22.12.2024, Якшанба

Элликқалъа туманидаги ишсиз аҳолига ер майдонлари такрорий экин экиш учун ажратиб берилмоқда

Элликқалъа туманидаги  ишсиз аҳоли ва ёшлар шунингдек «Темир дафтар», «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари» руйхатидаги фуқароларга 2021 йил ғалладан бўшаган ер майдонлари  такрорий экин экиш учун  ажратиб берилмоқда.

 Бугун Элликқалъа туманидаги “Гулдурсин” овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Дошқалъа илғори” фермер хўжалигида ўтказилган кўргазмали семинар айнан шу мавзуда бўлиб ўтди.


Семинарга  Қорақалпоғистон Республикаси прокурори Ф. Алламбергенов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари С.Ходжаметов, Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар Вазири ўринбосари Б. Избасаров, сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, тижорат банклари, фермер хўжаликлари раҳбарлари ва масъул ташкилот ва корхона мутассаддилари иштирок қилдилар.

Семинар давомида  Қорақалпоғистон Республикаси прокурори Ф. Алламбергенов ва  Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари С.Ходжаметовлар сўзга чиқиб тез фурсатларда ғалладан бўшаган ер майдонларини ишсиз аҳолига бўлиб бериш тартиблари хусусуда тушунтиришлар бериб ўтдилар.

 

Туманда  ғалладан бўшаган майдонларга такрорий экинларни экиш учун ер тайёрлаш, талаб этиладиган моддий-техника ресурсларини етказиш, агротехник тадбирларни сифатли ўтказиш каби тадбирларга алоҳида эътибор қаратилмоқда..

 Жумладан, ҳар бир хонадоннинг оилавий аҳволи ўрганилди. Улар тўғрисида маълумотлар базаси шакллантирилди.

 

 Ана шу ишсиз фуқаролардан   такрорий экин экиш истагини билдирган аҳолига ҳозирда  фермерлар ғалладан бўшаган 3 минг 300 гектар ер майдонларини тақсимлаш билан бирга, уни ҳайдаш ва белгиланган такрорий экин экиш ишлари учун бевосита амалий ёрдам бермоқда. Шунингдек семинар давомида томорқа хизматлари кўргазмаси ташкил қилинди.

Семинар якунида бажарилиши лозим масалалар бўйича тегишли рабарларга топшириқлар берилди.

 

Елликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати