Ташкилий-назорат гуруҳининг функционал вазифалари тўғрисида
Н И З О М
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу
Низом Қорақалпоғистон
Республикаси Вазирлар Кенгаши Ташкилий-назорат гуруҳининг (кейинги ўринларда
гуруҳ деб аталади) вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва жавобгарлигини
белгилайди.
2. Гуруҳ ўз фаолиятида
О`збекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон
Республикаси Конституцияларига, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикаси Қонунига, Ўзбекистон
Республикаси ҳамда Қорақалпоғистон
Республикасининг бошқа қонунларига, Ўзбекистон
Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон
Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Қорақалпоғистон
Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва
Вазирлар Кенгаши қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонун ҳужжатларига,
Қорақалпоғистон
Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ҳужжатларига, шунингдек, ушбу Низомга
амал қилади.
3. Гуруҳ ўз фаолиятини
Вазирлар Кенгаши Раиси раҳбарлигида амалга оширади.
4. Гуруҳ ўзига
юкланган вазифалар ва функцияларни бажаришда Ўзбекистон
Республикаси Президенти Девонининг тегишли хизматлари, Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон
Республикаси Жўқорғи Кенгеси,
Вазирлар Кенгаши Раисининг кўрсатмасига
асосан ва шаҳар ва туманлар ҳокимликлари, шунингдек, давлатнинг бошқа органлари
ҳамда бошқа ташкилотлар билан ўзаро
ҳамкорлик қилган ҳолда амалга оширади.
2-боб. Гуруҳининг вазифалари ва
функциялари
5.
Қуйидагилар гуруҳининг вазифалари ҳисобланади:
Вазирлар
Кенгаши Раисининг Ўзбекистон
Республикаси ва Қорақалпоғистон
Республикаси Конституцияларида, Ўзбекистон
Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги
Қонунида ва Ўзбекистон
Республикасининг бошқа қонунларида, Ўзбекистон
Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларида, Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларида, Қорақалпоғистон
Республикаси Жўқорғи Кенгеси қарорлари
ва фармойишларида, бошқа ҳужжатларида белгиланган ваколатлари амалга
оширилишини давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда таъминлаш;
Вазирлар
Кенгашининг бошқарма, котибият, гуруҳ ва бўлимлари,
Вазирлар Кенгашининг таркибидаги вазирлик ва идоралар, туман (шаҳар)
ҳокимликлари томонидан ижро интизомига мувофиқ фаолият юритишини назорат
қилади;
давлат
органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан Ўзбекистон
Республикаси ва Қорақалпоғистон
Республикаси қонунлари, Ўзбекистон
Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон
Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамасининг
қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, Қорақалпоғистон
Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва
Вазирлар Кенгаши Раисларининг ҳужжатлари бажарилиши ҳолатини ўрганиш ва
назорат қилиш чора-тадбирларини амалга оширади;
белгиланган
тартибда Вазирлар Кенгаши иш режаси лойиҳасини шакллантиради, унинг бажарилиши
юзасидан назоратни олиб боради;
бошқарув
аппарати раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини
ошириш, уларни рағбатлантириш
ва уларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш тўғрисидаги
таклифларни Вазирлар Кенгаши Раиси кўриб чиқиши
учун белгиланган тартибда киритади;
Вазирлар
Кенгашининг наменклатурасига киритилган лавозимлар номенклатурасига мувофиқ
кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш,
мутахассисларни тайинлаш ва лавозимидан озод қилиш тадбирларини амалга оширади,
кўриб чиқилаётган номзодларни ҳар
томонлама ўрганишни ва
улар бўйича ишончли
материаллар тайёрланишини таъминлайди;
Вазирлар
Кенгашининг таркибидаги вазирлик ва идоралар, туман (шаҳар) ҳокимликларидан
ташкилий-назорат ва кадрлар масалаларига оид зарур ҳужжатларни талаб қилиб
олиш, улардан нусха олиш, кадрлар масаласи (ротация) юзасидан уларга таклифлар
киритади, тавсиялар тайёрлайди;
Вазирлар
Кенгашининг наменклатурасига киритилган лавозимлар номенклатурасини янгилаб
боради, вакант раҳбарлик лавозимларга номзодларни белгиланган тартибда тавсия
қилади;
келгусида
давлат ва хўжалик
бошқаруви органлари ҳудудий бўлинмалари,
маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг раҳбарлик лавозимларига кўтариш учун
бошқарув кадрлари захирасини шакллантириш ишларини ташкил этади;
давлат ва хўжалик
бошқаруви органлари ҳудудий бўлинмаларининг,
маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг бошқарув кадрлари фаолиятининг тизимли
мониторингини олиб боради;
бошқарув
кадрларини ҳисобга олиш, уларнинг шахсий ҳужжатлар йиғма
жилдларини шакллантириш ва юритиш ишларини ташкильқилади;
заҳирага
киритилган бошқарув кадрларининг касбий билимларини доимий такомиллаштириш,
малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш жараёнини ташкил қилади;
Вазирлар
Кенгаши Раисининг ўринбосарлари
билан биргаликда Вазирлар Кенгаши аппаратига кадрларини лавозимга тайинлаш ва
лавозимдан озод қилиш бўйича
таклифлар тайёрлайди;
давлат ва хўжалик
бошқаруви органлари ҳудудий бўлинмаларининг,
маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг бошқарув кадрлари ва уларнинг захираси
тўғрисидаги маълумотлар
базасини шакллантиришни ва доимий янгилаб боришни таъминлайди;
давлат
мукофотларига тавсия етишга оид ҳужжатларни расмийлаштиради ва таклифлар
тайёрлайди;
ташкилий-назорат
ва кадрлар масалалари бўйича
Вазирлар Кенгаши Раисининг қарорлари ва бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини
тайёрлайди, ўз ваколатига
тегишли бўлган
Вазирлар Кенгаши Раиси раҳбарлигида ўтказиладиган
йиғилишлар, мажлислар, учрашувлар ва
бошқа тадбирларни ташкил этиш
чора-тадбирларини кўради;
Ўзбекистон Республикаси Президенти,
Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари
сайловларини, Ўзбекистон
Республикаси референдумларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича тегишли
сайлов комиссияларига ёрдам кўрсатади;
Гуруҳ
раҳбари Вазирлар Кенгашининг Раиси топшириғи асосида Ўзбекистон
Республикаси Президенти Девони, Олий Мажлиси палаталари, Вазирлар Маҳкамаси
аппарати, Қорақалпоғистон
Республикаси Жўқорғи Кенгеси
билан ўзаро
ҳамкорлик қилади.
Мазкур
Низомга ва Вазирлар Кенгаши Раиси қарорларига ҳамда баёнларига мувофиқ бошқа
ваколатларни амалга оширади.
6. Гуруҳ ўзига
юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон
Республикаси Конституциялари, "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги
О`збекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон
Республикаси ва Қорақалпоғистон
Республикасининг бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон
Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон
Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва
Вазирлар Кенгаши қарорлари ҳамда топшириқлари билан юкланган вазифаларни
бажариш юзасидан аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;
Вазирлар
Кенгаши Раисининг минтақани ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг муҳим ва
долзарб масалалари бўйича
ҳисоботи халқ депутатлари Қорақалпоғистон
Республикаси Кенгаши томонидан ташкиллаштиришда соҳага тааллуқли материалларни
тайёрлайди;
Вазирлар
Кенгаши Раисининг иш режасига ташкилий-назорат гуруҳи йўналиши бўйича
масалаларга доир таклифларни киритади;
жисмоний ва
юридик шахсларнинг мурожаатларини “Жисмоний ва юридик
шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикаси Қонунига мувофиқ кўриб чиқади;
Вазирлар
Кенгашида ижро интизомининг талаб даражасида амалга оширилишини назорат қилади
ва амалга оширилган ишлар тўғрисида
Вазирлар Кенгашининг Раисига маълумот
киритиб боради;
Вазирлар
Кенгашининг фаолияти тўғрисида
жамоатчиликни белгиланган тартибда хабардор қилишни ташкил этади;
Гуруҳ қонун
ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам бажаради.
3-боб.
Гуруҳининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
7. Гуруҳ ўзига
юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Вазирлар
Кенгашида кўриб
чиқиладиган масалаларни таҳлильқилиш ва ишлаб чиқиш учун зарур бўлган
материаллар ва маълумотларни
давлат ва хўжалик
бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмаларидан,
шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларидан, бошқа ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
зарурат бўлганда,
Вазирлар Кенгашида кўриб
чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш, ахборот ва таҳлилий материалларни,
шунингдек, Вазирлар Кенгаши Раисининг ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлаш учун
давлат ва хўжалик
бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари,
шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари раҳбарлари ва ходимларини таклиф етиш, ушбу
мақсадлар учун вақтинчалик експерт гуруҳлари ташкил этиш;
давлат ва хўжалик
бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмаларидан,
шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларидан, бошқа ташкилотлардан Вазирлар Кенгаши
Раисининг ҳужжатлари ва қарорлари лойиҳаларини пухта қайта ишлашни белгиланган
тартибда талаб қилиш;
давлат ва хўжалик
бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари,
шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, бошқа ташкилотлар раҳбарларига тезкорлик
билан ҳал этишни талаб
қиладиган ҳамда бошқарув аппаратига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш
билан боғлиқ бўлган
масалалар бўйича белгиланган
тартибда топшириқлар бериш;
давлат ва хўжалик
бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари,
шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, бошқа ташкилотларнинг норматив-ҳуқуқий ва
бошқа ҳужжатларнинг, Вазирлар Кенгаши Раисининг ҳужжатлари ва топшириқлари, унинг
ўринбосарлари топшириқлари бажарилиши
юзасидан ишларини белгиланган тартибда ўрганиш.
8. Гуруҳ:
ўзига юкланган вазифалар ҳамда
функцияларнинг сифатли ва ўз вақтида
бажарилиши;
Ўзбекистон Республикаси Президенти,
Олий Мажлиси палаталари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва
топшириқларига, Президенти Девони, шунингдек, Олий Мажлиси палаталари
аппаратлари ҳамда Вазирлар Маҳкамаси аппарати, Қорақалпог`истон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва
Вазирлар Кенгаши Раисининг топшириқларига мувофиқ таклифлар ва ҳужжатлар
лойиҳалари ҳар томонлама ва ўз вақтида
тайёрланишини талаб қилиш;
ижтимоий-иқтисодий
ривожлантириш тенденцияларининг, иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларида иқтисодий
ислоҳотлар амалга оширилишининг тизимли мониторинги олиб борилиши, Вазирлар
Кенгаши Раисининг кўриб чиқиши
ва қарор қабул қилишини талаб етувчи муаммоли
масалаларнинг келиб чиқиши сабаблари ўз вақтида
аниқланиши ва таклифлар тайёрланиши;
давлат
органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан Вазирлар Кенгашига киритиладиган
таклифлар ва ҳужжатлар сифатли ва ўз вақтида
ишлаб чиқилишининг ташкильетилиши, уларнинг иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий
експертизадан ўтказилиши,
шунингдек, асосланган хулосалар тайёрланиши;
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Девонига, Олий Мажлиси палаталарига ва Вазирлар Маҳкамасига, Қорақалпоғистон
Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва
Вазирлар Кенгашига кўриб чиқиш
учун киритиладиган ҳужжатлар ва таклифлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва
експертизадан ўтказиш
сифати, шунингдек, киритилган лойиҳалар ва қабульқилинган қарорлар амалга оширилишининг
ижтимоий-иқтисодий оқибатлари;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги
“Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
12-сонли қарорига мувофиқ ижро интизоми таъминланишини
назорат қилиш;
Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон
Республикаси қонунлари, Ўзбекистон
Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари, Олий Мажлиси
палаталарининг қарорлари ва топшириқларининг, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари,
фармойишлари ва топшириқларининг, Қорақалпоғистон
Республикаси Жўқорғи Кенгеси
қарорлари, фармойишлари ва топшириқларининг, Вазирлар Кенгаши Раиси ва унинг ўринбосарлари
топшириқларининг давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан бажарилиши
ҳолатларини ўрганиб
боради.
4-боб. Гуруҳининг тузилмаси
9.
Ташкилий-назорат гуруҳи тузилмасига гуруҳ раҳбари, бош мутахассиси, етакчи
мутахассиси ва 1-тоифали мутахассислар киради.
Ташкилий-назорат
гуруҳининг тузилмаси Қорақалпоғистон
Республикаси Жўқорғи Кенгеси
томонидан тасдиқланади.
10.
Ташкилий-назорат гуруҳининг ишлари ушбу Низомга мувофиқ ташкильетилади.
11.
Ташкилий-назорат гуруҳи ўз фаолиятида
Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисига бўйсунади.
Ташкилий-назорат
гуруҳи раҳбари Қорақалпоғистон
Республикаси Жўқорғи Кенгеси
билан келишган ҳолда Вазирлар Кенгаши Раисининг қарори билан лавозимга
тайинланади ва лавозимдан озод етилади.
5-боб. Гуруҳининг фаолиятини ташкил этиш
12.
Ташкилий-назорат гуруҳининг ишлари Ўзбекистон
Республикаси ва Қорақалпоғистон
Республикаси Конституцияларига, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикаси Қонунига, Ўзбекистон
Республикаси ва Қорақалпоғистон
Республикасининг бошқа қонунларига, Ўзбекистон
Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон
Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқларига, Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқларига,
Қорақалпоғистон
Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва
Вазирлар Кенгаши Раисининг топшириқларига мувофиқ, шунингдек, Вазирлар
Кенгашининг иш режаси асосида ташкил этилади.
13. Гуруҳ
раҳбари:
Гуруҳга
бевосита раҳбарлик қилади, ўз
мутахассисларининг ишларини ташкильқилади ҳамда ташкилий-назорат гуруҳига
мазкур Низомда белгиланган ва юкланган вазифалар ҳамда функцияларнинг
бажарилиши юзасидан шахсан жавоб беради;
киритилган
таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишда
давлат принципларига қатъий риоя
қилинишини таъминлайди,
уларнинг експерт жиҳатидан ишлаб чиқилишини ташкильқилади ва тайёрланган
ҳужжатлар лойиҳаларига виза қўяди. Тегишли
ҳужжатлар қабул қилингандан
кейин уларнинг бажарилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлайди;
тасдиқланган
тузилмага ва штатлар рўйхатига
мувофиқ лавозимга тавсия етилаётган номзодлар, мутахассисларнинг касбий
даражасини ва иш малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш
ва уларга жазо чоралари кўриш бўйича
таклифларни пухта ишлаб чиқади ва киритади;
мутахассислар
о`ртасида вазифалар тақсимотини, шунингдек, бўлинманинг
ярим йиллик иш режаси лойиҳасини ишлаб чиқади ва тасдиқлашга киритади,
мутахассисларнинг иш режаларини тасдиқлайди;
Вазирлар
Кенгаши Раиси ёки унинг ўринбосари ўтказадиган
йиғилишларда, шу жумладан ҳар ҳафталик
аппарат йиғилишларида
ва комиссиялар мажлисларида, шунингдек, котибиятнинг иш юритиш соҳасига кирувчи
масалалар бўйича ўтказиладиган
бошқа йиғилишларда
қатнашади;
иш юритишни
белгиланган тартибда олиб боришни таъминлайди,
чиқувчи хат-хабарларни имзолайди.
14.
Ташкилий-назорат гуруҳининг бош мутахассиси, етакчи мутахассиси,
1-тоифали
мутахассислари:
Бевосита
гуруҳ раҳбарининг раҳбарлигида иш олиб боради;
Функционал вазифаларга
мувофиқ таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ишлаб чиқилиши,
ишончлилиги ва ўз вақтида
тайёрланиши ҳамда функциональвазифаларга мувофиқ топшириқлар ва қабульқилинган
ҳужжатларнинг бажарилиши юзасидан назоратнинг таъминланиши
учун шахсан жавоб беради;
тегишли
давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан тақдим етилган таклифларни ва
ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама таҳлильқилади, улар бўйича
таҳлилий материалларни ва експерт таклифларни тайёрлайди, шунингдек, уларнинг
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда зарур тарзда келишилишини таъминлайди;
қабульқилинган
ҳужжатлар бўйича назорат
режасини ёки ташкилий чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда
тасдиқлаш учун киритади, иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари ва соҳалари бўйича - Ўзбекистон
Республикаси қонунлари, Ўзбекистон
Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, О`збекистон Республикаси
Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари,
Вазирлар Кенгаши Раиси ҳужжатлари бажарилишини таҳлильқилади;
тегишли
функциональмасалалар ва ҳужжатлар бўйича
тизимлаштирилган маълумотлар
базаси шакллантирилиши ва юритилишини, унинг мунтазам равишда янгиланишини
ташкил этади;
давлат ва хўжалик
бошқаруви органларининг тегишли ҳудудий бўлинмалари,
шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари аппаратларининг таркибий бўлинмалари
(иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий хизматлар) ишларининг ҳолати ва натижадорлигини
доимий равишда ўрганади,
улар фаолияти самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар киритади;
тегишли бўлинмалар тўғрисидаги
низомга ва функциональ вазифаларга мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.