22.12.2024, Якшанба

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги жамоаси биринчи ўринни эгаллади

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 28 йиллиги муносабати билан жорий йилнинг 5 декабрь куни Нукус шаҳар ҳокимлигининг ташаббуси билан корхона ва ташкилотларда хизмат қилувчи хотин-қизлар ўртасида спортнинг волейбол тури бўйича мусобақа бўлиб ўтди. Мусобақада  8 жамоа иштирок этди. Қизғин беллашувларга бой бўлган мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг хотин-қизлар жамоаси фахрий 1 ўринни эгаллади. Ғолибларга ташкилотчилар томонидан тайёрланган совғалар топширилди.


 Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати