22.12.2024, Якшанба

Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили П. Бурян Қорақалпоғистонда

2021 йиль 26 майда Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили П. Бурян бошчилигидаги Европа Иттифоқи делегацияси Нукусга келди. Делегация таркибига Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги елчиси Шарлотта Адриан кирди.
Делегация Нукус шаҳар марказий шаҳар касалхонасида бўлиб, у ерда перинаталь саломатликни яхшилаш лойиҳаси доирасида тиббий асбоб-ускуналарни топшириш маросимида қатнашдилар.
Ушбу тадбир давомида Қорақалпоғистон Республикаси неонаталь интенсив терапия бўлимлари ва операция хоналари учун 300 дона жиҳозларни олди. Буларга жарроҳлик асбоблари, електрокардиография мосламалари, ултратовушли аппаратлар, доимий ижобий мусбат ҳаво босими аппаратлари ва бошқа муҳим ускуналар киради.
П. Бурян соғлиқни сақлаш, ижтимоий ривожланиш ва таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларни юқори баҳолади.



Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси Қ.Сариев ва Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Питер Буриан ўртасида учрашув ташкиль етилди.
Учрашувда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари Р.Зарикеев ва Елчи, Европа Иттифоқининг Ўзбекистон Республикасидаги Делегацияси раҳбари Шарлотта Адриан иштирок етишди.
Суҳбат аввалида раис Бурянни Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили сифатидаги миссиясини муваффақиятли якунлагани билан табриклади ва унинг Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришга қўшган шахсий ҳиссасини таъкидлади.



Меҳмонларга Президент Ш.М.Мирзиёйев раҳбарлигида Қорақалпоғистон Республикасида амалга оширилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари тўғрисида маълумот берилди.
Аҳолининг, айниқса, чекка ҳудудлар аҳолисининг турмуш даражаси ва сифатини оширишга алоҳида е'тибор берилаётгани, Ороль фожиасининг салбий оқибатларини юмшатиш бўйича жиддий ишлар олиб борилаётгани таъкидланди. Хусусан, минтақада соғлиқни сақлаш тизимини янада такомиллаштириш, санитария-епидемиология ҳолатини барқарорлаштириш, Ороль денгизи ўсимликлари ва ҳайвонот дунёсини асрашга кенг жамоатчиликни жалб етишга е'тибор қаратилмоқда.
Қ.Сариев Қорақалпоғистон раҳбарияти Оролбўйи минтақасига кўмак кўрсатишда халқаро шерикларнинг фаоллиги тобора ортиб бораётганини катта мамнуният билан қайд етишини таъкидлади.