Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони
Ўзбекистон Республикасининг “Фавқулодда ҳолат тўғрисида”ги Конституциявий қонунига мувофиқ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 июлдаги “Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида фавқулодда ҳолат жорий этиш тўғрисида”ги ПФ‒164-сон Фармонининг 2-бандидаги “соат 21:00 дан соат 07:00 га қадар” сўзлари “соат 23:00 дан соат 05:00 га қадар” сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Мазкур Фармон имзоланган кундан эътиборан кучга киради ва оммавий ахборот воситаларида дарҳол эълон қилиниши шарт.
3. Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси палаталарига тасдиқлаш учун юборилсин.
4. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н.Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В.Махмудов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси
Президенти Ш.МИРЗИЁЕВ
Тошкент шаҳри,
2022 йил 13 июль