30.12.2024, Душанба

Қорақалпоғистон Республикаси давлат солиқ бошқармаси



Бекчанов Халмурза Турсунбаевич

Қорақалпоғистон Республикаси давдат солиқ бошқармаси бошлиғи

 Mанзил:

742000, Нукус шаҳри, Т.Кайипбергенов кўчаси, 23-уй

 Teлефон:

0(361) 222 00 33

 E-mail:

qoraqalpogiston@soliq.uz

Қабул кунлари:

Хар куни 08:00-11:00

 

­­­­­­­­


Юсупов Сардор Еркебаевич

Қорақалпоғистон Республикаси давлат солик бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари

 Mанзил:

 742000, Нукус шаҳри, Т.Кайипбергенов кўчаси, 23-уй

 Teлефон:

0(361) 780 03 26

 E-mail:

qoraqalpogiston@soliq.uz

Қабул кунлари:

Чоршанба 08:00-11:00

 

 

                                    

 

 Қорақалпоғистон Республикаси давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг функционал вазифалари

Қорақалпоғистон Республикаси давлат солиқ бошқармаси бошлиғи:

давлат солиқ бошқармасининг фаолиятига раҳбарлик қилади ҳамда давлат солиқ бошқармасига юклатилган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун жавоб беради;

ўзига юкланган вазифалар амалга оширилишини таъминлайди, ўзига бўйсунувчи бўлинмалар фаолиятини ташкил этади, мувофиқлаштиради ва назорат қилади;

бошқарма таркибий тузилмалари, ўзига бўйсунувчи ҳудудий давлат солиқ хизмати органлари раҳбарлари ва ходимларининг жавобгарлик даражасини белгилайди;

белгиланган ваколатлар доирасида Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ҳамда бошқа қонун ҳужжатлари, шунингдек Давлат солиқ қўмитасининг ички идоравий ҳужжатлари асосида ва уларни бажариш юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси давлат солиқ хизмати органлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради, топшириқлар ва кўрсатмалар беради;

Давлат солиқ қўмитаси билан келишилган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси давлат солиқ бошқармаси ва давлат солиқ инспекцияларининг штатлар жадвалини бошқарув ходимларининг белгиланган сони ҳамда ёрдамчи ходимларнинг амалдаги ҳисоб нормативлари ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида тасдиқланади.

ходимларнинг чекланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида Қорақалпоғистон Республикаси давлат солиқ бошқармаси ва давлат солиқ инспекциялари тузилмасига белгиланган тартибда ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқига эга бўлади;

Давлат солиқ қўмитаси томонидан тасдиқланадиган Давлат солиқ инспекцияси тўғрисидаги намунавий низом асосида Қорақалпоғистон Республикасининг давлат солиқ инспекциялари тўғрисидаги низомларни тасдиқлайди;

Қорақалпоғистон Республикаси давлат солиқ бошқармаси ҳамда инспекциялари ходимларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;

алоҳида ўрнак кўрсатган ходимларни республика давлат мукофотларини ва давлат солиқ хизмати органларининг мансабдор шахслари учун Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан белгиланган махсус унвонларни бериш учун Давлат солиқ қўмитасига тавсия қилади;

Ўзбекистон Республикасининг давлат органлари, муассасалари ва ташкилотлари билан бўладиган муносабатларда Қорақалпоғистон Республикаси давлат солиқ бошқармаси номидан иш олиб боради.

Қорақалпоғистон Республикаси давлат солиқ бошқармаси бошлиғи унга берилган ваколатлар доирасида бошқа ҳуқуқларга ҳам эгадир.

 

 

Қорақалпоғистон Республикаси давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосарларининг функционал вазифалари

 

давлат солиқ бошқармасининг масъул функционал бўлинмаларига раҳбарлик қилади ҳамда ўзларига юклатилган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун жавоб беради;

ўзига юкланган вазифалар амалга оширилишини таъминлайди, ўзига бўйсунувчи бўлинмалар фаолиятини ташкил этади, мувофиқлаштиради ва назорат қилади;

бошқарма таркибий тузилмалари, ўзига бўйсунувчи ҳудудий давлат солиқ хизмати органлари раҳбарлари ва ходимларининг жавобгарлик даражасини белгилайди;

белгиланган ваколатлар доирасида Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ҳамда бошқа қонун ҳужжатлари, шунингдек Давлат солиқ қўмитасининг ички идоравий ҳужжатлари асосида ва уларни бажариш юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси давлат солиқ хизмати органлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқларнинг чиқарилишини ташкиллаштиради ва ижросини тазорат қилади, топшириқлар ва кўрсатмалар беради;

алоҳида ўрнак кўрсатган ходимларни республика давлат мукофотларини ва давлат солиқ хизмати органларининг мансабдор шахслари учун Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан белгиланган махсус унвонларни бериш учун Давлат солиқ бошқармаси бошлиғига тавсия қилади;

Қорақалпоғистон Республикаси давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг ўринбосарлари  ўзларига берилган ваколатлар доирасида бошқа ҳуқуқларга ҳам эгадир.