21.12.2024, Шанба

САНОАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ, ҚУРИЛИШ ВА КОММУНИКАЦИЯ МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА КОТИБИЯТИ

Саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, транспорт, алоқа ва коммуникация масалалари 
бўйича котибиятининг функционал вазифалари тўғрисида


НИЗОМ

 

1-боб. Умумий қоидалар

 

1. Ушбу Низом Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, транспорт, алоқа ва коммуникация масалалари бўйича котибияти бошлиғининг (кейинги ўринларда Котибият деб аталади) функционал вазифалари мазкур ҳужжат билан белгиланади.

Котибият ўз фаолиятини Вазирлар Кенгашининг, унинг Раёсатининг, шунингдек, Вазирлар Кенгашининг Ижро етувчи аппаратини транспорт ва транспорт коммуникациялари, капитальқурилиш ва пудрат ишлари дастурлари, қурилиш индустрияси ва қурилиш материаллари саноати, архитектура ва қурилиш сифатини назорат қилиш масалалари бўйича ахборот-таҳлилий материаллар билан таъминлашга юналтирилган.

2. Котибият ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Жўқорғи Кенгесининг қарорлари ва бошқа ҳужжатлари, Вазирлар Кенгашининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, мазкур Низомга амал қилади.

3. Котибият ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг тегишли ўринбосарига бўйсинади ҳамда айни пайтда унинг фаолияти Ижро етувчи аппарат бошқарувчиси томонидан мувофиқлаштирилади.

4. Котибият ўз фаолиятини Вазирлар Кенгаши аппаратининг бошқа таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.

 

2-боб. Котибиятнинг вазифалари ва функциялари

 

 5. Қуйидагилар Котибиятнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

а) капитал қурилиш ва пудрат ишлари дастурлари соҳасида:

иқтисодиётни янада ислоҳ қилиш, таркибий ўзгартириш ва диверсификациялаш дастурига мувофиқ капитал қурилиш соҳасида ислоҳотларнинг амалга оширилиши тизимли ва комплекс ўрганилишини ташкил этиш;

капитальқурилишда, муҳим халқ хўжалиги объектлари қурилишида, шу жумладан, ижтимоий соҳа, уй-жой ва инфратузилма объектлари қурилишида пудрат ишларини ташкильетиш соҳасида мониторингни таъминлаш ҳамда ҳолат ва вазиятни таҳлил қилиш;

капитальқурилиш соҳасида ислоҳотларни чуқурлаштириш масалалари бўйича топшириқларнинг бажарилиши бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро етувчи ҳокимият органлари фаолияти самарали мувофиқлаштирилишини таъминлаш;

қурилиш комплексини бошқариш тузилмасини такомиллаштириш, капитальқурилишда бошқарув тизимига ва хўжалик муносабатларига бозор принциплари ва механизмларини кенг жорий етиш, қурилиш соҳасида хусусий ва кичик тадбиркорликни, бозор инфратузилмасини ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

капитал қурилишнинг норматив-техник ва ахборот базасини янгилаш ва такомиллаштириш, лойиҳалаштириш ва қурилиш-монтаж ишларининг замонавий усулларини жорий етиш ишларини ташкил қилиш;

инвестиция лойиҳаларининг техник-иқтисодий асосланишларини тайёрлаш даражасини ошириш ҳамда уларни шакллантириш, кўриб чиқиш ва тасдиқлаш тартибини такомиллаштириш;

лойиҳалаш ва пудрат қурилиш ташкилотларини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш, уларнинг негизида асосан хусусий ва қўшма корхоналар ташкильетиш жараёнларини мувофиқлаштириш;

лойиҳалаш ва қурилиш-монтаж ишларини бажариш юзасидан буюртмаларни жойлаштиришда танловлар ташкил этиш даражасини ошириш;

қурилиш-монтаж ишларини ташкильетишнинг асосий шакли сифатида объектларни фойдаланишга тайёр ҳолда барпо етишга ўтишни таъминлаш, қурилиш фаолиятида шартномавий муносабатларнинг ролини кучайтириш;

Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жой, ташқи мухандислик тармоқлари ва инфратузилма объектларини қуриш дастурини амалга ошириш ишларини мувофиқлаштириш;

Йирик ихтисослаштирилган қурилиш пудрат ташкилотларини шакллантириш дастурини амалга ошириш ҳамда Қурилиш-пудрат ташкилотларининг реестрини юритиш ишларини мувофиқлаштириш;

мухандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмаси объектларининг лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилишини ва қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилишини тизимли ва комплекс ўрганилишини ташкил этиш;

хусусийлаштириш жараёнларига потенциальинвесторларни жалб етиш, шу жумладан пудрат ташкилотлари устав капиталларидаги давлат улуши ва активларини хусусий инвесторларга сотиш ё`ли билан жалб етишни чуқур ўрганиш ва експерт баҳолашни ўтказиш, шу асосда уларнинг моддий-техника базасини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш;

капитальқурилиш соҳасида ёқилғи-енергетика ресурсларини тежашга доир ташкилий-техник тадбирлар ва енергия сарфини камайтириш тармоқ дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ишларини мувофиқлаштириш;

капитальқурилиш ва архитектура соҳасида Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадальривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф етиш чора-тадбирлари дастури амалга оширилиши мониторингини таъминлаш ва таҳлил қилиш;

б) қурилиш индустрияси ва қурилиш материаллари саноати соҳасида:

иқтисодиётни янада ислоҳ қилиш, таркибий ўзгартириш ва диверсификациялашни таъминлаш чора-тадбирлари дастурига мувофиқ қурилиш индустрияси ва қурилиш материаллари саноатида ислоҳотларнинг амалга оширилиши тизимли ва комплекс ўрганилишини ташкил этиш;

қурилиш индустрияси ва қурилиш материаллари саноатида мониторингни таъминлаш ва ишларнинг ҳолатини таҳлил қилиш;

қурилиш индустрияси ва қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш соҳасида қабульқилинган қарорлар амалга оширилишини таъминлаш;

қурилиш индустрияси ва қурилиш материаллари саноатини янада ривожлантириш, қурилиш индустрияси ва қурилиш материаллари саноатида бозор принциплари ва механизмларини кенг жорий етиш, ушбу соҳаларда хусусий ва кичик тадбиркорликни ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

қурилиш материаллари саноатини янги технологиялар, қурилиш асбоб-ускуналари, техника, материаллар билан таъминлашнинг комплекс дастурларини шакллантириш;

қурилиш материалларининг илғор турларини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш, қурилиш индустрияси корхоналарида замонавий технологияларни жорий етиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

қурилиш индустрияси корхоналарида фойдаланиладиган, маҳаллийлаштириш даражасини янада оширишни ва саноат маҳсулотларининг янги турлари ўзлаштирилишини таъминловчи бутловчи буюмлар ва деталлар ишлаб чиқаришга доир лойиҳалар ишлаб чиқилишини ва амалга оширилишини ташкил этиш;

хусусийлаштириш жараёнларига потенциальинвесторларни жалб етиш, шу жумладан қурилиш индустрияси корхоналари устав капиталларидаги давлат улуши ва активларини потенциальинвесторларга сотиш йўли билан жалб етишни чуқур ўрганиш ва експерт баҳолашни ўтказиш, шу асосда уларни модернизациялашни таъминлаш ва уларнинг моддий-техника базасини ривожлантириш;

қурилиш индустрияси корхоналарида корпоратив бошқарувнинг замонавий усулларини жорий етишни ташкил этиш, ишлаб чиқариш, инвестиция, моддий-техника, молиявий ва меҳнат ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш;

қурилиш индустрияси корхоналарида ёқилғи-енергетика ресурсларини тежашга доир ташкилий-техник тадбирлар ва енергия сарфини камайтириш тармоқ дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ишларини мувофиқлаштириш;

қурилиш индустрияси корхоналарини жадальривожлантириш учун хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадальривожлантириш йўлидаги тусиқларни бартараф етиш чора-тадбирлари дастури амалга оширилиши мониторингини таъминлаш ва таҳлил қилиш;

в) архитектура ва қурилиш ишларини назорат қилиш соҳасида:

ягона архитектура-шаҳарсозлик сиёсати амалга оширилишини ҳамда ваколатли давлат органлари ва маҳаллий ижро етувчи ҳокимият органлари томонидан шаҳарсозлик фаолияти соҳасида ўзларига юкланган вазифаларнинг бажарилишини таъминлаш;

аҳоли пунктларини комплекс ривожлантириш бўйича қабул қилинаётган лойиҳа ечимларининг даражаси ва сифатини ошириш;

қурилиш ишлари сифати юзасидан зарур даражада назорат ўрнатиш.

г) транспорт ва транспорт коммуникациялари соҳасида:

иқтисодиётни янада ислоҳ қилиш, таркибий ўзгартириш ва диверсификациялаш дастурига мувофиқ транспорт ва транспорт коммуникациялари соҳасида ислоҳотларнинг амалга оширилиши тизимли ва комплекс ўрганилишини ташкильетиш;

транспорт ва транспорт коммуникацияларининг барча турлари фаолияти мониторингини та`минлаш ҳамда таҳлил этиш ва ушбу соҳаларда давлат сиёсатини, бошқарув шакллари, усуллари ва тузилмасини такомиллаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқиш;

транспорт соҳасининг фаолият кўрсатиши ва транспорт коммуникацияларини ривожлантириш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, Жўқорғи Кенгеснинг қарорлари ва бошқа ҳужжатлари, Вазирлар Кенгашининг қарорлари ва фармойишлари бажарилишини ташкил этиш;

йўловчилар ва юк ташишни мақбуллаштириш, унинг самарадорлигини ошириш ва уни оқилона ташкиллаштириш, транспорт коммуникацияларини жадал ривожлантириш ҳамда уларнинг барқарор фаолият кўрсатиши, транспортда ташиш ва трансмиллий транспорт йўлакларини ривожлантириш соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш вазифалари комплекс ҳал этилишини ташкил этиш;

транспорт ва транспорт коммуникациялари соҳаси фаолияти масалаларида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро етувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш;

рақобат мухитини шакллантириш, транспорт хизматлари бозоридан тенг фойдаланилишини таъминлаш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;

транспорт хизматларига ҳақ тўлаш бўйича аҳолининг ижтимоий ночор қатламларига бериладиган имтиёзларнинг мавжуд тизимини таҳлил қилиш ва уларни унификация қилишга доир таклифлар ишлаб чиқиш;

транспорт тармоғи корхоналарида фойдаланиладиган, маҳаллийлаштириш даражасини янада оширишни ва саноат махсулотларининг янги турлари ўзлаштирилишини таъминловчи бутловчи буюмлар ва деталлар ишлаб чиқаришга доир лойиҳалар ишлаб чиқилишини ва амалга оширилишини ташкил этиш;

хусусийлаштириш жараёнлари потенциал инвесторларни жалб етиш, шу жумладан транспорт корхоналари устав капиталларидаги давлат улуши ва активларини потенциальинвесторларга сотиш йўли билан жалб етиш, шу асосда транспорт паркини модернизациялаш ва янгилаш таъминлашни чуқур ўрганиш ва експерт баҳолашни ўтказиш;

транспорт ва транспорт коммуникациялари соҳасидаги корхоналарда корпоратив бошқарувнинг замонавий усулларини жорий етишни ташкильетиш, ишлаб чиқариш, инвестиция, моддий-техника, молиявий ва мехнат ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш;

транспорт ва транспорт коммуникациялари соҳасида ёқилғи-енергетика ресурсларини тежашга доир ташкилий-техник тадбирлар ва енергия сарфини камайтириш тармоқ дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ишларини мувофиқлаштириш;

транспорт ва транспорт коммуникациялари соҳасида хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадальривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф етиш чора-тадбирлари дастури амалга оширилишини мониторингини таъминлаш ва таҳлильқилиш;

д) минеральхомашё ва углеводородларни қидириш ва қазиб олиш соҳасида:

геология-қидирув ишларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда ер ости бойликларидан самарали фойдаланиш ва минерал хомашё қазиб олиш талабларини ҳисобга олган ҳолда, ҳудудларни комплекс геологик ўрганиш, енг аввало, углеводород хомашё, асл, рангли, нодир металлар ва уран, шунингдек, минеральхомашёнинг бошқа турларини, чучук ва минеральер ости сувларини қидириш ва разведка қилиш самарадорлигини оширишни таъминлайдиган фойдали қазилмаларнинг геологик захираларини прогнозлаштиришнинг замонавий технологиялари ва илғор методларини жорий етиш стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

ер остини геологик ўрганиш, минеральхомашёни ва углеводородларни қазиб олиш ва қайта ишлаш соҳасида мақсадли дастурларни, маҳсулот тақсимотига оид битимлар лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан қарорлар қабульқилиш учун експертиза ўтказиш ва тавсиялар тайёрлаш;

ер ости бойликларини геологик ўрганиш, улардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш, минеральхомашё базасини тиклаш соҳасида давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлаш;

геология, ер ости бойликларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш, минерал хомашё ва углеводородларни қазиб олиш соҳасида ислоҳотлар амалга оширилишини тизимли ва комплекс ўрганишни ташкил этиш;

геология-қидирув ишлари дастурлари амалга оширилиши мониторингини ҳамда фойдали қазилмаларнинг асосий турлари захиралари ва ресурсларини ўз вақтида купайтириш чора-тадбирлари натижадорлиги таҳлил қилинишини таъминлаш;

ягона техника сиёсатини ўтказиш, геология ва нефть-газ тармоғининг геология-қидирув, бурғулаш ва қазиб олиш корхоналарини модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жихозлашни таҳлил қилиш ва таклифлар тайёрлаш;

ҳужжатлар айланиши, ҳисоб ва ҳисобот тизимига, геология тармоги ташкилотларининг молия-хужалик фаолиятига, ходимларни бошқаришга, ишлаб чикариш-технология жараёнларига асосан маишшй замонавий ахборот- коммуникация технологияларини ва дастурий махсулотларни жорий етиш бўйича ислоҳотларнинг амалга оширилиши тизимли ва комплекс урганилишини ташкил этиш;

е) техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, метрология мувофиқликни баҳолаш соҳасида:

стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш, халқаро стандартларни, шу жумладан сифатни бошқариш тизими бўйича халқаро стандартларни қўлланиш асосида маҳсулотларнинг сифатини ва рақобатбардошлигини ошириш соҳасидаги ягона давлат сиёсати ўтказилишини ташкильқилиш;

стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш тизимларининг фаолият кўрсатишини ва ривожлантирилишини тизимли ўрганишни ва комплекс таҳлильқилишни ташкил этиш, стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш, халқаро стандартларни, шу жумладан, сифатни бошқариш бўйича халқаро стандартларни қўлланиш асосида маҳсулотлар сифатини ва рақобатбардошлигини ошириш соҳасида давлат сиёсатини шакллантириш ва амалга ошириш бўйича таклифларни таҳлильқилиш ва тайёрлаш;

стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш бўйича халқаро талабларни ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни ҳисобга олган ҳолда миллий сифат инфратузилмасини янада такомиллаштириш ва ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳасидаги бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг амалда бажарилишини таъминлаш бўйича ишларнинг мониторингини олиб бориш ва уларни мувофиқлаштириш.

6. Котибият ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

о`зи юритадиган соҳага кирадиган масалалар бўйича ахборотларни тўплайди ва умумлаштиради;

иқтисодиётнинг тегишли тармоқларида ва ҳудудларда ишларнинг ҳолатини о`рганади ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси ва Вазирлар Кенгашининг Раиси ва ўринбосарлари учун тегишли материалларни тайёрлайди;

тегишли тармоқларни ривожлантириш, ислоҳотларни чуқурлаштириш, таркибий ўзгартиришларни, ишлаб чиқаришларни модернизациялаш ва диверсификациялаш дастурларини амалга ошириш, тегишли тармоқларда корпоратив бошқарувнинг замонавий усулларини жорий етиш мониторингини олиб боради;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари, Вазирлар Маҳкамаси Ижро етувчи аппарати бошқарувчисининг ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси, Вазирлар Кенгашининг Раиси ва ўринбосарлари топшириқлари ижросини назорат қилади;

тегишли тармоқлар бўйича тизимлаштирилган маълумотлар базаси яратилиши ва юритилишини, уларнинг мунтазам равишда янгиланишини таъминлайди;

Вазирлар Маҳкамасининг кўриб чиқиши учун таҳлилий, маълумотнома материаллар ва бошқа материалларни, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси, Вазирлар Кенгашининг Раиси ва ўринбосарлари топшириқлари лойиҳаларини тайёрлайди;

Вазирлар Маҳкамасига киритилган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг қарорлари ва бошқа ҳужжатлари, Вазирлар Кенгашининг қарорлари ва фармойишларига ҳамда бошқа ҳужжатлар лойиҳалари експертизасини амалга оширади ва уларни ишлаб чиқади, улар юзасидан зарур таҳлилий ва ма`лумотнома материаллар тайёрлайди;

соҳага оид ўтказиладиган йиғилишларга материаллар тайёрлашда ва уларда қабул қилинадиган қарорларни расмийлаштиришда қатнашади;

материалларнинг комплекслилиги ҳамда уларни ишлаб чиқиш ва тайёрлашнинг сифати, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарларининг, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси, Вазирлар Кенгашининг Раиси ва ўринбосарлари топшириқлари лойиҳаларининг давлат ва хўжалик бошқаруви манфаатдор органлари, Вазирлар Кенгаши аппаратининг бошқа таркибий бўлинмалари билан келишилиши учун жавоб беради;

Котибият ваколатига кирувчи масалалар бўйича қонун лойиҳалари ишлаб чиқилишини ва белгиланган тартибда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига тақдим етилишини ташкил этади;

ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ давлат ва хўжалик бошқарувининг мутасаддилик қилинадиган органлари фаолиятини мувофиқлаштиради;

ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича ҳукуматлараро битимларни тайёрлашда қатнашади;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси ва унинг ўринбосарлари бошчилик қиладиган тегишли Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар, кенгашлар ва ташкилий қо`миталар иши самарадорлигини таъминлайди, улар томонидан қабульқилинган қарорларнинг бажарилишини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;

фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқади ва уларда қо`йилган масалаларни ҳал этиш бўйича таклифлар тайёрлайди, кўриб чиқиш ва чора-тадбирлар кўриш учун ушбу мурожаатларни тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига юборади, уларнинг ўз вақтида кўриб чиқилишини назорат қилади, фуқароларни шахсан қабул қилишни амалга оширади;

ўзига юкланган бошқа функцияларни белгиланган тартибда амалга оширади.


3-боб. Котибиятнинг хукуқлари ва жавобгарлиги

 

7. Котибият ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Вазирлар Кенгашида кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлильқилиш ва тайёрлаш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни Вазирлар Кенгаши аппаратининг бошқа таркибий бўлинмаларидан, давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан, бошқа органлар ва ташкилотлардан белгиланган тартибда олиш ва сўраш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;

мутасаддилик қилинадиган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар, хўжалик бошқаруви органларининг коллегиальорганлари мажлисларида, раҳбарият топшириғига биноан еса давлат бошқа органларининг, нодавлат нотижорат ва бошқа ташкилотларнинг қотибият тасарруфидаги соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган мажлисларида ва йиғилишларида қатнашиш;

зарурат бўлганда Вазирлар Кенгашида кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ва вакилларини белгиланган тартибда жалб етиш, тегишли масалалар бўйича вақтинчалик ишчи гуруҳлар ташкил этиш.

8. Котибият:

ўзига юкланган вазифаларнинг зарур даражада ва самарали бажарилиши учун;

Вазирлар Кенгашига киритилган таклифлар ва масалаларни експерт жиҳатидан сифатли ишлаб чиқишнинг ташкил этилиши учун;

соҳага оид топшириқларининг мутасаддилик қилинадиган идоралар томонидан ўз вақтида ва сифатли бажарилиши таъминланиши учун;

Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сонли қарорига мувофиқ ижро интизоми мустаҳкамланиши учун жавоб беради.

 

4-боб. Котибият тузилмаси

 

9. Котибиятининг тузилмасига котибият мудири, бош мутахассис киради.

Котибиятнинг тузилмаси Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан тасдиқланади.

10. Котибият ишларига бошлиқ раҳбарлик қилади.

11. Котибият бошлиғи белгиланган тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.

 

5-боб. Котибият фаолиятини ташкил этиш

 

12. Котибият ишлари «Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши тўғрисида»ги Қонунига, Вазирлар Кенгашининг иш тартибига, ушбу Низомга,  Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, унинг ўринбосарларининг топшириқларига, Вазирлар Маҳкамаси Ижро етувчи аппарати бошқарувчисининг буйруқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеснинг Раиси, Вазирлар Кенгашининг Раиси ва ўринбосарларининг топшириқларига мувофиқ, шунингдек, Вазирлар Кенгашининг иш режалари, Котибиятнинг чораклик иш режалари, бошлиқ ва мутахассисларнинг шахсий иш режалари асосида ташкил этилади.

Котибиятнинг чораклик иш режалари, бошлиқнинг шахсий иш режаси, мутахассисларнинг шахсий иш режалари Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосарлари билан келишилади ва Вазирлар Кенгаши Раиси томонидан тасдиқланади.

13. Котибият бошлиғи:

Котибиятга бевосита раҳбарликни амалга оширади, мутахассис ишларини ташкильқилади ҳамда котибиятга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

Вазирлар Кенгашига киритилган котибият мутасаддилик қиладиган соҳага кирувчи масалалар бўйича таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишда давлат принципларига қатъий риоя қилинишини таъминлайди, уларнинг експерт жиҳатидан ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларига виза қўяди. Тегишли ҳужжатлар қабульқилингандан кейин уларнинг амалга оширилиши устидан тизимли назоратни таъминлайди;

тегишли тармоқлар, соҳалар ва республика ҳудудларида иқтисодий ислоҳотларнинг аҳволи ва натижадорлиги тўғрисида тизимли мониторингни ва маълумотлар банки шакллантирилишини, шунингдек, муаммоли масалаларни ҳальетиш, тармоқлар ва республика ҳудудларини ривожлантиришнинг истиқболдаги вазифаларини амалга ошириш юзасидан амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилишини ва амалга оширилишини таъминлайди;

котибиятнинг тасдиқланган тузилмаси ва штатлар жадвалига мувофиқ лавозимларга тавсия етиладиган номзодлар, мутахассисларнинг касб даражасини ва ишчанлик малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ва жазолаш чоралари бўйича таклифларни пухта ишлаб чиқади ва Ишлар бошқарувчиси билан келишган ҳолда комплекс раҳбари кўриб чиқиши учун киритади;

бош мутахассис ўртасида вазифаларнинг тақсимотини, шунингдек, Комплекснинг ярим йиллик иш режаси лойиҳасини ишлаб чиқади ва комплекс раҳбари тасдиқлаши учун киритади, котибият мутахассисининг иш режаларини тасдиқлайди;

Вазирлар Кенгашига тушган, республика Ҳукуматининг қарорини талаб қилмайдиган ҳужжатларни давлат ва хўжалик бошқаруви тегишли органларига, маҳаллий ижро етувчи ҳокимият органларига кўриб чиқиш учун юборади;

Вазирлар Кенгашининг ва унинг Президиуми мажлисларида, Вазирлар Кенгашининг Раиси, унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар, кенгашлар ва ташкилий қо`миталар мажлисларида, котибият мутасаддилик қиладиган соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган йиғилишларда қатнашади;

Ижро етувчи аппаратда амалда бўлган Йўриқномага мувофиқ ишларнинг юритилишини таъминлайди;

15. Котибият бошлиғи вақтинчалик бўлмаганда унинг вазифасини бош мутахассис бажаради.

Котибият бош мутахассисининг функциональвазифалари Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари – Саноатни ривожлантириш, капитальқурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалиги масалалари комплекси раҳбари томонидан тасдиқланадиган функционал вазифалар билан бегиланади.