❓Матбуот котибининг самарали фаолият олиб бориши нималарга боғлиқ?
Бугун Қорақалпоғистон Республикаси Матбуот уйида бўлиб ўтган “Ахборот сиёсатини юритишда расмий муносабат ва расмий баёнот бериш тартиби. Қонунчилик” мавзусидаги ўқув-семинарида шу ва бошқа мавзуларда сўз юритилди.
Тадбирда инқирозли коммуникация шароитида корпоратив имижни сақлашнинг ўзига хос хусусиятлари, хусусан, ташкилот имижини яратишда ва инқирозли вазиятларда матбуот котибининг профессионаллик даражасига эътибор қаратилди.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги бош мутахассиси Дониёр Солиев матбуот котибларига инқирозли коммуникация ҳолатларида ҳаракат қилиш тартиби ҳақида сўз юритди. Шунингдек, аксарият ҳолларда матбуот котибларининг воқеа-ҳодиса юзасидан расмий муносабат билдириш бўйича амалий кўникмага эга эмасликлари жамоатчилик орасида давлат идораларига нисбатан ишончсизликнинг пайдо бўлишига сабаб бўлаётганига эътибор қаратилди.
Ўқув-семинарида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Азамат Ажимуратов ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Бектурсин Хожановлар томонидан ахборот хизмати ходимининг муносабат билдириш, баёнот беришда йўл қўйилаётган камчиликлар ва бошқа мавзуларда маҳорат дарслари ташкил этилди.