Вазирлар Кенгашининг Жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича котибиятининг функциональ вазифалари тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича котибияти (кейинги ўринларда котибият деб аталади) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади. Котибиятга 1 та штат бирлиги ажратилган.
2. Котибиятнинг фаолияти Вазирлар Кенгашини, унинг Раёсатини диний екстремизм ва миссионерликнинг олдини олиш, миллатлараро тотувликни янада мустаҳкамлаш, нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолиятини ривожлантириш бўйича ахборот-таҳлилий материаллар билан таъминлашга йўналтирилган.
3. Котибият ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси Конституциялари ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши қарорлари, шунингдек, мазкур Низомга амаль қилади.
4. Котибият ўз фаолиятини Вазирлар Кенгаши Раисининг Жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари раҳбарлигида амалга оширади.
5. Котибият ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажаришда Вазирлар Кенгашининг бошқа таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
2-боб. Котибиятнинг вазифалари ва функциялари
6. Қуйидагилар Котибиятнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш бўйича Вазирлар Кенгаши Раисининг жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари ишларини ташкиль қилиш;
Вазирлар Кенгашига киритилган таклифларнинг ҳамда котибият фаолияти соҳасига кирувчи масалалар бўйича Вазирлар Кенгаши Раисининг ҳужжатлари лойиҳалари кўриб чиқилишини таъминлаш, уларни експерт жиҳатдан ишлаб чиқилишини, қабуль қилинган ҳужжатларнинг бажарилишини назорат қилиш;
Вазирлар Кенгаши Раиси ва Вазирлар Кенгаши Раисининг жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари томонидан ўтказиладиган мажлислар, шу жумладан ҳар ҳафталик аппарат йиғилишлари ва мутасаддилигидаги комиссиялар мажлислари материаллари тайёрланишини ва уларда қабуль қилинган қарорлар расмийлаштирилишини таъминлаш;
миллатлараро тотувликни, диний бағрикенгликни таъминлаш ва янада мустаҳкамлаш ҳамда диний-екстремистик мафкуранинг тарқалишига йўль қўймаслик бўйича чора-тадбирларни амалга оширишда тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотларнинг фаолияти ва баҳамжиҳат ҳаракатини мувофиқлаштириш;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш Кенгашининг диний-маърифат ишлари бўйича раис ўринбосари ҳамда унинг қўль остидаги мутахассиси ишларини назорат қилади ва уларга амалий ёрдам кўрсатади;
маданий мерос об`ектларини сақлаш масалаларида тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотларнинг биргаликдаги ҳаракати;
жойларда "Ҳаж" ва "Умра" тадбирларини ташкиль етиш бўйича фаолиятни мувофиқлаштириш;
Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги билан ҳамкорликда жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси қонун ҳужжатлари талабларига риоя етишини мувофиқлаштириш.
7. Котибият ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
соҳага оид ва котибиятга юкланган вазифаларни бажариш юзасидан аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;
котибиятга оид топшириқлари бўйича тегишли таҳлилий, маълумотнома, статистик материаллар ва таклифларни умумлаштиради ва тайёрлайди;
Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига кўриб чиқиш учун киритиладиган, шунингдек, Вазирлар Кенгаши Раиси томонидан қабуль қилинадиган тегишли норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлайди;
соҳага оид топшириқларнинг бажарилиши юзасидан тизимли назоратни ташкиль етади, уларнинг бажарилишини таъминлаш бўйича тегишли ташкилий чора-тадбирларни ва назорат режаларини ишлаб чиқади;
муаммоли масалаларни ҳаль етиш ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, шунингдек, котибиятга тегишли соҳаларни ривожлантиришнинг истиқболли вазифаларини амалга ошириш юзасидан таклифлар ва аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқади ҳамда Вазирлар Кенгаши Раисига ва бевосита Вазирлар Кенгаши Раисининг жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосарига тақдим етади;
давлат дастурлари амалга оширилиши соҳага оид топшириқларнинг бажарилиши бўйича тегишли тизимланган маълумотлар базасини шакллантиради ва юритади;
Вазирлар Кенгаши Раисининг жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари иштирокида ўтказиладиган йиғилишлар ўтказилишини таъминлайди ва мас`улларни жалб етган ҳолда ишларни мувофиқлаштиради;
Вазирлар Кенгаши Раисининг жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари иш режасини ишлаб чиқади ва амалга оширади;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси Қонунларига мувофиқ кўриб чиқади;
давлат сирлари бўлган маълумотлар ёки қонун билан муҳофаза қилинадиган бошқа ахборотларнинг ҳимоя қилинишини таъминлайди;
Вазирлар Кенгашининг фаолияти тўғрисида жамоатчиликни белгиланган тартибда хабардор қилишни ташкиль етади;
котибиятда ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирларини амалга оширади.
Котибият қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам бажаради.
3-боб. Котибиятнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
8. Котибият ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга ега:
Вазирлар Кенгашида кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлиль қилиш ва ишлаб чиқиш учун котибиятга қонун ҳужжатларида белгиланган зарур бўлган материаллар ва маълумотларни давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмаларидан, туманлар ва шаҳар ҳокимликларидан, бошқа ташкилотлардан, Вазирлар Кенгашининг тегишли таркибий бўлинмаларидан белгиланган тартибда сўраб олиш;
зарурат бўлганда, котибиятда кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш, ахборот ва таҳлилий материалларни, шунингдек, Вазирлар Кенгаши Раисининг ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлаш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, туманлар ва шаҳар ҳокимликлари раҳбарлари ва ходимларини, Вазирлар Кенгашининг тегишли мажмуалари, бошқарма ва гуруҳлари ходимларини таклиф етиш, жалб етиш ва ушбу мақсадлар учун вақтинчалик експерт гуруҳлари ташкиль етиш;
давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, туманлар ва шаҳар ҳокимликлари, бошқа ташкилотлар, Вазирлар Кенгашининг тегишли таркибий бўлинмаларига тезкорлик билан ҳаль етишни талаб қиладиган ҳамда котибиятга юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ бўлган масалалар бўйича белгиланган тартибда топшириқлар бериш, норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларнинг бажарилиши юзасидан амалга оширилган ишларни белгиланган тартибда ўрганиш.
9. Котибият жавобгарлиги:
ўзига юкланган вазифалар ҳамда функцияларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилиши;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгашининг ҳужжатлари ва топшириқларига мувофиқ котибиятга тегишли таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳалари ҳар томонлама ва ўз вақтида тайёрланишига;
давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан Вазирлар Кенгашига, яъни котибиятга юклатилган вазифалар юзасидан киритиладиган таклифлар ва ҳужжатлар сифатли ва ўз вақтида ишлаб чиқилишининг ташкиль етилиши, уларнинг иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий експертизадан ўтказилиши, шунингдек, асосланган хулосалар тайёрланишига;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ижро интизомини мустаҳкамлаш тўғрисида” 1999 йиль 12 январдаги 12-сонли қарорига мувофиқ ижро интизоми таъминланишига;
соҳага оид топшириқларининг котибиятга бевосита тегишли давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан бажарилиши ҳолатининг ўз вақтида бажарилиши учун жавоб беради.
4-боб. Котибиятнинг тузилмаси
10. Котибиятининг тузилмасига котибият бошлиғи киради.
11. Котибиятнинг тузилмаси Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан тасдиқланади.
12. Котибиятнинг фаолияти мазкур Низомга мувофиқ ташкиль етилади.
13. Котибиятнинг ишларига котибият бошлиғи раҳбарлик қилади.
14. Котибият бошлиғи белгиланган тартибда Вазирлар Кенгаши Раисининг қарори билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод етилади.
5-боб. Котибият фаолиятини ташкиль етиш
15. Котибият ишлари Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси Конституциялари ва бошқа қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқларига, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ва унинг ўринбосарлари топшириқларига, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгашининг қарорлари ва топшириқларига мувофиқ, шунингдек, Вазирлар Кенгашининг иш режалари асосида ташкиль етилади.
16. Котибият ўз фаолиятини ярим йиллик ва йиллик иш режалари асосида олиб боради.
17. Котибиятда ҳар ҳафтада йиғилишлар ўтказилиб, берилган топшириқлар, режаларнинг бажарилиши назорат етилиб, янги ҳафтага мўлжалланган ишлар ва топшириқлар белгилаб олинади.
18. Котибиятда иш юритилиши котибият томонидан олиб борилади ҳамда шу ҳақида мунтазам равишда Вазирлар Кенгаши Раисининг жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосарига маълумот бериб борилади.
19. Котибият бошлиғи:
Котибиятга бевосита раҳбарликни амалга оширади. Котибиятга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
Вазирлар Кенгаши Раисининг жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосарининг кўрсатмаси ва топшириқларига асосан ишни ташкиль етади ва қуйидаги ишларни амалга оширади:
миллатлараро тотувликни, диний бағрикенгликни таъминлаш ва янада мустаҳкамлаш ҳамда диний-екстремистик мафкуранинг тарқалишига йўль қўймаслик бўйича чора-тадбирларни амалга оширишда тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотларнинг фаолияти ва баҳамжиҳат ҳаракатини мувофиқлаштириш;
маданий мерос об`ектларини сақлаш масалаларида тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотларнинг биргаликдаги ҳаракати;
жойларда "Ҳаж" ва "Умра" тадбирларини ташкиль етиш бўйича фаолиятни мувофиқлаштириш;
“Нуроний” ва “Маҳалла” жамоат ташкилотларининг фаолиятларини мувофиқлаштириш, уларга ҳар томонлама амалий ёрдам кўрсатиш;
Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги билан ҳамкорликда жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси қонун ҳужжатлари талабларига риоя етишини мувофиқлаштириш.
котибият иш режасини шакллантириш ва унинг бажарилиши юзасидан назоратни амалга ошириш;
комплексга тегишли давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан тақдим етилган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, таҳлиль қилиш, таҳлилий материалларни ва експерт таклифларини тайёрлаш, шунингдек, уларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда зарур тарзда келишилишини таъминлаш;
котибиятга юклатилган вазифаларга тааллуқли масалалар юзасидан ўтказиладиган мажлислар, ҳар ҳафтадаги аппарат йиғилишларида ва тегишли комиссияларда ҳамда котибият соҳасига кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган бошқа йиғилишларда иштирок етиш;
Вазирлар Кенгаши Раиси ва Вазирлар Кенгаши Раисининг жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосарининг топшириқларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга ошириш.
Котибият бошлиғи вақтинчалик бўлмаганда унинг вазифасини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва унинг Жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари билан келишилган ҳолда Ишлар бошқарувчиси томонидан белгиланадиган Ишлар бошқармасининг мутахассисларидан бири бажаради.
Қуйидаги корхона ва ташкилотларда ишларнинг аҳволини таҳлиль қилиш ва биргаликдаги иш фаолияти бўйича алоқа қилиб боради:
Қорақалпоғистон Республикаси Мусулмонлар Қозияти ва унинг тасарруфидаги ўқув муассасалари, масжидлар;
Нукус шаҳридаги «Храм в чест` святого великомученика и целителя Пантелеймона» диний ташкилоти;
Ўзбекистон Мусулмонлари идораси ҳузуридаги муқаддас қадамжоларни сақлаш ва обод етиш хайрия жамғармаси Беруний тумани “Султон Увайс бобо” зиёратгоҳи бўлими;
Ўзбекистон Мусулмонлари идораси ҳузуридаги муқаддас қадамжоларни сақлаш ва обод етиш хайрия жамғармаси Елликқальа тумани “Абдулла Норинжоний” зиёратгоҳи бўлими,
Ўзбекистон рус маданий марказининг Қорақалпоғистон бўлинмаси;
“Славутич” Украина маданият маркази Қорақалпоғистон бўлими;
Қорақалпоғистон Қозоқ миллий-маданий маркази;
Қорақалпоғистон Туркман миллий-маданий маркази;
Қорақалпоғистон Корейслар ассоциацияси;
“Нуроний” ва “Маҳалла” жамоат ташкилотлари;
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон либерал-демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши;
Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси Қорақалпоғистон ташкилоти;
Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг Қорақалпоғистон Кенгаши;
Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг Қорақалпоғистон бўлими;
Республика ногиронлар жамияти Қорақалпоғистон бўлими;
Ўзбекистон Кўзи ожизлар жамияти Қорақалпоғистон бўлими;
Ўзбекистон Карлар жамиятининг Қорақалпоғистон бўлими;
Ўзбекистон халқ усталари, ҳунармандлари, мусаввирлари “Ҳунарманд” жамоат бирлашмаси Қорақалпоғистон бўлими;
“Шаҳидлар хотираси” хайрия жамғармаси Қорақалпоғистон бўлими;
Ўзбекистон Республикаси жангчи фахрийлар бирлашмасининг Қорақалпоғистон Республикаси бўлими;
Ўзбекистон Республикаси Чернобилчилар ассоциациясининг Қорақалпоғистон бўлими;
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудидаги зияратгоҳ масжидларининг хайрия жамоат жамғармаси;
Ўзбекистон Қизиль ярим ой жамияти Қорақалпоғистон Республикаси ташкилоти;
“Екосан” халқаро хайрия жамоат фонди Қорақалпоғистон филиали;
Ўзбекистон хорижий мамлакатлар билан дўстлик ва маданий-маърифий алоқалар жамиятлари Кенгаши Қорақалпоғистон Республикаси бўлими ҳамда бошқа жамоат ва диний ташкилотлар ишларини мувофиқлаштиради.