Кўргазмали семинарда Қорақалпоғистон Республикаси прокурори Ф. Алламбергенов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари С.Хожаметов, Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар Вазири ўринбосари Б. Избасаров, туман ҳокими Р.Шамуратов ҳамда тумандаги сектор раҳбарлари, қишлоқ хўжалиги соҳаси масъул ташкилотлари вакиллари, тижорат банклари фермер хўжаликлари раислари ҳамда деҳқончилик билан шуғулланиш истигини билдирган ишсиз ёшлар иштирок этдилар.
Семинарда буғдойдан бўшаган майдонларни "Ёшлар дафтари"да рўйхатда турган фуқароларга бўлиб бериш, уларга шароитлар яратиш ҳамда етиштирилган маҳсулотларни экспорт даражасигача олиб чиқиш мавзусида сўз юритилди. Ёшларга яратиб берилаётган имкониятлардан унумли фойдаланиш ва яхши натижаларга эришиш учун барча шарт-шароитлар яратилиши белгиланди.
Кўргазмали семинардан
сўнг Тўрткўл туманидаги «Шўрахон» овул фуқаролар йиғинидаги «Хожиакбар Абдулла»
фермер хўжалигидан 30 нафар ёшларга 20
сотихдан ер ажратилди. Ушбу ҳудудда 30 нафар ёшлар ва 4 нафар ишсиз фуқароларга
қайта экиш учун жами 7 гектар ер майдони ажратилди. Ёшлар бу ерда дуккакли ва
полиз экинларини экиб, оила бюджетига ўз ҳиссаларини қўшиш имконига эга
бўлдилар. Шунингдек, семинарда томорқа хизматлари кўргазмаси ҳам ташкил
қилинди. Семинар якунида тегишли раҳбарларга бажарилиши лозим масалалар бўйича
топшириқлар берилди.
-Мана бугун ўзимиз яшаб
турган ҳудуддаги фермер хўжалигининг еридан 20 сотихдан ер ажратиб берилди. Мен
ёшлапрга берилган имкониятлардан унумли фойдаланган ҳолда бу ерга сабзи ва
шолғом экиб, оиламизга қўшимча даромад келтирмоқчиман, дейди ишсизлик бўйича
рўйхатда турган ёш Ш.Шарифбоева.
Тўрткўл тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати.