Элликқалъа тумани ҳокими пресс-конференцияда инвестиция
лойиҳалари бўйича журналист ва блогерларга маълумот берди.
“Элликқалъа саҳовати” МЧЖга “Тупроққалъа” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан узумзорлар ташкил қилиш учун 1000,0 гектар ер майдони ажратиб берилган бўлиб, лойиҳа 2 босқичда амалга оширилади. Биринчи босқичда 1000 гектар майдонда узум плантациялари ташкил қилиниб, 1000 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилади (ҳар гектарда битта оила иш билан таъминланади). Иккинчи босқичда плантацияларда етиштирилган узумдан 35 минг декалитр коньяк, вино маҳсулотлари ишлаб чиқариш заводи ишга туширилади ва 55 та янги иш ўрни яратилади ҳамда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар асосан экспортга йўналтирилади.
Бугунги кунда корхона томонидан
500,0 гектар майдонда узумнинг баён ширин, қоракишмиш, мерс, куржэниский,
рексотели, виникабрений ва тойпи узум навлари экилди ва 300 дан ортиқ аҳолининг
бандлиги таъминланди. Шунингдек мазкур корхона Италиянинг “Della Toffola S.Р.А”
компанияси билан қиймати 2 млн 970 минг евро бўлган замонавий узумни қайта
ишлаш ускуналари етказиб бериш бўйича шартномалар имзолади.
ҚР Вазирлар Кенгаши Ахборот
хизмати