Жорий йилнинг 22-февраль куни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси Ф.Эрманов Жанубий Корея Республикасининг “Сукмюнг хотин-қизлар университети”дан келган делегация аъзолари билан учрашди.
Учрашув давомида республикамиздаги ҳотин-қизларни
тадбиркорликка жалб қилиш, тадбиркорликнинг сир-асрорларини амалда синаш, ўзини
ўзи банд қилиш учун “Моно маркази” ташкил этиш буйича музокаралар олиб борилди.
Айтиб ўтиш жойиз, ҳотин-қизларни ҳаётга тайёрлаш, касбга
йўналтириш масалалари бугунги куннинг асосий талабларининг бирига айланмоқда.
Учрашув якунида Қорақалпоғистонда барпо этилган
шарт-шароитлар билан яқиндан танишиш мақсадида инвесторлар туманларга йўл олди.
Тайёрлаган: ҚДУ журналистика факультети амалиётшиси - Есенгелдиева Асем