30.12.2024, Душанба

Экспорт ҳажмини ошириш, янги маҳсулотлар експортини йўлга қўйиш в янги бозорларга кириб бориш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида

Экспорт ҳажмини ошириш, янги маҳсулотлар експортини йўлга қўйиш в янги бозорларга кириб бориш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида

Бугунги кундаги энг долзарб масалалардан бири — юртимизда экспорт ҳажмини ошириш бўлиб ҳисобланади.

Экспортёрларни қўллаб-қувватлаш бўйича олиб борилаётган ишлар натижасида уларнинг иқтисодиётдаги тутган ўрни сезиларли даражада ошди.

Мисол учун, 2023-йил январ-октябр ойларининг ўзида 80,8 млн доллардан зиёд маҳаллий бўйсунувдаги экспортёрларнинг экспорт маҳсулотлари чиқарилган.

Бугунги кунда маҳаллий бўйсунувдаги 200 дан зиёд экспортёр корхоналар дунёнинг 35 дан ортиқ мамлакатига саноат, мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти амалга оширилган. Италия (тери маҳсулотлари), Тайланд (артемия систаси) ва Эстония (ярим тайёр мебел маҳсулотлари) каби янги мамлакатлар бозорларининг ўзлаштириши натижасида экспорт географияси янада кенгайишига еришилмоқда.

Давлатимиз томонидан экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида тадбиркорларга бир қанча имкониятлар яратилган. Хусусан, экспортёрларни айланма маблағлар билан таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 21-октябрьдаги ПҚ-6091-сон қарорига асосида хорижий валютада 4 фоиз ва миллий валютада 11 фоиздан кредитлар ажратилмоқда.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 31-августдаги ПҚ-213-сон қарорига мувофиқ, 2028-йилнинг 1-январь санасигача Қорақалпоғистон Республикасида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларига ишлаб чиқарилган маҳсулотларни хорижга экспорт қилинадиган 35 турдаги маҳсулотлар ҳамда экспорт қилинадиган маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун сотиб олинган 22 турдаги хомашё маҳсулотларини республика бўйича ташишдаги транспорт харажатларининг 70 фоизи давлат томонидан тўлаб бериш тасдиқланди.

Ҳукуматимиз томонидан амалга оширилаётган бу чора-тадбирларнинг барчаси юртимизнинг экспорт салоҳиятини оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда.