21.12.2024, Шанба

Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси





        Кайпанов Махмуд Тенгелович

 

Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раҳбари

Манзил:

230100, Нукус шаҳри, Т.Қайипбергенов, 23-уй

Телефон:

0(361) 224 06 36

E-mail:

a.abdiramanov@exat.uz

Қабул кунлари:

Ҳар куни 09:00-12:00

 


Қурбаниязов Байрамгелди Дошбаевич 

Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раҳбари ўринбосари

Манзил:

230105, Nukus shahri, A.Dosnazarov ko’chasi 97 uy

Телефон:

0 (361) 222-32-98

E-mail:

 a.abdiramanov@exat.uz

Қабул кунлари:

Ҳар куни 11:00-12:00

 

Ветеринария қўмитасининг асосий вазифалари:


Ветеринария соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш, ушбу соҳада давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий давлат хокимияти органларининг ўзаро ҳамкорлигини мувофиқлаштириш, шунингдек ветеринария фаолиятини лицензиялашни амалга оширишда иштирок етиш; 

        ветеринария хизматини янада ривожлантириш бўйича давлат дастурларини ишлаб чиқиш, мамлакатимиз ҳудудларида ҳайвонларнинг юқумли касалликлари кириб келишидан ҳимоя қилишни таъминлаш, амалиётга ҳайвонларни даволашнинг ва профилактикасининг замонавий усулларини жорий етиш, маҳалий ва хорижий фан ютуқларини татбиқ етиш асосида ветеринария дори воситаларининг янги турлари ва шакилларини ишлаб чиқаришда иштирок етиш;

         епизоотик барқарорликни таъминлашда ҳайвонларнинг юқумли касалликларини ўз вақтида аниқлаш, ташхис қўйиш ва тарқалишининг олдини олишга доир профилактик ишларнинг самарадорлигини мониторинг қилиш; 

         ветеринария тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя етилишида давлат назоратини таъминлаш, ветеринария соҳасидаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ишларини сифатли ва тизимли равишда ташкиль етиш бўйича чора-тадбирларни ўз вақтида ишлаб  чиқиш ва амалга ошириш; 

         ҳайвонларни касаликлардан химоя қилиш, ҳайвонлардан олинадиган маҳсулот ва хом ашё хавфсизлигини таъминлашда идоравий ҳамда ишлаб чиқариш ветеринария хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш; 

ветеринария дори воситалари ва озуқабоп кўшимчаларнинг сифати ҳамда муомаласи юзасидан назоратни амалга ошириш; 

кадрларни тизимли қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкиль етиш, раҳбар ва мутахассисларнинг иш услуби ва шакилларини такомиллаштириш. Шу жумладан, тизимга қарашли идоралар, юклатилган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли ижроси бўйича уларнинг маъсулиятини ошириш; 

           хадқаро ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда ветеринария хизмати фаолиятига илгор технологиялар ва иш услубларини жорий етишда иштирок етиш.