Халқимизнинг
айниқса ёшларнинг экологик маданиятини ошириш, атроф-муҳитга бўлган
муносабатини янада кучайтириш шу билан бирга, она табиатни келажак авлодларга
асраб-авайлаш ҳамда табиатга акс таъсир этувчи ҳолатларнинг олдини олиш
мақсадида бугун Нукус шахрида “Янги Ўзбекистонда эркин ва обод яшайлик” шиори
остида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш тадбирлари доирасида, “Тоза шахар”
лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Тадбирда
Республикамиздаги корхона ва ташкилотлар, энг эътиборлиси эса ёшларимиз фаоллик
билан қатнашмоқда.
Даставвал
Нукус шахри марказидаги, Ёшлар маркази биноси олдида бугунги тадбирга старт
берилди. Шахримиз чиройига кўрк бағишловчи
манзарали дарахт ва гул кўчатларини экиш, кўчалар ва аҳоли гавжум
жойларни чиқиндилардан тозалаш, дарахтларга қуш инларини қуриш ишлари уюшқоқлик
билан давом этмоқда.
Эслатиб
ўтамиз тадбир давомида Қорақалпоғистон Республикаси И.В.Савицкий номидаги
Давлат музейи олдида, халқимиз ардоғидаги санъаткорлар иштирокида гала концерт
бўлиб ўтади.