ёрдам бериш чораларини
кўриш.
б) Ижтимоий ривожлантириш соҳасида:
аҳолига ижтимоий хизмат кўрсатиш даражаси ва сифатини
ошириш, ҳаёт ва меҳнат фаолияти, малакали тиббий ёрдам олиш, маданий
мерослардан баҳраманд бўлиш, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш, дам
олишини ташкил этиш учун қулай ташкилий-ҳуқуқий ва ижтимоий шарт-шароитларни
яратиш ҳамда сифат жиҳатдан янги даражага кўтариш бўйича тизимли ишларни амалга
ошириш;
аҳолининг ижтимоий эҳтиёж ва талабларини ўрганиш
асосида ҳудудларда ижтимоий ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш ва ижросини
мониторинг қилиш;
соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш, аҳолига юқори
малакали тиббий ёрдамни кўрсатиш, соғлиқни сақлаш муассасаларииинг
моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларни замонавий тиббий асбоб-ускуналар
билан жиҳозлаш ва кадрлар салоҳиятини ошириш борасида тизимли ишларни амалга
ошириш;
аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш,
оналар, болалар ва ўсмирлар соғлигини муҳофаза қилиш, туғма ва ирсий
касалликларнинг олдини олиш, ривожланиш нуқсони бўлган болаларни
тиббий-ижтимоий реабилитация қилиш сифатини ошириш, уларнинг жамият ҳаётида
тўлақонли қатнашишлари учун зарур шарт-шароитларни яратиш;
спорт соҳасида олиб борилаётган ишлар кўламини янада
кенгайтириш, спортнинг оммавийлигини ошириш, қизлар ўртасида спортни
ривожлантириш;
аҳолининг турмуш маданиятини, ҳаёт сифатини оширишга
қаратилган таълим, дам олиш ва ҳордиқ чиқариш, бандлик, маиший хизматлар
кўрсатиш, маданият, санъат ва спорт соҳалари муассасаларидан фойдаланиш
кўламини кенгайтиришга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;
“Нуроний” жамғармаси ва “Маҳалла” хайрия жамоат фонди
ташкилотларининг фаолиятларини мувофиқлаштириш, уларга ҳар томонлама амалий
ёрдам кўрсатиш;
маҳалла, хотин-қизлар, нуронийлар, ёшлар
ташкилотлари, фуқаролик жамиятлари институтлари, оммавий ахборот воситаларининг
тинч осойишта ҳаётимизни асраш ва мустаҳкамлашга қаратилган вазифалар ижросини
мувофиқлаштириш.
в) Маънавий-маърифий ишлар соҳасида:
аҳоли ўртасида
мамлакатимизда амалга оширилаётган давлат сиёсатининг устувор йўналишлари, кенг кўламли
ислоҳотларнинг моҳияти, қабул қилинган қонун ҳужжатлари ва давлат дастурлари аҳамиятининг тарғибот
ва ташвиқотини ташкил қилиш;
аҳолининг маънавий-аҳлокий, диний-маърифий, маданий
савиясини ошириш ва унинг доимий равишда ўсиб бораётган интеллектуал, эстетик
ва маданий эҳтиёжларини таъминлаш, маънавий-маърифий меросни, урф-одат ва
қадриятларни сақлаш, тарғиб қилиш ишларига раҳбарлик қилиш;
ҳудудда соғлом турмуш тарзи, миллатлараро тотувлик,
ўзаро меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлашга қаратилган оммавий тадбирларни
тайёрлаш ва ташкил зтиш масалаларини мувофиқлаштириш, тадбирларнинг мақсадли,
режали, тартибли ташкил этиш ва тарбиявий самарадорлигини таъминлаш
чора-тадбирларини кўриш;
ҳудудда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини
олиш, одамларни ҳушёрлик ва огоҳликка даъват этиш, ёшларда ёт ғояларга қарши
мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш, ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, фуқароларда
қонунга ҳурмат, ҳуқуқбузарлик ҳолатларига муросасизлик ҳиссини кучайтиришга
қаратилган самарали тарғибот тизимини йўлга қўйиш;
аҳоли орасида диний экстремизм, терроризм,
гиёҳвандлик, одам савдоси, ноқонуний миграция, “оммавий маданият” таҳдидларидан
огоҳ қилишга қаратилган профилактик маърифий, тарбиявий чора-тадбирларга
раҳбарлик қилиш;
аҳоли орасида меҳр-оқибат, меҳр-шафқат, мурувват ва
ҳиммат, инсофу диёнат, виждонийлик, аҳиллик ва тотувлик, фидойилик,
ватанпарварлик, олижаноблик ва бошқа фазилатларни тарғиб қилиш ҳамда
маънавий-маърифий ишларни ривожлантиришда маҳалла институтининг ўрни ва ролини
ошириш борасидаги ишларга раҳбарлик қилиш;
соҳага оид тегишли ташкилот ҳамда муассасаларда ижро
интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари ижросини назорат килиш, иш юритиш ва
назоратни ташкил этиш бўйича меъёрий ҳужжатлари талаблари асосида ишни ташкил
этиш ва ижро интизомини мустаҳкамлаш;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини
амалдаги қонунларга мувофиқ кўриб чиқиш;
туман ҳокимлиги “Ахборот
хавфсизлиги сиёсати” ҳамда интернет
тармоғидан оқилона ва самарали фойдаланиш бўйича “Йўриқнома” талабларига доимо
амал қилиш.
Туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва
маънавий-маърифий ишлари бўйича ўринбосари қуйидаги корхона, ташкилотлар
фаолиятини мувофиқлаштиради, уларда ишларнинг аҳволини таҳлил қилади ва
биргаликда иш олиб боради:
халқ таълими муассасалари фаолиятини методик
таъминлаш ва ташкил этиш бўлими;
тумандаги касб-ҳунар коллежлари;
тумандаги умумий ўрта таълим мактаблари ва мактабгача
таълим муассасалари;
Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби;
"Баркамол авлод" болалар ижодиёт маркази;
мусиқа ва санъат мактаби;
туман тиббиёт бирлашмаси;
туман
давлат санитария эпидемиология
назорати маркази;
хўжалик ҳисобидаги дезинфекция станцияси;
туман маданият бўлими;
туман давлат архиви;
“Қорақалпоқ дори-дармон” шўъба корхонаси 3-сонли
дорихонаси ва мулкчилик шаклидан қатъий назар тумандаги барча дорихоналар;
“Халқ минбари” газетаси таҳририяти;
“Тамаддун нури” журнали
“Матбуот
тарқатувчи”шўъба корхонаси туман бўлими;
туман ҳокимлиги ҳузуридаги ижтимоий кўникиш маркази;
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши;
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини
мувофиқлаштириш бўйича туман кенгаши (“Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси);
“Нуроний” жамғармаси туман бўлими;
“Султон увайс бобо”, Шайх аббос валий” жомъе масжиди
ва бошқа масжидлар;
туман маънавият-тарғибот маркази;
туман спорт қўмитаси;
туман ногиронлар жамияти;
туман кўзи ожизлар жамияти;
Қизил ярим ой жамияти;
туман “ҳунармандлар” уюшмаси;
Фаҳрий аскарлар уюшмаси - ижтимоий ҳимоя маркази;
Ўзбекистон халқ демократик партияси туман Кенгаши;
ЎзЛиДеП туман Кенгаши;
“Миллий тикланиш” демократик партияси туман Кенгаши;
“Адолат” социал демократик партияси туман Кенгаши;
давлат муассасалари ходимлари касаба уюшмаси туман Кенгаши;
соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси туман Кенгаши;
таълим, фан ва маданият ходимлари касба уюшмаси туман Кенгаши;
агросаноат мажмуаси ходимлари касаба уюшмаси туман
Кенгаши;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари.
Туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва
маънавий-маърифий ишлари бўйича ўринбосари томонидан ишлари ташкил килинадиган
комиссиялар ва кенгашлар
Кадрлар
тайёрлаш миллий дастурини амалга ошириш бўйича
туман комиссияси;
Туман эпидемияга қарши
курашиш фавқулодда комиссияси;
ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашишга доир
тадбирларни мувофиқлаштириш бўйича туман кичик комиссияси;
Наркотик
моддаларни назорат қилиш бўйича туман комиссияси;
Географик
объектларни номлаш ва қайта
номлаш масалалари бўйича туман комиссияси;
Туман ахборот-кутубхона тизими фаолиятини
мувофиқлаштирувчи идоралараро Кенгаши;
2020 йилда Японияда ўтказиладиган XXXII ёзги Олимпия
ва XVI Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини тайёрлашни ташкил этиш ва
такомиллаштириш бўйича туман комиссияси;
“Наврўз” умумхалқ ва “Мустақиллик” байрамларини
нишонлашни ташкил этиш бўйича доимий ишлайдиган туман комиссияси;
Туман ҳокимлиги ҳузуридаги Вояга етмаганлар ишлари
бўйича комиссияси;
Ёшлар масалалари бўйича Беруний тумани идоралараро
Кенгаши;
“Давлат тили
тўғрисида”ги Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаси Қонунини амалга ошириш
ва лотин ёзуви асосида ўзбек ва қорақалпоқ алфавитини жорий этиш комиссияси;
Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш давлат дастурларини
амалга оширишни ташкил этиш ва назорат қилиш бўйича туман комиссияси;
Ижтимоий
кўникма маркази ишлари бўйича
фаолият юритувчи туман комиссияси;
Туман ҳарбий
хизматга чақириш бўйича комиссияси;
Сил касаллигининг олдини олиш ва унга қарши курашни кучайтириш
бўйича идоралараро комиссияси;
Болаларни ёзги дам олдириш ва соғломлаштириш бўйича
туман доимий комиссияси.
Қорақалпоғистон Республикаси Беруний тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув
хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарининг функционал вазифалари:
а) қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш ва
фермерликни ривожлантириш соҳасида:
ўрмон фонди ва
қўриқланадиган табиий ҳудудларни самарали бошқаришни ташкил этиш, ўрмонзорлар
ташкил қилиш, уларни кўпайтириш,
қўриқлаш ва ҳимоя қилиш, ўрмонлардан оқилона ва эҳтиёт қилиб фойдаланиш;
қишлоқ хўжалигида
иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, ўрмон бойликлари, ер ва сув ресурсларидан
оқилона фойдаланиш, сув хўжалиги ва сув хўжалиги қурилиши масалалари
бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг
фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи
Кенгесининг қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Қорақалпоғистон Республикаси
Вазирлар Кенгашининг қарорлари ва фармойишлари ҳамда туман ҳокимининг
қарор ва фармойишлари бажарилишини ташкил этиш;
қишлоқ хўжалиги
ишлаб чиқаришини янада ривожлантиришга, экин
майдонлари-ни оптималлаштиришга, ўрмон майдонлари, ер ва сув ресурсларидан
оқилона фойдаланишни таъминлаш, қишлоқ хўжалиги экинларини парвариш қилишнинг
янги илғор технологияларини жорий этишга, фермер хўжаликларининг иқтисодий
самарадорлигини ва молиявий барқарорлигини оширишга, шунингдек, тармоқнинг экспорт салоҳиятини
мустаҳкамлашга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш ишларини
мувофиқлаштириш;
қишлоқ жойларда
ижара муносабатларини ривожлантириш ва мустаҳкамлашга, қишлоқ хўжалиги ишлаб
чиқаришини ташкил этишнинг етакчи бўғини ва шакли сифатида фермер
хўжаликларининг ҳуқуқлари, манфаатларини ҳимоя қилишни ва самарали фаолият
юритишини таъминлашга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий базани янада
такомиллаштириш ишларини мувофиқлаштириш;
фермер
хўжаликларининг иқтисодий мустақиллиги ва молиявий барқарорлигини оширишни
таъминлаш, уларнинг манфаатдорлигини рағбатлантириш, замонавий технологияларни
ва қишлоқ хўжалиги хомашёсини комплекс қайта ишлашни жорий этиш, шунингдек,
қишлоқда янги ишлаб чиқаришлар ва хизматлар соҳасини ташкил этиш ва ривожлантириш ҳисобига механизациялаш ва
рентабеллик даражасини ошириш;
кўп тармоқли фермер
хўжаликларини ривожлантиришга, уларнинг фаолиятига сувни тежайдиган самарали
технологияларни, биринчи навбатда – томчилатиб суғоришни, замонавий
ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишда кўмаклашиш;
тумандаги овулларда
фермерлик ҳаракатини ривожлантириш, ишлаб чиқариш ва бозор инфратузилмаси
объектларини шакллантириш, ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, сув
хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, ўрмон хўжалиги тизимини
ривожлантириш ва доривор ўсимликларни етиштириш мониторингини ва таҳлилини
таъминлаш;
давлат ва хўжалик
бошқарувининг манфаатдор органлари билан биргаликда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш
ҳамда қишлоқни юксалтиришнинг қисқа ва узоқ муддатли прогнозлари ва дастурлари
ишлаб чиқилишини ташкил этиш;
аграр секторда
иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, шартнома муносабат-ларига асосланган
ижара муносабатлари ва хўжалик юритиш тизимларини кенг ривожлантириш, қишлоқ
хўжалиги товар ишлаб чиқарувчисининг манфаатлари ишончли таъминланишига қаратилган
иқтисодий ва ҳуқуқий шарт-шароитлар яратиш ишларини мувофиқлаштириш;
ягона давлат
кадастрлари тизимини юритиш, кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун
қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун ер
участкалари ажратиш борасидаги тўсиқларни олиб ташлаш, ер ва бошқа табиий
ресурслардан оқилона фойдаланиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш, республикада
экологик вазиятни яхшилаш, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа
органлар ва ташкилотларнинг сув хўжалиги тизимининг фаолият кўрсатиши
масалаларида ўзаро ҳамкорлиги бўйича ишларни мувофиқлаштириш;
тайёр маҳсулотлар,
бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, шунингдек,
сув хўжалигида энергия сарфини қисқартириш, энергияни тежайдиган
технологияларни жорий этиш ишларини
мувофиқлаштириш;
туманда ўрмон
хўжалиги тизимини ривожлантириш, ўрмонларни қайта тиклаш ва муҳофаза қилиш,
ўрмон майдонларидан оқилона фойдаланиш, доривор ўсимликларни ва манзарали
дарахтларнинг қимматли турларини етиштириш чора-тадбирлари амалга оширилишини
таъминлаш;
ўрмонларни бошқариш,
улардан самарали фойдаланишни ташкил этиш, уларни кўпайтириш, қўриқлаш ва
муҳофаза қилиш, давлат ўрмон кадастрини юритиш ва қўриқхона ишларини ташкил
этиш ишларини мувофиқлаштириш;
қишлоқ хўжалиги ишлаб
чиқариши соҳасида хорижий мамлакатлар билан ҳамкорликни кенгайтириш,
мини-технологияларни ривожлантириш, аграр секторга хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш учун норматив-ҳуқуқий базани
такомиллаш-тириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишга доир комплекс чора-тадбирлар
амалга оширилишини ташкил этиш;
аграр секторда
монополиядан чиқариш жараёнларини чуқурлаштириш, соғлом рақобат учун
шарт-шароитлар яратиш, ердан фойдаланишда бозор принциплари ва механизмларини
кенг жорий этиш, сув хўжалигида бошқарув шакллари, усуллари ва тузилмаларини
такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
қишлоқ хўжалигини бошқариш тизимини такомиллаштириш,
замонавий агротехнологияларни жорий этиш ва
қишлоқ хўжалиги экинларини навлар бўйича жойлаштириш, ер тузиш ва ер
мониторинги, тупроқ ҳолатини сақлаш,
унинг унумдорлигини ошириш ва тиклашни ташкил этиш, барча
даражаларда сувдан фойдаланишнинг бозор принципларини жорий этиш ишларини
ташкил этиш;
селекция ва қишлоқ
хўжалиги экинлари уруғчилиги, ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва ер муносабатларини
тартибга солиш, ирригация тизимларини бошқаришнинг ҳавза принципи асосида сув
ресурсларини бошқариш соҳасида давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлаш;
қишлоқ хўжалигини
минерал ўғитлар, ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий ва биологик воситалари
билан таъминлаш, чигиртка, зараркунандалар, ўсимликлар касалликларига ва бегона
ўтларга қарши курашиш бўйича ягона
техник ва технологик сиёсатни амалга ошириш;
қишлоқ хўжалиги
маҳсулотлари етиштиришни молиялаштириш ва
кредитлаш тизимини таҳлил қилиш ва
такомиллаштириш, суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, ўрмонлардан фойдаланиш,
уларни қўриқлаш ва муҳофаза қилиш, ўрмон хўжалигини ривожлантиришни таҳлил
қилиш ва бу борада таклифлар тайёрлаш;
фермер
хўжаликларини, шу жумладан, лизинг асосида юқори унумли, замонавий қишлоқ
хўжалиги техникаси билан таъминлаш ишлари мониторингини ташкил этиш;
қишлоқ хўжалигини
комплекс механизациялашни таъминлашни ташкил этиш, қишлоқ хўжалиги техникаси ва
технологияларини синаш ва сертификатлаштириш ишларини мувофиқлаштириш;
бозор принциплари ва
механизмлари асосида қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига хизмат кўрсатувчи
тармоқлар, бўғинлар ва тузилмалар фаолиятини мувофиқлаштириш;
илмий
муассасаларнинг қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва унинг
самарадорлигини оширишнинг муҳим муаммолари, илмий ишланмаларни қишлоқ хўжалиги
ишлаб чиқаришига жорий этиш бўйича илмий-тадқиқот ишларини мувофиқлаштириш;
манфаатдор корхона
ва ташкилотлар билан биргаликда ўсимликларни кимёвий ҳимоя қилиш воситаларини
ишлаб чиқариш ва тақсимлашнинг молиявий таъминоти балансини ўз вақтида ва
сифатли ишлаб чиқилиши ва келишилишини ҳамда уларнинг бажарилиши юзасидан
назоратни таъминлаш;
б) чорвачилик,
паррандачилик
ва балиқчиликни ривожлантириш соҳасида:
шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорвачиликни
ривожлантиришни, шунингдек, чарм-пойабзал саноатида иқтисодий ислоҳотларни тизимли
ва комплекс ўрганишни ташкил этиш;
туманда чорвачилик,
паррандачилик ва балиқчиликни янада ривожлантиришга йўналтирилган тадбирлар
амалга оширилиши ва натижадорлиги мониторинги олиб борилиши ва таҳлил
этилишини, интенсив усуллар ва технологияларнинг чорвачилик маҳсулотлари
етиштиришга жорий қилинишини таъминлаш;
наслчилик ишларини
сифатли ташкил этиш, шахсий ёрдамчи,
деҳқон ва фермер хўжаликларига зооветеринария хизматлари кўрсатиш соҳасида
хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантириш ишларини мувофиқлаштириш;
келгусида товар
хўжаликларини наслчилик хўжаликлари этиб
таркибий ўзгартир-ган ҳолда чорва
моллари зотини яхшилаш бўйича узоқ муддатли селекция режаларини ишлаб чиқишни
таъминлаш;
зооветеринария
пунктларини жиҳозлаш ҳамда шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларига
зоотехника ва ветеринария хизматлари кўрсатиш даражасини ошириш, ветеринария
препаратларини туманда ишлаб чиқариш базасини кенгайтириш ва
чорвачилик маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш ишларини ташкил
этиш;
озуқа экинларини
экиш таркибини мақбуллаштириш ва чорвачиликка ихтисослаштирилган фермер
хўжаликларининг ер майдонларидан мақсадли фойдаланиш, озуқа экинларининг серҳосил
навлари уруғларини етиштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
чорвачилик,
паррандачилик ва балиқчилик маҳсулотлари етиштиришга интенсив ва замонавий
технологияларни кенг жорий этишни таъминлаш;
пиллачиликнинг озуқа
базасини кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, юқори маҳсулли тут ипак қурти уруғини
туманда ишлаб чиқариш, шунингдек, тирик пилла ишлаб чиқаришни кенгайтириш
ишларини мувофиқлаштириш;
фермер хўжаликларида
ва якка тартибдаги секторларда қоракўлчилик, паррандачилик, балиқчилик ва
асаларичиликни ривожлантиришни, шунингдек, чарм-пойабзал саноати товарлари ишлаб чиқариш ва реализация қилишни
кўпайтиришни, тармоққа хорижий инвестицияларни ва замонавий технологияларни
жалб этиш учун шарт-шароитлар яратишни таҳлил қилиш ва
таклифлар тайёрлаш;
чарм-пойабзал саноати
корхоналарининг илмий-техник ривожланиши даражаси-ни ошириш, тармоқ
корхоналарини модернизация қилиш, техник ва
технологик жиҳат-дан қайта жиҳозлаш, кўрсатиб ўтилган
вазифаларни ҳал этиш учун хорижий инвестицияларни кенг жалб
этиш чора-тадбирларини амалга ошириш;
чарм-пойабзал
саноати корхоналарида ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифатини бошқариш тизимини
жорий этиш ва унинг халқаро стандартларга мувофиқлигини таъминлаш бўйича
таклифларни ишлаб чиқиш;
чарм-пойабзал
саноати, савдо учун кадрлар тайёрлашни ташкил этиш тизимини ўрганиш ва таҳлил
қилиш, ушбу соҳаларни малакали кадрлар
билан таъминлаш юзасидан таклифлар тайёрлаш;
Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари
бўйича ўринбосарининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Туман ҳокими ўринбосари ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни
бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Туман ҳокимлигида кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва тайёрлаш
учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни давлат ва хўжалик бошқаруви
органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан ҳамда бошқа органлар ва
ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;
мутасаддилик қилинадиган туман ҳокимининг топшириқлари бўйича давлат
бошқариш органларининг, нодавлат нотижорат ташкилотларининг ва бошқа
ташкилотларнинг Комплекс бошқарадиган соҳага кирувчи масалалар бўйича
ўтказиладиган мажлислари ва йиғилишларида қатнашиш;
корхона ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакилларини туман ҳокимлигида
кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш учун белгиланган тартибда жалб этиш,
тегишли масалалар бўйича вақтинчалик ишчи гуруҳлар тузиш;
Туман ҳокими ўринбосарининг зарур материаллар, маълумотларни тақдим
этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси қонунлари,
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари,
Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва бошқа ҳужжатлари, Қорақалпоғистон Республикаси
Жўқорғи Кенгесининг қарорлари ва бошқа ҳужжатлари, Қорақалпоғистон Республикаси
Вазирлар Кенгашининг қарорлари ва бошқа ҳужжатлари, туман ҳокимининг қарорлари
ва фармойишлари лойиҳаларини пухта ишлаб чиқиш бўйича талаблари ва топшириқлари
белгиланган муддатларда бажарилиши керак.
Туман ҳокими ўринбосарининг ўзи бошқарадиган масалалар бўйича ташкилотлар
ва корхоналар раҳбарларига топшириқлари белгиланган тартибда бажарилиши
мажбурийдир.
Туман ҳокими ўринбосари қонун ҳужжатларига мувофиқ
бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Туман ҳокими ўринбосари:
зиммасига юкланган вазифаларнинг зарур даражада ва сифатли бажарилиши
учун;
Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси қонунларининг,
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари ва бошқа
ҳужжатларнинг, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари,
фармойишлари ва топшириқларининг, Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон
Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,
туман ҳокими топшириқларининг қишлоқ ва сув хўжалиги комплекси таркибига
кирадиган корхона ва ташкилотлар томонидан ўз вақтида ва сифатли бажарилишини
таъминлаш учун;
Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари
тўғрисида»ги 1999 йил 12 январдаги 12-сонли қарорига мувофиқ ижро интизомининг
мустаҳкамланиши учун жавоб беради.
туман ҳокимлиги “Ахборот хавфсизлиги
сиёсати” ҳамда интернет тармоғидан оқилона
ва самарали фойдаланиш бўйича “Йўриқнома” талабларига доимо амал қилиш.
Қорақалпоғистон Республикаси Беруний тумани ҳокимининг ўринбосари –
туман хотин-қизлар қўмитаси раисининг функционал вазифалари:
а) хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини
муҳофаза қилиш, уларнинг ижтимоий-ҳуқуқий ва ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш
соҳасида:
хотин-қизларнинг мақомини, маънавий ва интеллектуал
солоҳиятини ошириш, уларнинг ҳуқуқлари ва манфаатлари муҳофаза қилинишини
таъминлаш, оилада ва жамиятда ҳуқуқий маданият ролини ошириш;
давлат ва жамоатчилик органларини жалб этган ҳолда ёш
оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, улар учун муносиб ҳаётий шароитлар яратиш
соҳасида комплекс тадбирларни амалга ошириш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш;
хотин-қизлар масалалари бўйича норматив-ҳуқуқий
ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда, уларнинг моҳияти ва аҳамиятини тарғиб
қилиш ва тушунтиришда, уларнинг бажарилиши юзасидан жамоатчилик назоратини
йўлга қўйишда фаол иштирок этиш;
қизларнинг ижодий ва интеллектуал салоҳиятини
аниқлаш, ривожлантириш ва рағбатлантириш, иқтидорли қизлар заҳираси билан
тизимли ишларни ташкил этиш мақсадида Зульфия номидаги Давлат мукофотига
номзодларни тайёрлаш, Зульфия номидаги Давлат мукофоти бўйича туман комиссияси
фаолиятини такомиллаштириш ва мувофиқлаштириш;
амалий ишларда тажрибага эга бўлган ташаббускор
қизлар орасидан кадрлар заҳирасини шакллантириш ва тегишли раҳбарлик
лавозимларига уларнинг номзодларини тавсия этиш тизимини йўлга қўйиш;
хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилотлари ўртасида
хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини, уларнинг оилаларини муҳофаза қилиш
ишларида ижтимоий шерикликни кенгайтириш, хотин-қизларга манзилли ижтимоий
ёрдам бериш бўйича ишларни ташкил этиш;
б) оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, оилаларда
ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш соҳасида:
оналик ва болаликни муҳофаза қилиш соҳасидаги
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг бажарилишини таъминлашда фаол қатнашиш, уларни
такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;
хотин-қизлар, энг аввало, оналар ва болаларнинг
соғлиги муҳофаза қилинишини таъминлаш, хотин-қизлар ўртасида соғлом турмуш
муҳитини, турмуш маданиятини шакллантириш, уларнинг репродуктив саломатлигини
мустаҳкамлаш, тиббий маданиятини ошириш, патронат тизимини ривожлантириш
ишларини такомиллаштириш;
оилавий ва хотин-қизлар спортини ривожлантириш,
уларни оммалаштириш бўйича тадбирлар комплексини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш,
хотин-қизларнинг ҳамда жамиятда ҳурматга ва катта нуфузга эга бўлган
кексаларнинг ҳаётий тажрибасини фаол жалб этган ҳолда оилавий ажримларни
бартараф этиш бўйича ишларни ташкил этиш, намунали оилаларнинг хаётий
намунасини тарғиб қилиш;
оилавий муносабатларни соғломлаштириш, оила
институтини мустаҳкамлаш, никоҳ шартномаларининг ҳусусиятлари ва шартлари,
фарзандлар тарбияси учун ота-оналарнинг бевосита масъулияти, қизларни оилавий
ҳаётга тайёрлаш билан боғлиқ тизимли тарғибот тадбирларини йўлга қўйиш;
маҳаллаларда аёллар ва ёшлар иштирокида маънавиятни
ошириш, уларни “оммавий маданият”нинг салбий таъсиридан, миллий онгимизга хос
бўлмаган диний сепаратизм, экстремизм ва терроризм, одам савдоси ва бошқа ёт
ғоялардан муҳофаза қилиш;
ҳар томонлама камол топаётган ёш авлодни
ватанпарварлик, бағрикенглик, эртанги кунга ишонч ва атрофда содир бўлаётган
ходисаларга даҳлдорлик руҳида тарбиялаш, ёшларнинг мустақил дунёқарашини, кучли
ички салоҳиятини, миллий фаҳрланиш туйғусини ва аҳлоқий-маънавий иммунитетини
шакллантириш;
в) хотин-қизларни ишги жойлаштириш, уларнинг ижтимоий
ва меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш соҳасида:
бандлик дастури доирасида хотин-қизларни, айниқса
касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишга жойлаштиришга кўмаклашиш, улар
бандлигининг сифати, доимий иш ўрин билан таъминланганлиги юзасидан амалий
назоратни йўлга қўйиш;
хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқларини муҳофаза қилиш
бўйича ишларнинг ҳолатини ўрганиш ва назорат қилиш, норасмий иш билан
бандликнинг олдини олиш, меҳнат муносабатлари, шу жумладан ҳомиладор аёлларга
ҳамда кичик ёшдаги болалари бўлган аёлларга қўшимча имтиёзлар беришда давлат ва
нодавлат ташкилотларининг мустаҳкам ҳамкорлигини йўлга қўйиш;
тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишни ҳоҳлайдиган
аёлларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга имтиёзли кредитлар ажратишда
кўмаклашиш, берилган имтиёзларни тўғри қўлланиш масалаларини тартибга солувчи,
давлат рўйхатидан ва бошқа тартиботлардан ўтиш, меҳнат муносабатларига киришиш
бўйича қонунчилик ҳужжатлари юзасидан тушунтиришлар олишда уларга ёрдам бериш;
туман ҳокимлиги иш режасига асосан туман ҳокими
мажлисларига маълумотлар ва ҳоким қарорлари лойиҳаларини тайёрлаш, ўзининг
ҳузурида ўтказиладиган мажлисларни ўз муддатларида ўтказиш ҳамда мажмуага
тегишли корхона ташкилотларда Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Ўзбекистон
Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари, фармойишлари ҳамда ҳукумат
қарорларининг бажарилишини мақсадли ўрганишни ташкил этиш;
Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Ўзбекистон
Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси
Президенти Фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
ва фармойишлари, Қорақалпоғистон Республикаси қонунлари, Қорақалпоғистон
Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Жўқорғи Кенгес Президиумининг қарорлари,
Вазирлар Кенгаши қарорлари ҳамда фармойишлари, туман ҳокими қарор ва
фармойишлари ижросини таъминлайди ва ўз мажмуасида ижро интизомини мустаҳкамлаш
бўйича шахсан жавобгардир;
туман ҳокимлиги “Ахборот
хавфсизлиги сиёсати” ҳамда интернет
тармоғидан оқилона ва самарали фойдаланиш бўйича “Йўриқнома” талабларига доимо
амал қилиш.
Туман ҳокими ўринбосари – туман хотин-қизлар қўмитаси раиси қуйидаги
корхона, ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштиради, уларда ишларнинг аҳволини
таҳлил қилади ва биргаликда иш олиб боради:
туман хотин-қизлар қўмитаси;
туман фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлими;
корхона, ташкилот, муассасалардаги хотин-қизлap
қўмитаси бошланғич ташкилотлари;
"Соғлом авлод учун" халқаро хайрия фонди
туман таянч нуқтаси.
Қизил ярим ой жамияти туман ташкилоти;
агросаноат мажмуаси ходимлари касаба уюшмаси туман
Кенгаши;
давлат муассасалари ходимлари касаба уюшмаси туман
Кенгаши;
соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси туман
Кенгаши;
таълим, фан ва маданият ходимлари касба уюшмаси туман
Кенгаши;
Туман ҳокимининг ўринбосари – Хотин-қизлар қўмитаси раиси томонидан
ишлари ташкил қилинадиган комиссиялар ва кенгашлар:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 25
майдаги “Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитасини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча
чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-3434-сонли Фармонини бажариш чора-тадбирлар
дастурини амалга оширишини мувофиқлаштириш буйича туманда доимий ишлайдиган
комиссия;
2014-2018 йилларда Ўзбекистонда аҳолининг репродуктив
саломатлигини мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлигини муҳофаза
қилиш борасидаги Давлат дастурини туманда амалга ошириш бўйича комиссияси;
Зулфия номидаги давлат мукофотига номзодларни тавсия
этиш бўйича туман комиссияси;
Туман ҳокимлиги ҳузуридаги инсонийлик ва гуманитар
ёрдамлар бўйича комиссияси ишларини ташкил қилади.
Беруний тумани (собик Шаббоз) 1927 йиль 3 июлда Бийбозор ва Шаббоз волостлари негизида ташкиль етилган. Туманни ташкиль етиш билан боғлиқ ишлар 1928 йилнинг феврал, май ойларида якунланган.
1957 йиль 4 июлда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг қарори билан олим Абу Райхон Беруний Хоразмнинг қадимий пойтахти Катга якин жойда туғилганлиги илмий жамоатчилик томонидан ўз тасдиғини топгач, Шаббоз туманига Абу Райхон Беруний номи берилди. Мана шу вақтдан бери туман буюк ватандошимизнинг муборак номи билан аталиб келмоқда.
2018 йил 1 апрель ҳолатига туман аҳолиси сони 184,6 минг кишини ташкил етади. Шундан 66,1 минг киши шаҳарда, 118,5 минг киши қишлоқда яшайди.
Туманда битта туман қарамоғидаги шаҳар, 23 та маҳалла, 1 та шаҳарча типидаги посёлка ва 13 овуль фуқаролар йиғинлари бор.
Туман Амударёнинг ўнг соҳилида жойлашган бўлиб, 72 километрга чўзилган. Жами майдони 3,9 минг кв.км. 28853 гектар екин майдонига ега. 255 минг гектар йерни Қизилқум чўллари, Султон Увайс тоғ тизмалари, Бодой, Толлиқ, Сариотов туқайзорлари, Оқчакўл, Аезкўл, Мошликўл, Чакакўл, Оккўл, Полвошкўль каби табиий сув ҳавзалари ташкиль етади.
Беруний тумани шимолий-шарқдан Елликқал’а тумани, ғарбдан Амударё тумани, шимолий-ғарб томонидан Қораузак, Тахтакўпир туманлари ўраб турибди, Жанубда Хоразм, жанубий-шарқда Бухоро вилоятлари билан чегарадош. Тумандан Республика пойтахти Нукус шаҳригача бўлган масофа 152 қилометр.
Султон Увайс тоғ тизмаси денгиз сатҳидан 473 метр баландиликда жойлашган бўлиб, унинг қаърида мармар, гранит, базалт, феруза, охактош каби ўнлаб маъдан заҳиралари мавжуд.
Туман кескин континенталь иқлимга ега. Ҳарорат ёзда 38-48 даража иссиқ, қишда 45 даражагача совуқ бўлади. Совуқ об-ҳаво 70-80 кун давом етади. Ёр ости сувлари 0,5 метрдан 3 метргача чуқурликда жойлашган.
Беруний туманида Кат қалъа, Филқалъа, Қизилқалъа, Ақчахонқалъа, Қоратепа, Аёзқалъа, Султон Увайс бобо мақбараси шунингдек, бошқада ўнлаб тарихий-археологик ёдгорликлар бор.