Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси давлат бошқаруви органлари ва хўжалик юритувчи субъектлар, маҳаллий ижро ҳокимияти ва бошқада ташкилотларда ишловчи етакчилик қобилияти ва бошқарув маҳоратига эга истиқболли кадрларни танлаб олиш ва уларни қўллаб-қувватлаш, шунингдек раҳбар лавозимлар учун кадрлар захирасини шакллантириш мақсадида танлов ўтказилишини эълон қилади.
Танлов 4 босқичда бўлиб ўтади:
1-босқич - дастлабки ўрганиш;
2-босқич - тест синовлари;
3-босқич - иш ўрганиш (стажировка);
4-босқич - суҳбат.
Танловда олий маълумотли, тегишли соҳада раҳбар лавозимда камида икки йил иш тажрибасига эга ва доимий ишлаётган 25 ёшдан 45 ёшгача бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари иштирок этади.
Танлов ғолиблари рағбатлантирилади ва раҳбар лавозимларнинг кадрлар захирасига киритилиб, тегишли соҳалар бўйича раҳбар лавозимларга тайинланиб борилади.
Танлов иштирокчиларининг аризалари 2019 йилнинг 1-январ кунидан 1-февраль кунига қадар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесида қабул қилинади.
Танловда иштирок этиш ҳақидаги аризага қўйидаги ҳужжатлар қўшимча қилинади:
- маълумотнома;
- паспорт нусқаси;
- меҳнат давтарчаси нусқаси;
- иш жойидан тафсивнома (сўнгги);
- дипломнинг нусқаси, агарда чет элда ўқиган бўлса, нострификациядан ўтказилганлигини тасдиқлайдиган гувоҳнома.
Маълумот учун телефон: 222-74-77