Жорий йил 19 декабрь санасида Хитой
ва Туркия давлатлари экспертлари Тошкент давлат Аграр университети Нукус
филиалига ташриф буюради.
Экспертлар ўзларининг семинар тақдимотида балиқчилик соҳасида инновацион ғояларни
қўллаш орқали юқори натижаларга эришиш усуллари тўғрисида маъруза қилади ва
соҳадаги муаммоли масалалар савол-жавоб кўринишида муҳокама этилади.
Семинар-тақдимотда Қорақалпоғистон Республикаси барча
туманларда фаолият юритаётган табиий ва сунъий ҳавзаларда балиқчилик билан
шуғилланадиган фермер ва корхоналар раҳбарлари иштирок этади.
Маълумот ўрнида: Мазкур тадбир Ўзбекистон
Республикаси Президентининг жорий йилда қабул қилинган ПҚ-3657-сонли ва
Вазирлар Маҳкамасининг ПҚ-572-сонли қарорларида балиқ етиштиришда интенсив
технологияларни ва илғор хорижий давлатларнинг шу жумладан, Хитой ва Туркия
давлатларининг тажрибаларини ўрганиш ва малакали мутахассисларни жалб қилиш
топшириғига биноан ташкил этилмоқда.