22.12.2024, Якшанба

«Инсон саломатлиги» шиори остида ўтказилган хайрия акциясида 4338 нафар аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилди

Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳри марказидаги “Манеж” спорт комплекси ёнида 27-28 июль куни «Инсон саломатлиги» шиори остида хайрия акцияси ўтказилди.

Акцияда Республикалика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларидан 14 нафар, Бухоро вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ва Бухоро Давлат тиббиёт институтининг 44 нафар, Хоразм вилояти тиббиёт марказларидан 22 нафар, Нукус шаҳри ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказининг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий филиали ва Қорақалпоқ тиббиёт институти клиникаси 62 нафар жами 142 нафар малакали мутахассислар, 183 нафар ўрта тиббиёт ходимлари иштироқ қилди.


 


Шу билан бирга, 2 дона мобиль маммограф, мобиль рентгенография автотранспорти, 2 дона мобиль дорихона, 2 мобиль клиника (УЗИ, офтальмология) ташкил этилди.

Хайрия акциясида жами 4338  нафар аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилди.

Шу билан бирга, 437 нафар ультратовуш текшируви (УЗИ),  111 нафар электрокардиография (ЭКГ), 251 нафар рентген текширувидан, 93 нафар маммограф, 110 нафар глюкометр улчаги ёрдамида канд миқдори аниқлаш текшируви текширувлари ўтказилди.


 


Шунингдек, хайрия акцияси давомида 597 нафар фуқароларга дори-дармон, фиточай, ижтимоий ҳимояга мухтож 120 нафар ногиронларга кресло-аравача, 50 та тонометр, 35 нафари эшитиш мосламаси ва бошқа 233 нафар беморларга ҳаракат-таяч воситалари ҳамда болаларга 155 та тиш пастаси ва тиш щёткаси бепул тарқатиб берилди.


 

Акцияга Нукус шаҳридаги хусусий тиббиёт муассасалари мутахассислари иштироқ қилди.

Бундан ташқари, 27-28 июл куни Қорақалпоғистон Республикасининг 13 та тиббиёт муассасаларига жами 403 нафар беморлар даволанишга ётқизилди (шундан ижтимоий химояга мухтож 177 нафар бемор), шундан 322 нафарига консерватив, 81 нафарига оператив (шундан 46 нафарига юқори технологик) тиббий ёрдам кўрсатилди.

 


Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги