22.12.2024, Якшанба

2023-йил 31-январида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг мажлислар залида аҳоли мурожаатларини жойига чиққан ҳолда урганиш бўйича Штаб ташкиллаштирилди.

Бугун 2023-йил 31-январида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг мажлислар залида аҳоли мурожаатларини жойига чиққан ҳолда урганиш бўйича Штаб ташкиллаштирилди. Унда, Вазирлар Кенгашининг Раиси Ф.Эрманов, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Вазирининг ўринбосари Б.Абдуллаев ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси командири, генерал-майор Р.Джураевлар қатнашди ва тегишли идоралар билан биргаликда ишчи гуруҳ шакллантирилди.

Ишчи гуруҳ вакилларига қуйидаги:

 

1. Ижтимоий инфратузилма объектларининг реал ҳолатини, аҳолини газ, электр энергияси, кўмир, ичимлик суви билан таъминлаш аҳволини
ва фуқароларнинг ушбу тизимдан розилигини ўрганиш йўналишида:

– аҳолини газ, электр ва ичимлик суви билан узлуксиз таъминлаш, авариявий ҳолатларнинг барвақт олдини олиш, кўп қаватли уй-жойлар массивларида коммунал хизмат кўрсатиш сифати;

– аҳоли учун муносиб инфратузилма, жумладан мактабгача таълим муассасалари, мактаблар, болалар майдончалари ва хизмат кўрсатиш шоҳобчаларини қуриш ва фаолиятини йўлга қўйиш борасида амалга оширилаётган ишлар;

– олий ўқув юртлари талабалари учун ётоқхона таъминоти, ижарада яшовчи талабаларни қўллаб-қуватлаш ва назорат қилиш, бўш вақтини мазмунли ўтказиш, бандлигини таъминлашга кўмаклашиш ишларининг аҳволи,

– муайян яшаш жойи бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказлари, маъмурий қабулхоналар, наркология диспансерлари, тиббий ҳушёрхоналар ва  жазони ижро этиш муассасаларидаги шароитлар.

2. Истеъмол бозорларидаги нарх-наво барқарорлигини, озиқ-овқат захиралари мавжудлиги ва тадбиркорлар учун қулай шароитлар яратилганлигини ўрганиш йўналишида:

– аҳолининг кунлик эҳтиёжи учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ички имкониятлардан келиб чиққан ҳолда тайёрлаш, қўшимча зарурати мавжуд бўлган маҳсулотлар захирасини шакллантириш бўйича шартномалар тузилганлиги;

– ноқонуний тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш, нарх-навони сунъий ошириш, носоғлом рақобатчилик муҳитини яратиш бўйича қонунга хилоф ҳолатларига барҳам берилганлиги;

– томорқачиликни ривожлантириш, лалми ерларни ўзлаштириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарилишини маҳаллийлаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар аҳволи;

– бозорларда аҳоли, фермерлар ва қишлоқ хўжалиги соҳасидаги тадбикорлик субъектлари учун ички бозорда сотиш учун етарлича
шароит яратилганлиги;

– тадбиркорлик субъектларининг фаолиятига ноқонуний аралашишга қарши курашиш самарадорлигини ошириш бўйича вазифалар белгилаб берилди.



Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Матбуот Хизмати