22.12.2024, Якшанба

Етим қизлар, боқувчиси йўқ ёлғиз аёлларнинг контракт тўловини ҳокимият ва олийгоҳлар тўлаб беради

Бугунги видеоселектор йиғилишида олий маълумотли бўлиш истагида бўлган, қобилияти, билими бор, лекин тақдир тақозоси билан орзусига эриша олмаган хотин-қизларни рағбатлантириш тизимини жорий қилиш ҳақида сўз борди.


Президентнинг қайд этишича, ота-онасининг биридан айрилган муҳтож қизлар, боқувчиси йўқ ёлғиз аёлларнинг контракт тўловини ҳокимият ва олийгоҳлар қоплаб беради. Бунда ҳар бир вилоят ҳокими маҳаллий бюджет ҳисобидан 100 нафар, ҳар бир олийгоҳ эса 30-50 нафардан хотин-қизнинг контракт́ини тўлаб беришга масъул бўлади. Сенат Раиси Танзила Норбоева ушбу ишларни ташкиллаштиришга шахсан бош-қош бўлади.

Йиғилишда Урганч университети ректори бу тизим орқали кутилаётган натижаларни тушунтириб берди.

ЎзА