21.12.2024, Шанба

Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирилиги ҳузуридаги Орол бўйи делта ирригация тизими бошқармаси

­­­­­­­­


Қайипбергенов Маман Жиемуратович

 Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирилиги ҳузуридаги Орол бўйи делта ирригация тизими бошқармаси раҳбари

 Mанзил:

 230100, Нукус шаҳри, Жайхун гузари кўчаси 13 уй

 Teлефон:

 0(361) 229 30 08

 E-mail:

 m.qayipbergenov@umail.uz

Қабул кунлари:

 

Душанба  10:00-12:00

 

 

 



Худайбергенов Бахтияр Қадирбаевич

Орал буйи дельта бошқармаси раҳбари ўринбосари

 Mанзил:

 230100, Нукус шаҳри, Жайхун гузари кўчаси 13 уй

 Teлефон:

0(361) 229 08 58

 E-mail:

b.khudaybergenov@umail.uz

Қабул  кунлари:

Жума  10:00-12:00

 


 

Орол буйи делта бошқармасининг бошлиғининг вазифалари

 

Ўзбекстон Республикаси Президентининг 2003 йил 21-мартдаги ПФ-3226 сонли фармони, Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 21-июлдаги 320-сонли қарори, Узбекстон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2003 йил 29-июлдаги 121-сонли буйруқларида белгилаб берилган Сув хўжалиги соҳасида якка стратегик сиёсатни шакллантириш ва Сув хўжалиги тармоғидан фойдаланиш ва замонивийлаштирилишини таъминлайди.

Орол буйи делта бошқармасининг фаолиятида умумий бошчилик қилади. Бошқариш принциплари асосида ер усти сув ресурсларининг Давлат бошқарувини амалга оширади ва барча даражадаги сув истеъмолчиларига бозор ислоҳотларини жорий этишни ташкиллаштиради.

Ҳавза бошқармасида тузилган Сув хўжалиги Кенгашининг аъзоси ҳисобланиб, унинг билан бирга иш олиб бориш юналишларин мувофиқлаштиради ҳамда у асосида қабул қилинган комиссия қарорларининг ижросини таъминлайди.

Қуйи Амударё ирригация тармоқлари ҳавза бошқармаси билан келишилган ҳолда объектларнинг эксплуатация ҳаражатлари, сақлаш, капитал ва жорий таъмирлаш ишлари учун Республика бюджетининг мақсадли ишлатилишига шахсан жавобгар ва тегишли молиявий ҳужжатларига қўл қуяди.

Орол буйи делта бошқармаси томонидан тузиладиган ҳар қил шартномаларни, Ҳавза бошқармаси томонидан ёзма ҳулоса ва фикрларни келтирилган тавсиёномаларни кўриб чиқиб розилик ёки рад этиш буйича Ҳавза бошқармасига таклифлар киритади.

Орол буйи делта бошқармасининг бошлиғи ўринбосари, бош бухгалтери ва эксплуатация ва таъмирлаш ишлари буйича бош мутахассис лавозимларига танлов асосида таёрлаш учун номзодларни Қуйи Амударё ирригация тармоқлари хавза бошқармасига тавсия қилади.

Шунингдек бошқарманинг штат жадвали буйича таклифларни Ўзбекстон Республикаси Қишлоқ ва Сув хўжалиги вазирлигида тасдиқлаш учун хавза бошқармасига юборади.

Орол буйи делта бошқармаси бошқарув аппарати штат жадвалини Сув хўжалиги бош бошқармаси билан келишилган ҳолда зарурият туғилганда, штатдаги ходимларнинг белгиланган сонини ва меҳнатга ҳақи тўлаш фонди доирасида тасдиқланган смета ҳаражатларига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқига эга.

Бошқарма аппарати ва тармоқлари ходимларини танлов асосида лавозимларга тайинлайди.

Шунингдек бошқарма аппарати бўлимлари ва тармоқлари тўғрисидаги низомини тасдиқлайди.

Бошқарманинг Ўзбекстон Республикаси қонун ҳужжатлари бузилган жойларда қабул қилинган қарорларини (кўрсатмаларини) бекор қилади.

Ўзининг иш фаолияти доирасида қонун ҳужжатларда белгиланган бошқада ҳуқуқларга эга.

Орол буйи делта бошқармаси  раҳбар ходимлари ва мутахассисларини «Сув хўжалиги аълочиси»  кўкрак нишони, фахрий ёрлиғи ҳамда давлат мукофотлари билан мукофотлаш учун Ҳавза бошқармасига таклифлар киритади.

Қорақолпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгашига, Қорақолпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига ва Ҳавза бошқармасига юборилаётган хат ва  маълумотларга қўл қуяди ва аппарат мажлисини ўтказади.

Орол буйи делта бошқармаси бошқарув аппарати, бухгалтерияси, эксплуатация ва таъмирлаш ишлари, кадрлар иш юритиш ва юридик хизматларининг иш фаолиятига тўғридан-тўғри раҳбарлик қилади. Бошқарма тасарруфига кирувчи тармоқларининг иш фаолиятида ўзининг ўринбосари орқали раҳбарлик қилади.

 

 

 

 

Орол буйи делта бошқармаси бошлиғи ўринбосарининг вазифалари.

 

Қуйи Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғи билан келишилган ҳолда бошқарма буйича муоммаларни ҳал қилади. Назоратда бўлган ҳужжатларнинг ижросини таъминлашга маъсул ва қуйидаги бўлимларга тўғридан-тўғри раҳбарлик қилади ва бошқаради.

Орол буйи делта бошқармаси бошқарув аппаратининг:

- Эксплуатация ва таъмирлаш ишлари;

- Автомехколонна;

- Кичик ходимлар ва хизмат кўрсатиш ходимларига тўғридан-тўғри раҳбарлик қилади.

Ўзининг ҳуқуқлари ва вазифалари доирасида Республиканинг бошқа вазирлик ва идоралар билан мулоқотда бўлиш, ҳамкорликда таклифлар таёрлашга ва кўриб чиқиш учун бошқарма бошлиғига киритишга;

Бошқарма томонидан тегишли равишда Ҳукумат қарорларининг, фармойишларининг бажарилишини таҳлил қилади. Бошқарма тармоқларидан келиб тушган хат ва шикоятларни кўриб чиқади ва бошқарма бошлиғига таклиф киратади;

Бошқармага тегишли масалалар буйича тармоқлардан маълумот олиш ва уларга топшириқлар беришга, шунингдек бошқарма бошлиғи билан келишилган ҳолда мавжуд муоммоларни ечиш мақсадида текширишлар, суҳбатлар ва семинарлар ўтказишга;

Бошқарма балансидаги гидротехник иншоотларнинг, дамбаларнинг автотранспорт ва техникаларнинг ишлаш самарадорлигини орттириш режалари, миқдорлари ва ҳаражатларининг умумий йиллик ҳисобини аниқлайди;

Сув хўжалиги объектларини фойдаланишга сарф қилинган меҳнат, моддий техник ресурслари, бюджет маблағларининг ҳисоб-китобини аниқлайди ва чора-тадбирлар тузади ҳамда таъмирлаш ишларининг бажарилишини таъхминлайди;

Бошқарма балансидаги сув хўжалиги объектларининг комплексли таъмирлаш ишларини ташкиллаштириш ва мониторинг олиб бориш, улардан ишончли фойдаланишни ташкиллаштириш, автоматика, телемеханика ва алоқанинг янги турлари ва бошка асбоб-ускуналар, технологияларни жорий этилиши ва бажарилган иш ҳажмларининг лойиҳа-смета ҳужжатларига мос келишини назорат қилади;

Гидротехник иншоотлардан фойдаланишни  такомиллаштириш мақсадида таъмирлаш ишларига таёрланган лойиҳа-смета ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш, гидротехника иншоотларини паспортлаштириш буйича зарур чора-тадбирларининг ишлаб чиқарилишини ва бажарилишини ташкиллаштиради.

Автотранспорт, механизация ва таъминот ишларининг ривожлантиришда ягона техникавий сиёсат ва техника тараққиёти натижаларини жорий этиш буйича хизмат бўлимларининг иш самарадорлигини ошириш чораларини кўради;

Орол буйи делта бошқармаси аппарати ходимларининг иш фаолиятида зарур шарт-шароитлар яратиб бери шва барча ходимлар томонидан ижро ва тартиб интизомга қатъий риоя қилинишини назорат қилади.