11 ноябр куни Ҳурматли Президентимиз
“2020–2023 йилларда Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ижтимоий-иқтисодий
ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
ПҚ-4889-сонли қарорини тасдиқладилар.
Мазкур Қарор билан биринчи навбатда халқнинг ҳаётини яхшилаш ҳамда барча соҳаларни
жадал ривожлантириш масалалари ўз аксини топган.
“2020–2023 йилларда 141 минг
нафардан зиёд аҳолини марказлашган ичимлик суви таъминоти тармоғига улаш ва
аҳолининг марказлашган тармоқлар орқали тоза ичимлик суви билан таъминланганлик
даражасини 61,5 фоиздан 70,1 фоизга етказиш кўзда тутилган.
Шунингдек, Нукус шаҳри, Тахиатош ва
Хўжайли туманлари марказларида 105 минг нафардан зиёд аҳоли хонадонларини оқова
сув тармоқларига улаш режалаштирилган.
ҚР Вазирлар Кенгаши Ахборот хизмати