Қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари
доирасида хотин-кизларга танловда иштирок этиш учун тавсиянома бериш тартиби
ўзгарди
Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Вазирлар Маҳкамасининг “Олий таълим
муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида
хотин-қизларга танловда иштирок этиш учун тавсиянома бериш ва уларни ўқишга
қабул қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 2020
йил 23 июндаги 402-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги
338-сонли қарори қабул қилинди.
Унга кўра:
қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари
доирасида хотин-кизларга танловда иштирок этиш учун тавсиянома бериш масаласини
кўриб чиқиш жараёни Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия
жамғармасининг “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими, “Электрон
ҳукумат” тизими идоралараро интеграциялашув платформаси билан боғланади
оиланинг эҳтиёжмандлик даражаси “Темир дафтар” ва “Аёллар
дафтари”га киритилган оилаларнинг қиз фарзандлари ҳамда “Ёшлар дафтари”га
киритилган хотин-қизлар тўғрисидаги маълумотлар орқали аниқланади.
▪️ тавсиянома белгиланган мезонларга мос келган эҳтиёжманд
оилалардаги барча талабгор хотин-қизларга берилади;
▪️ тавсиянома олиш учун талабгор эҳтиёжманд оилалардаги
хотин-қизлар доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича яшаш жойидаги туман
(шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимларига электрон шаклда мурожаат
қилади;
▪️ тавсиянома олиш мақсадида мурожаат этган эҳтиёжманд
оилалардаги хотин-қизларнинг ҳужжатлари ҳар йили 30 майдан 8 июнга қадар қабул
қилинади;
▪️ тегишли мезонлардан бирини тасдиқловчи маълумотлар ва
электрон шаклдаги ҳужжатлар (туғилганлик, никоҳ қайд этилганлик, вафот этганлик
ҳақида ва бошқа) Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия
жамҳармасининг “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими ҳамда “Электрон
ҳукумат” тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали олинади.
талабгорларнинг мобил
телефон рақамига ёки электрон манзилига тавсиянома беришга тавсия этилганлиги
ёки рад этилганлиги тўғрисида хабар юборилади.
тавсияномалар
берилган эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларнинг рўйхати Маҳалла ва оилани
қўллаб-қувватлаш вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинади;
тавсиянома ишчи гуруҳ
йиғилишининг якуний баённомаларига кўра расмийлаштирилган туман (шаҳар) маҳалла
ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимларининг буйруғи асосида электрон ҳужжат
шаклида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан берилади.
олий таълим
муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида
танловда иштирок этиш учун тавсиянома бир йил муддатга берилади.
эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга берилган
тавсияномалар туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимларига
юборилади
туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари
ҳар йили 15 июнга қадар тавсияноманинг талабгорларга етказилишини таъминлайди.