22.12.2024, Якшанба

МУРОЖААТ ВА ЕЧИМ

ОПТИК ТОЛАЛИ ИНТЕРНЕТ ТАРМОҒИ МАСАЛАСИ ИЖОБИЙ ҲАЛ ҚИЛИНДИ.

Мурожаат бу халқ дарди. Муаммо ва мурожаатга ўз вақтида ечим топилса, халқ дардига малҳам ва ишончига эришган бўламиз. Ижтимоий тармоқлар орқали аҳолининг хақли эътирозига сабаб бўлаётган мурожаатлар, фикр ва таклифларни каналимиз орқали жойлаб борамиз. Шулардан бири Беруний тумани Бўстон маҳалласи, Ёшлик аҳоли манзили фуқароларидан келиб тушган. Мурожаатга кўра, телефон ва интернет тармоғи тортиб беришни сўраган.


Беруний тумани телекоммуникация боғланмаси ишчи ҳодимлари томонидан, Ёшлик аҳоли манзилидаги якка хонадонларга оптик толали интернет ўтказиш мақсадида 2.5 километр масофага, ер остидан оптик толали алоқа кабелини тортиш учун траншея қазиш ишлари бошланди. Траншея қазиш ишлари якунланиши билан 2.5 километр жойга оптик кабель ётқизилади, аҳолига телефон хизмати ва GPON технологияси асосида интернет хизматини кўрсатиш имконияти пайдо бўлади.


Бундан ташқари оптик толали интернет тармоғига улаш ишлари Беруний туманидаги Шимом ОФЙ, Кўк-кўз аҳоли манзилида ҳам амалга оширилган бўлиб, 5 километр жойга кабель ташланиб 75 та хонадонга, Оби Хаёт маҳалласида эса 55 та хонадонга оптик толали интернет тармоғи тортилган.


Ҳозирги кунда тумандаги телекоммуникациялар боғланмасида, 50 Квт ли дизель генератор ўрнатилган бўлиб, бу туманда электр энергияси узилиши ҳолатларида генератор орқали элетрни узуликсиз таъминлашга етади. Умуман олганда бугунги кунимизни сифатли ва замонавий интернетсиз тасаввур қила олмаймиз. Тезкор ва сифатли ахборот олиш борасида эса интернет тармоғи муҳимдир.