Тошкентда "Нафосат", "Гендер тенглик
фаоли" ва "Йил аёли" миллий кўрик-танловларида ғолиб бўлган
иштирокчиларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Қорақалпоғистон Республикасидан дизайнер Дилгназ Адилчаева хотин-қизлар
ўртасида миллий ва замонавий, менталитетимизга мос либосларни кенг тарғиб
қилиш, кийиниш маданиятига янги услуб ва тамойилларни жорий қилишда фаоллиги
учун “Нафосат” танлови ғолиблари қаторидан жой олди.
Шунингдек, “Гендер тенгликни тарғиб қилишга қаратилган энг
яхши радио дастур” номинациясида Қорақалпоғистон телерадионакали бош мухаррири Нурбекова Гулназ ғолиби бўлди.