22.12.2024, Якшанба

Орол тубида кичик кўл ва қамишзорлар пайдо бўлмоқда

2019 йил 26 январ куни Мўйноқдан 200 км, Нукусдан 400 км оралиқда, Орол денгизининг қуриган тубидан чучук сув чиққанлиги ҳақида хабар берилган эди. Ушбу артезиан қудуқ 260-280 метр чуқурликдан топилган бўлиб, секундига 7 литр сув чиқиши айтилганди.

 Орадан икки йил ўтиб бу ҳудудлар ўзгача манзарага эга бўлди. Сув мунтазам равишда оқиб турганлиги сабаб, Орол денгизининг қуриган тубида кичик кўл ва қамишзорлар пайдо бўлди.