Юртимизда кунлар совуши билан үйларни иситишга бўлган
талаб ҳар қачонгиданда зарур бўлади. Бунда аҳоли томонидан қўлбола иситиш
печларидан, яроқсиз мўриконлардан фойдаланиш ҳоллари учраб туради ва бу ўз
навбатида ҳавфсизлик қоидаларининг бузилишига шунингдек кўнгилсиз ҳолатларга
олиб келиши мумкин.
Бугун, ҳар бир аҳоли турар жойлари (квартиралар) ва объектларни
кўрикдан ўтказиб, газ ва электр мосламаларининг хавфсизлик қоидалари
талабларига мувофиқлиги, иситиш печларининг мўриконларининг созлиги, носоз,
қўлбола ва ўзбошимчалик билан ўрнатилган газ ва электр ускуналаридан фойдаланишни
таъқиқлаш ва хавфсизлик чораларини кўриш, ис гази ва ҳаво газ аралашмасининг
чақнаши билан боғлиқ фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш бўйича Қорақалпоғистон
Республикаси Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, Уй жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Қорақалпоқ
ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ, “Ҳудудгаз Қорақалпоғистон” филиали ва
мутасадди ташкилотлар иштирокида кўргазмали ўқув семинар ташкиллаштирилди.
Шунингдек,
аҳоли турар жойларида ва объектларда олиб борилган ўрганишлар давомида
аниқланган камчиликларни жойида бартараф этиш ҳамда бу борада мавжуд
муаммоларни ҳал этиш борасида кўрсатмалар берилди.
ҚР
Вазирлар Кенгаши Ахборот хизмати