Жорий
йилнинг 23 январида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг катта
мажлислар залида Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш
“Нуроний” жамғармаси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими томонидан 2023 йил
давомида амалга оширилган ишларнинг сарҳисоби бўлиб ўтди.
Унда,
Вазирлар Кенгашининг Раиси Ф.Эрманов иштирок этиб, 2023 йилда
161 минг нафар нуроний бепул тиббий кўрикдан ўтказилди, 8 минг нафар нуроний
дори-дармон ва озиқ-овқат билан таъминланди, 1600 нафардан ортиқ нуронийлар
санаторийларда соғломлаштирилди, 862 нафари реабилитация техник воситалари
билан таъминланди, 22 минг нафар нуронийларга бошқа турдаги моддий ёрдамлар
кўрсатилди, 2 нафар иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва якка ёлғиз
кексаларнинг уй-жойлари таъмирлаб берилди, 61 минг нафардан ортиқ нуронийлар
учун мамлакатимиз бўйлаб саёҳатлар ташкил этилди.
Нуронийлар ҳаётий тажрибасидан унумли фойдаланиб, ўтказилган маданий маърифий тадбирлар натижасида 160га яқин профилактик ҳисобда турган ёшларнинг соғлом турмуш тарзига қайтишига, 618дан ортиқ оилалар ажримининг олди олинишига ҳамда 150 дан ортиқ нотинч оилаларнинг яраштирилишига эришилганлигини алоҳида таъкидладилар.
Шунингдек, “Нуроний”
жамғармаси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими бошлиғи Т.Абдижаббаровнинг ҳисоботи
ўқиб эшиттирилди.
Нуронийлар жамоатчилик кенгашлари ва маҳаллалардаги “Кексалар маслаҳати” гуруҳлари аъзолари ва бошқа фаол нуронийлар, мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда мактабларда, олий таълим муассасаларида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ёшларнинг турли хил экстремистик оқимлар, оммавий маданиятнинг салбий таъсирлари тўғрисида тушунтириш, ҳар хил муаммоларга дуч келаётган фуқаролар йиғини ҳудудидаги ота-оналар, ёшлар ва бошқа шахсларга оилаларда соғлом турмуш тарзини таъминлаш ва фарзанд тарбиясига оид масалаларда вужудга келган қийин вазиятлардан чиқиш ҳамда уларнинг ҳуқуқий, маънавий-ахлоқий, педагогик, психологик ва тиббий билимларини оширишда амалий ёрдам кўрсатиш тадбирларини амалга оширилганлиги айтиб ўтди.
Шу жараёнларда фаол қатнашган нуроний А.Жуманов Жўқорғи Кенгеси Президиум қарорига асос “Ардақлы нураный” кўкрак нишони билан тақдирланди ҳамда бошқада ота ва онахонларимизга эсдалик совғалари топширилди.