Қорақалпоғистоннинг бир
қанча туманлари қаторида Тўрткўл
туманида ҳам ғалла ўрим-йиғими бошланди. Туманда жорий йилда 3800 гектар ер майдонида буғдой ҳосили етиштирилиб шундан 316,7 гектар ер майдонида уруғлик
етиштирилди. Ўрим-йиғим ишларида 14 та ғалла ўриш комбайнлари ҳамда
механизаторлар гуруҳлари фаолият юритмоқдалар. Жорий йилги мавсумда
туманда 14 та отряд шакллантирилган
бўлиб, ғаллани манзилга етказишда 42 та техникалар жалб қилинди.
Жорий йилда туманда XIX аср
охирида яратилган янги буғдой нави ҳам экилди. Краснодардаги олийгоҳдан
олиб келинган буғдойнинг ушбу навининг бўйи
170-180 см бўлиб, асосан чорвачиликка мўлжалланган. Совуқ ҳавога,
ўсимликларда учрайдиган ҳар-хил касалликларга чидамли ушбу Тритикале нави жами
5,7 гектар майдонга экилган бўлиб, ғалладан юқори ҳосилдорлик кутилмоқда.
Мутасаддилар ва соҳа вакиллари буғдой далаларини кўздан кечириб, ғалла
ҳосилдорлиги бўйича ўзларининг фикр мулоҳазаларини билдирдилар.. Кўргазмали
семинар якунида давлатга ғалла топшириш режасини биринчилар қаторида бажарган
“Хожи Абдулла -Акбар” фермер хўжалиги раисига
қимматбаҳо совға тақдим қилинди.
-Жорий қишлоқ хўжалиги
йилида 12,7 гектар майдонга ғалла
уруғини қадаган эдик. Агротехника қоидаларини яхши олиб борилиши натижасида 80
центнердан, ўртача 60 центнердан ҳосил
олишни ва белгиланган режани ортиғи билан бажаришни режалаштирганмиз, дейди
“Чорвадор” фермер хўжалиги раиси И.Сержанов.
Тўрткўл тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати