22.12.2024, Якшанба

Қозоғистонда ишлаш учун 62 нафар фуқаро жўнаб кетди


Бугунги кунда Ўзбекистон – Қозоғистон муносабатлари меҳнат миграцияси соҳасида ҳам жадал ривожланиб бормоқда.

 Буни фуқароларимиз бандлигини таъминлаш мақсадида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Қозоғистон Республикаси иш берувчилари ўртасида олиб борилган музокаралар натижасида фуқароларимизни ушбу давлатга ишга жалб қилиш бўйича келишувга эришилганида ҳам кўриш мумкин.

 

Келишувга мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикасидан 62 нафар фуқаро «Довуд ота» чегара пости орқали йирик қурилиш объектлари ва қишлоқ хўжалиги ишларида ишлаш учун Қозоғистон Республикасининг Мангистау вилоятига ташкиллаштирилган ҳолда жўнаб кетди.

 

Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси филиали ходимлари томонидан тегишли тушунтиришлар берилиб, бепул суғурта полиси ва хизмат кўрсатиш шартномаси расмийлаштирилди. Меҳнат мигрантлари ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан тарқатма материаллар берилди.