Унда Президентимизнинг жорий йил 12 февраль куни Ички
ишлар вазирлиги ҳайъатининг кенгайтирилган йиғилишида белгилаб берилган
вазифаларга тўхталди.
Чунончи, маҳаллаларда жиноятчиликни жиловлаш, профилактика инспекторларининг иш юкламасини енгиллаштириш, фаолият натижадорлигини ошириш, профилактика инспекторларининг хизмат шароитини яхшилаш масалаларига эътибор қаратди.
Қонунбузарликларнинг олдини олиш бўйича профилактика
инспекторлари, секторлар раҳбарлари, ўзини ўзи бошқариш органлари фаоллари
жавобгарлигини ошириш ва бу йўналишда ҳамкорликни кучайтириш бўйича ўз
тавсияларини билдирди.
Мулоқот
давомида профилактика инспекторларининг таклифлари тингланди.
ҚР
Вазирлар Кенгаши Матбуот хизмати