Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар
Кенгаши Раиси Қахраман Сариев Қонликўл туманида истиқомат қилувчи Наметуллаев
Ўразбай ҳамда Қўнғирот туманида яшовчи Хожаметов
Қудайбергенларнинг хонадонига ташриф буюриб, давлатимиз раҳбарининг
қимматбаҳо совғаси ва 12 миллион сўм бир марталик пул мукофотини тантанали
топширди.
Шунингдек, Президентимизнинг 9 май –
Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Ғалабанинг 76 йиллиги муносабати билан уларга
йўллаган табригини ўқиб эшиттирди.
Бундан ташқари Қорақалпоғистон Республикаси
Вазирлар Кенгаши ва туман ҳокимликлари томонидан тайёрланган совғалар уруш
фахрийларининг хонадонларига етказилди.
Чинакам байрамга айланган тадбирда уруш
йиллари мазмуни акс эттирилган куй-қўшиқлар барчанинг кўнглида кўтаринкилик
улашди.
ҚР
Вазирлар Кенгаши Матбуот хизмати