Табиий офатларнинг турлари, келиб чиқиш сабаблари ва фуқароларнинг ҳаракати.
Табиий офат-
бу табиатда юз берадиган фавқулоддаги ўзгариш бўлиб, у бирдан, тезликда
инсонларнинг мўтадил яшаш, ишлаш шароитларининг бузилиши, одамларнинг ўлими
ҳамда қишлоқ хўжалик ҳайвонларининг, моддий бойликларнинг бузилиши ва йўқ бўлиб
кетиши билан тугайдиган ҳодисалардир.
Табиий офатларнинг турлари хилма-хил: ер силкиниши,
сув тошқини, кучли шамол, ёнғин, қурғоқчилик, ер сурилиши ва бошқалар.
Ер силкиниш-
таъсир қилиш даражасига қараб кучсиз
(3 балгача), ўрта (4 бал), кучли
(5 бал), жуда кучли (7 бал), вайрон қилувчи (8-10 бал) ва ниҳоят ҳалокатларга
олиб келувчи (11-12 балгача) турлари мавжуд.
Кучли зилзила руй
берганда қандай ҳаракат қиласиз олдиндан уйлаб кўринг. Билиб қуйинки, ҳайвонларнинг
безовта бўлиши, қўдуқдаги сув сатхини кутарилиши ва ранггини ўзгариши,
атмосферанинг ёришиши, қаттиқ овоз келиши – булар табиий офат даракчиси.
САРОСИМАГА ТУШМАНГ ! Бу билан атрофингиздаги болалар, аёллар, қарияларга
ўрнак бўласиз, уларни қурқинични енгишда ёрдам берасиз.
ЭСЛАБ КОЛИНГ ! Сизнинг хотиржамлигингиз табиий
офатни енгиш гаровидир.
Узок давом этувчи тебранишда зилзила аста-секин
кучаяди.
Кўп қаватли бино учун бундай таъсир ҳавфли ҳисобланади.
Синч усулида қурилган шахсий уйлар, бир-икки қаватли бинолар хавфсизлиги юқори
хисобланади.
Юқори тулқинли
тебраниш қисқа вақт (1,5-3 секунд) ичида ўз кучини кўрсатади. Бу хилдаги
тебранишлар пишиқ гиштли уйлар учун ҳавфлилигини эсдан чиқарманг.
Қаттиқ силкинишда нималар қилиш керак ?
Зилзила руй берганда қаерда бўлишингиздан қатъий назар
эсанкираманг, чунки сиз ўз ҳаракатингизни
олдиндан режалаштиргансиз.
Тез ҳаракат қилинг !
Эсдан чиқарманг ! Сизнинг ихтиёрингизда 1,5-2,5 секунд
бор. Энг ҳавфлиси тепадан тушадиган буюмлардир.
Агар сиз кўп қаватли бино ичида бўлсангиз, лифтга ёки
пиллапояга чопманг, чунки бу жойлар бинонинг энг ҳавфли қисми ҳисобланади. Ҳавфсиз
жой топишга ҳаракат килинг. Эшик оралиғига, стол, каравот тагига яшириниш
мумкин.
Агар сиз биринчи қаватда ёки шахсий уйда бўлсангиз
бинони зудлик билан ташлаб чиқиб кетишга ҳаракат қилинг ва электр ўзатиш тармоқлари,
газ қувурларидан узоқлашинг.
Биринчи қаватдан юқорида булсангиз деразадан сакраманг,
юқоридан тушиши мумкин бўлган ойна парчаларидан эхтиёт бўлинг. Аҳоли кўп
тупланадиган (магазин, кинотеатр, метро, мактабларда) жойларда умумий вахимага
тушиб колманг. Асосий деворларга яқинрок туринг. Осилиб турган люстралардан,
рекламалардан узоқроқда туринг.
Транспортларни электр ўзатиш линиялари, ёнилғи қуйиш
шахобчалари, кўп қаватли бинолар, тош тушиши мумкин бўлган ёнбағирликлардан узоқроқда
тухтанг.
Зилзила қишлок жойларида руй берганда сел келиши ҳавфи
тўғилади, шунинг учун тепаликларга жойлашиш керак.
Зилзиладан кейин нима қилиш керак.
Вазиятни баҳоланг, ёнғин, газ чиқиши, очиқ электр
симларини ҳавфи борми текширинг. Ҳеч қачон очик оловдан фойдаланманг.
Зилзиладан кейин биринчи соатларда заруратсиз уйга
кирманг – бу ҳавфли. Ўзбекистоннинг ғарбий ҳудудларида биринчи тебранишдан сўнг,
иккинчиси кутилади.
Бино ичида чиқишда пиллапояларни мустаҳкамлигини
текшириб кўринг. Ёнғин чиққанда бор имкониятлардан фойдаланиб, зудлик билан
бинодан чиқиб кетинг.
Жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатинг, совуқ
бўлмаслиги учун ўраб қуйинг. Зилзиладан кейин об-ҳаво кескин ўзгариши мумкин.
Уй ҳайвонларини фавқулодда вазият руй берган жойдан
олиб кетилишини таъминланг.
Ер, тула шкафлар эшигини эхтиёткорлик билан очинг,
сизнинг устингизга оғир буюмлар, тусинлар тушиб кетиши мумкин.
Озиқ-овқат заҳираларини текшириб кўринг.
Қорақалпоғистон Республикаси Фавқулодда
вазиятлар бошқармаси.