22.12.2024, Якшанба

Ғалладан бўшайдиган майдонларга такрорий экинлар экишни самарали ташкил этиш ҳамда ишсиз аҳолининг бандлигини таъминлаш бўйича кўргазмали семинар бўлиб ўтди

Хабаринггиз бор, сўнги йиллари мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида янги деҳқончилик тизими вужудга келди.

Ғалла-ғўза, ғалла-ғўза-ем-хашак, ғалла-ғўза-сабзавот каби экинларни алмашлаб ва навбатлаб экиш тартиблари жорий қилинди.

Тупроқ унумдорлигининг у ёки бу даражада бўлиши илмий асосланган маъдан ўғитлар миқдорига, нисбатига ва органик ўғитларни қўллашга, алмашлаб экишни риоя қилишга,
ер ва сув ресурсларини тежовчи ва бошқа илғор технологияларни жорий этишга бевосита боғлиқдир.

Муҳтарам Президентимизнинг 2021 йил 8 июнь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида берган топшириғи асосан 2021 йилда ғалладан бўшаган майдонларга такрорий экинларни экиш ҳамда шу асосда янгидан иш ўринларини яратиш бўйича вазифалар белгилаб берилган эди.



Мамлакатимизда кузги бошоқли-дон экинлари йиғиштириб олинганидан кейин, уларнинг ўрнига такрорий экинлар етиштириш учун ажойиб имконият бор.

Бугун Тахиатош тумани “Найманкўл” овул фуқоролар йиғини ҳудудидаги “Мадат-Ботир” фермер хўжалигида ғалладан бўшаган ерларга қишлоқ хўжалиги экинларини такрорий экиш, агротехник тадбирларини ўтказиш, талаб этиладиган моддий ресурсларни ўз вақтида етказиб бериш бўйича кўргазмали семинар бўлиб ўтди.


Мазкур кўргазмали семинардан мақсад, экин майдонларидан самарали фойдаланиш, ғалладан бўшаган ерларга такрорий экин экиш орқали билан бирга «Темир дафтар» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган туман фуқароларини иш билан банд этишдан иборат.


Семинарга Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Қахраман Сариев қатнашиб аҳолининг озиқ-овқат, жумладан, қишлоқ хўжалиги махсулотларига бўлган талабини қаноатландириш, ердан самарали фойдаланиб, суғориладиган майдонлардан бир йилда икки-уч марта ҳосил олиш, бунинг учун тупроқнинг мелиоратив ҳолати ҳамда унумдорлигини яхшилашда такрорий экинларни экишга, ишсиз ҳамда “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари”га кирган фуқароларнинг қишлоқ хўжалигида бандлигини таъминлаш ва уларни қўллаб-қувватлаш, қўшимча даромад олиш тизимини жорий этиш мақсадида такрорий экинлар экиладиган майдонлардан ер олиб, деҳқончилик қилиш истагини билдирган ишсизларга ажратиб бериб, уларнинг бандлигини таъминлашга эътиборни қаратиш зарурлигини таъкидлади.




Вазирлар Кенгаши Раиси Қахраман Сариев ер берилаётган ёшлар билан учрашиб, улар билан суҳбатлашди. Режалари ва таклифларини тинглади. Шунингдек ажратилган ердан самарали фойдаланиш, ердан яшхи ҳосил олиш бўйича тавсияларини берди.

Ўтказилган семинарда 9 гектар ғалладан бўшаган экин майдонлари такрорий экин 40 нафар «Ёшлар дафтари»га киритилган ишсиз ёшларга ажратиб берилди.

 

ҚР Вазирлар Кенгаши Матбуот котиби