Мамлакатимизда
тадбиркорларга ва тадбиркорлик қилиш истагида бўлганларга катта имкониятлар
яратилмоқда.
Ушбу амалий ишлар натийжаси ўлароқ бугун Қорақалпоғистонда йигирма мингдан ошиқ тадбиркорлик субъектлари халқимизга муносиб хизмат кўрсатмоқда.
Ушбу яхши амалларнинг
давоми сифатида Ҳукумат комиссияси жойларда тадбиркорлар билан очиқ мулоқотлар
ташкиллаштириб уларнинг муаммо ва мурожатлари ҳал қилинмоқда.
Ҳукумат комиссиясининг
навбатдаги учрашуви Нукус шаҳрида бўлиб ўтди. Унда Қорақалпоғистондаги 100 дан ортиқ
тадбиркорлар кредит олиш ва тўлов муддатини узайтириш, гаров суммасини қайта
баҳолаш, лицензия ва рухсатнома олиш, бино ва иншоатлар қураш каби масалаларда
мурожаат қилди. Аҳамиятлиси ушбу мурожаатларнинг аксарияти жойида ўз ечимини
топди. Шунингдек муддат талаб қиладиган масалалар назоратга олиниб,
мутасаддиларга топшириқлар берилди.