Жорий йил 20-октябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари, сиёсий партиялар, нодавлат, нотижорат ташкилотлар, сайлов комиссиялари аъзолари иштирокида “Сайлов органлари тизими такомиллаштирилишининг ўзига хослиги” тўғрисида семинар ўтказилди.
Тадбирни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг қўмита раиси Ш.Отемисов очиб берди ва олиб борди.
Семинарда Сайлов кодексига ҳамда 7 та қонунга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиб, унда навбатдаги сайловлар илк маротаба можаритар-пропорционал (аралаш сайлов) сайлов тизими асосида ўтказилиши назарда тутилганлиги ҳамда Конституциявий Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини аралаш сайлов тизими (мажоритар ва пропорционал) асосида ўтказишни, шунингдек сайлов органларининг марказлашган тизимини шакллантиришни, сайлов комиссиялари тизимини мақбуллаштиришни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси фаолиятини такомиллаштиришни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар юзасидан тушунтиришлар берилди.
Семинарга Спикер ўринбосари, тарғибот гуруҳи раҳбари З.Ибрагимова, Қонунчилик палатаси қўмитаси раисининг ўринбосари Т.Хожаназаров, Марказий сайлов комиссияси ўқув маркази директори Х.Палўаниязов ва бошқалар иштирок этди.
Иштирокчилар томонидан Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олди.