2022-йиль
28-сентабр куни Қорақалпоғистон Республикаси
Вазирлар Кенгашида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Маънавият ва
давлат тилини ривожлантириш департаменти ишчи гуруҳи томонидан соҳага тааллуқли
масалалар бўйича йигилиш бўлиб
ўтди.
Йиғилишни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя етилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси П.Дабылов очди ва олиб борди.
Йиғилишда Ўзбекистан
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Маънавият ва Давлат тилини ривожлантириш
департаменти мудирининг ўринбосари
З.Розийев томонидан соҳага таълуқли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳақида ва
«Қадринг баланд бўлсин,
она тилим» танловининг Республика босқичи тоғрисида айтиб ўтди.
Йиғилишда Алишер
Навоий номидаги Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги давлат
тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва мутахасисслигини ошириш маркази директори И.Азимов,
Алишер Навойи номидаги Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университети
ҳузуридаги давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва мутахасисслигини ошириш
маркази Қорақалпоғистон
бўлими
бошлиғи
Ф.Бабажанов ва Қорақалпоғистон
Республикаси туман (шаҳар) ҳоким маслаҳатчилари иштирок итдилар.
Йигилиш давомида соҳага тегишли муаммолар кўтарилиб йигилиш қатнасчилари томонидан ўзларини қизиқтирган саволларга тўлиқ жавоблар олинди.